АҚШ, НАТО ва Афғон ҳукуматининг ҳаво зарбаларидан тинч фуқароларнинг ўлимга учраши «давлат террори»га яққол мисолдир

323
0

АҚШ, НАТО ва Афғон ҳукуматининг ҳаво зарбаларидан тинч фуқароларнинг ўлимга учраши «давлат террори»га яққол мисолдир

Браун университети тайёрлаган ҳисоботга кўра, Дональд Трамп президентлиги даврида Америка ва НАТО ҳаво ҳужумларидан ўлган Афғонистон тинч фуқаролари сони уч марта ошиб, 330 %ни ташкил қилган. Ҳисоботда айтилишича, Афғонистон хавфсизлик кучларининг ҳаво зарбаларидан ўлган тинч фуқаролар сони Афғонистонда ички келишувлар бошлангандан бери бир неча баробар ошиб кетган.

Америка ва НАТО кучлари ўтган икки ўн йиллик ичида Афғонистондаги сиёсий ва ҳарбий мақсадларини амалга ошириш ва рақибларини йўқ қилиш учун ҳаво ҳужумларини амалга оширган. Афсуски, натижа доимий тинч фуқаролар ўлими билан якунланган. Айрим ҳолларда бу кучлар «Террорчиларни нишонга олиш» номи остида маросимлар, йиғинлар, масжидлар ва шифохоналарга ҳужум уюштирган. Бу эса, тинч фуқаролар орасида катта йўқотишларга олиб келган. Малай Афғон ҳукумати сўнгги пайтларда ўз хўжайинларидан ваҳший амалиётларни ўрганди. Бугун эса, улар «хавфсизлик» баҳонаси остида бегуноҳ фуқаролар устига бомбалар ёғдирмоқда. Ҳар қандай тинч фуқароларга қарши қилинган битта ҳаво ҳужуми катта террор амалиёти ҳисобланади.

Албатта Америка, НАТО ва Афғон ҳукумати минглаган шахсларни қатл қилаётганига нафақат пушаймон эмас, балки улар бу ишни ўз нуфузлари ва ҳукмронликларини ҳимоя қилиш учун ҳал қилувчи иш дея ҳисоблайдилар. Капитализм ва демократия террорни кучайтиради, чунки у шахслар ва ҳукуматларга ўз мақсадлари йўлида минглаган одамларни қатл қилишига рухсат беради. Дарҳақиқат, Афғонистондаги Австралия ҳарбийлари амалга оширган уруш жиноятлари борасида қилинган сўнгги текширувлар шуни кўрсатадики, улар фақат роҳатланиш учун афғонларни ўлдиришган.

Айни пайтда Америка, НАТО ва Афғон ҳукумати одамларни қутқаряпмиз ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиляпмиз дея даъво қилишмоқда. Шунингдек, ўзларини «Халқаро терроризмга қарши кураш» билан шуғулланаётган қилиб кўрсатишмоқда. Ҳолбуки, айнан шу давлатларнинг ўзлари «Халқаро террорчилар»дир ва «Халқаро террор» намояндаларидир. Чунки улар репрессив бошқарувини давом эттириш учун ҳарбий куч ва ноинсоний ваҳший амалиётлари орқали Афғонистонни босиб олишди.

Афғонистондаги мусулмонлар ва мужоҳидлар шуни яхши билишлари лозимки, Америка ва малайларининг нафрати ҳамда катта жиноятлари тугамайди. Чунки уруш ва қон тўкиш уларнинг мабдасида яширинган. Муаммодан чиқиш йўли Америка ва НАТОнинг жосуслик, сиёсий, фикрий ва иқтисодий таъсирига барҳам бериш учун биргаликда ҳаракат қилишдир. Шунингдек, тақдиримиз ва ҳаётимизни Исломдаги тирик ва инсоний қадриятлар узра қуришдир. Чунки ёлғиз Исломгина тинчлик ва осойишталик олиб келади. Шунинг учун Исломдан бошқа йўлга юриш уруш ва ўтмишдаги азобларни давом эттиришдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here