Роҳинга мусулмонларини Бхасан Чар ярим оролига кўчириш ирқчиликнинг хунук юзини очди

369
0

Роҳинга мусулмонларини Бхасан Чар ярим оролига кўчириш ирқчиликнинг хунук юзини очди

Золим Ҳасина ҳукумати хавфсизлик кучларини кучли назорати остида, минглаган Роҳинга мусулмонларини Бенгал кўрфазидаги чиқиндиларга тўла Бхасан Чар (Чар Пия) оролига кўчиришга киришди. Ўтган май ойида уч юзта Роҳинга мусулмонлари нотинч минтақа бўлган ушбу оролга кўчирилди. Улар ҳозир аянчли аҳволда яшамоқдалар. Дарҳақиқат, бир неча ой олдин, яшаш шароитларини яхшилаш учун очлик эълон қилишганидан кейин, эркаклар, аёллар ва гўдаклар хавфсизлик кучлари таёқларидан зарбасига учраган эдилар. Маълумки, Бхасан Чар ороли оммавий концлагерь бўлиб, у ерда мусулмонларга ҳайвонларча муомала қилинади. Шунингдек, у Британиянинг мустамлакачилик давридаги Андамон ва Никибар оролида жойлашган Калабани ёки «Зулматли сувлар» қамоқхонасидан қолишмайди. Ушбу қамоқхонада умрбод қамоқ жазосига тортилганлар жазоланар эди.

Ҳимоя қиладиган бошлиқлари бўлмаган Роҳинга мусулмонлари Ҳасинанинг илмоний ҳукуматининг ифлос сиёсатига ўлжа бўлишди. Ушбу ҳукумат бошланишда 2016 йили Мьянма қатлиомидан қочиб келган Роҳинга мусулмонларини ортга қайтарди. Лекин Бангладешдаги мусулмонларнинг жамоатчилик фикридан қўрқиб, уларга юртга киришларига рухсат берди. Шундан сўнг, Роҳинга мусулмонларига берилаётган ёрдам пулларини талон-торож қилар экан, уларни ҳайвонларга ҳам тўғри келмайдиган ифлос лагерларда қамал қилмоқда. Бу илмоний ҳукумат жамиятда ажнабийларга нисбатан қасддан ва аста-секин ирқчилик фикрларини тарқатмоқда ва шу орқали одамларни бу заифҳол мусулмонларга қарши қўйишга уринмоқда. Бир тарафдан, етакчи партия мусулмонларнинг қийин аҳволларидан фойдаланиб, жиноят содир этишга, шу билан жазоланишга мажбурлаётган бўлса, иккинчи томондан, Ҳасина ҳукумати хушомадгўй зиёлилар ва ёлланма ахборот каналларидан ушбу жабрдийдаларга қарши адоват ва хавф-хатар қўзғашда фойдаланяпти. Ундан мақсад Роҳинга мусулмонларини бориш мумкин бўлмаган ва «сув остида қолган орол» дея номланадиган оролга кўчиришни оқлашдир.

Ҳукумат – миллионга яқин қочқинлар озиқ-овқат танқислигига ҳамда 200 миллион аҳолига эга юртда ишсизликнинг кўпайишига олиб келади, дея қасддан сунъий иқтисодий хавотирларни пайдо қилиб, одамларда бақо ғаризасини қўзғади. Ўнлаб йиллар давомида ёмон бошқарилганимиз, бойлик ва ресурсларимизнинг талон-торож қилингани гўё бизга камлик қилгандек, бу режим энди бизни маиший ва иқтисодий жиҳатдан азоб-уқубатга гирифтор этмоқда! Бинобарин, Бенгал аҳли бу илмоний ҳукуматдан тўйиб кетган бир пайтда, Ҳасина ҳукумати бузуқ миллатчилик оловига ўт қалаш орқали ўз чегараларини «мудофаа» қилишга уриняпти… У Аллоҳ Таолонинг

وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

деган оятини билмасликка олмоқда.

Режим одамлар қалбида ушбу қочқинларга нисбатан биродарлик ва инсонийлик шуурини йўқотиш учун ҳамда сохта миллатчилик баҳоналари остида уларнинг мусулмон ва муҳтож эканини унуттиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, бу режим маълум бир вақт давомида ўн миллионлаб аҳолининг ўзга юртларда қочқин бўлиб юргани одамлар томонидан унутилишини истамоқда. Бундан ташқари, хоин Ҳасина ҳукумати Роҳинга мусулмонларига қарши нафрат ҳиссини қўзғаш орқали «Бўлиб ташла, ҳукмрон бўласан» мақолида ўз аксини топган мустамлакачилар меросини тирилтиришга ҳаракат қилмоқда. Мақсади хўжайинлари режасини амалга оширишдир. Шунингдек, ушбу Умматни мустамлакачи белгилаган сохта миллий чегаралар ичида парчаланган ҳолда қолдиришдир.

Эй мусулмонлар: Илмоний Ҳасина ҳукуматининг зеҳнимизга заҳарли миллатчиликни ўрнатиш учун қилаётган тил бириктирувларини рад этинг. Чунки ушбу ёвуз тушунча ваҳшийликни пайдо қилади ва бундан жабрдийда биродарларимизни кўчириб юборишда фойдаланишади. Ҳукмдорлар турли жойлардан келган бу жабрдийдаларни келгинди жиноятчилар дея тасвирлаб, уларга қарши нафратни кучайтиришмоқда. Ҳолбуки, илмоний ҳукмдорлар ва етакчи партия арбобларининг содир этаётган жиноятлари ва хиёнатлари туфайли ўша оролга уларнинг ўзларини сургун қилиш лозим. Ушбу хоин ҳукмдорлар Ғарбдаги мустамлакачи хўжайинларига хизмат қилар эканлар, бизларни географик чегараларда бўлинган ҳолда қолишимиз учун ҳар қандай йўлдан фойдаланадилар. Айниқса уларнинг хўжайинлари Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликнинг қайта барпо бўлишидан қўрқаётган бир пайтда, бу ишга қаттиқ ҳаракат қилмоқдалар.

Эй мусулмонлар: Огоҳ бўлинг! Агар сизлар ақлларингизни миллатчилик фикрлари офатидан озод қилмасангиз ҳамда мусулмонлар ва жабрдийдаларнинг ёлғиз қалқони ва ҳимоячиси бўлмиш Халифаликни қайта барпо этиш учун ҳаракат қилмасангиз, Аллоҳ Таоло сизлардан нима учун аёл ва гўдакларни ёрдамсиз қолдирдингиз деб сўраганда, қандай жавоб берасиз?! Ахир Пайғамбаримиз ﷺ:

«الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ، لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا يَخْذُلُهُ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб қўймайди», деган-ку.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here