Австрияда “Сиёсий Ислом” таъқиб остига олинди

710
0

Австрияда “Сиёсий Ислом” таъқиб остига олинди

Демократияни даъво қилувчи Австрия давлатида сиёсий Ислом таъқиб остига олинадиган бўлди. Бу ҳақида бош вазир Себастиан Курз маълум қилди. Унинг таъкидлашича, сиёсий Исломнинг терроризмга алоқаси бўлмаса-да, унга замин тайёрлаши мумкин.

“Сиёсий исломга нисбатан жиноий унсурни ташкил этувчи масалалар аниқланади ва терроризмга бевосита алоқаси бўлмаган, аммо терроризмнинг гуллаб яшнаши учун замин тайёрлаётган шахсларга ёки гуруҳларга қарши турли санкциялар қўлланилади”, деди Себастиан Курз.

Шунингдек, у масжидларни ёпиш, имомларни рўйхатга олиш, исломий рамзлар ва уюшмаларга таъқиқ қўйиш тўғрисидаги қонунни кучайтириш учун янги воситалар ишлаб чиқилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Себастян Курз Австрия ҳаёт тарзини, асосий қадриятларни ва демократияни рад этган кишиларни экстремистлар дея сифатлар экан, “Биз жиноятчиларни, уларнинг тарафдорларини ва ҳамфикрларини қидириб топамиз, уларни тутиб жавобгарликка тортамиз”,  деди.

Курзнинг миллий ассамблея йиғилишида сўзлаган ушбу; «Зўравонликка, шунингдек зеҳният жиноятчиларига ва унинг ортида турган мафкурага қарши курашиш жуда муҳимдир. Австрия заминида республикамиздан нафратланувчи ва конституциямизга қарши фаол иш олиб борувчи ташкилотлар ва параллел жамиятларнинг иш юритишига йўл қўймаймиз. “Сиёсий Ислом ҳужжатлари маркази”дан ташқари, Федерал Конституцияни ҳимоя қилиш идораси ва терроризмга қарши кураш департаменти ҳам экстремистик ташкилотларни аниқлашда ва хавфсизлик кучлари билан ҳамкорликда ушбу уюшмаларга барҳам беришда муҳим рол ўйнайди”, деган нутқидан сўнг  900дан ортиқ полициячилар тўрт штатда мусулмонларга қарашли 60дан ортиқ уйлар, корхоналар ва идораларда тинтув ўтказди.

Изоҳ: Ғарб давлатлари бугунги кунда Исломий ўлкалардаги сиёсий уйғонишдан хавотирга тушиб қолгани сир эмас. Чунки сиёсий уйғониш мусулмонларни битта Халифа байроғи остида бирлашга етаклайди. Шунинг учун куфр туну-кун тиним билмай бу уйғонишнинг олдини олиш учун ҳаракат олиб боряпти.

Жорий йилнинг ёз ойларида Франция сенатидаги кенгаш ҳам «Францияда сиёсий Ислом тарқалишига алоқадор ташвиш» номли ҳисобот тақдим этган эди. Ҳисоботда сиёсий Исломнинг «Халифаликни қайта барпо этиш»га ҳаракат қилаётгани ҳақида таъкидланган ва «Бугун ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлади» дейилган эди.

Ғарб Исломни бутунлай йўқ кила олмаслигини жуда яхши билади. Шунинг учун турли услублар билан унинг сиёсий ???табиатини йўқ қилишга уринишларини кучайтириб боряпти. Исломнинг сиёсий йўналишига барҳам бериш ҳамда унинг бошқарувга қайтишига ва қайта татбиқ қилинишига йўл қўймаслик учун Исломга ва унинг сиёсий ҳаракатларига тинмай ҳужум қиляпти. Мақсадлари сиёсий Исломни бутунлай майдондан сиқиб чиқаришдир. Бу борада қанчалик муваффақиятга эришса, Мусулмонлар устидан ҳукмрон бўлиш муддати шунчалик узайиб бораверади. Чунки сиёсий табиятидан ажратилган Исломнинг яҳудийлик ва насронийлик каби ҳаёт низомига эга бўлмаган руҳий диндан фарқи қолмайди. Шунинг учун ҳам Ғарб мана шундай Исломни мусулмонларга сингдиришга ҳаракат қилиб келмоқда. Бунга рози бўлмай, сиёсий Исломга интилган мусулмонлар эса дарҳол ???экстремист ё террористга чиқариляпти. Ачинарли жиҳати шундаки, Исломий юртлардаги мусулмон саналган матбуот вакиллари, ёзувчилар ҳамда диний муассасалар вакиллари ҳам, бу ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Аммо Ғарб бу уринишларида кеч қолганини ўзи ҳам ҳис қила бошлади. Унинг бу ҳаракатларини ўлим тўшагида ётган қариянинг тинчлантирувчи дори истеъмол қилишига ўхшатиш мумкин. Ғарб истаса ҳам, истамаса ҳам Аллоҳ Таолонинг

….وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الْأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ

 “Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни… ваъда қилди”.

Деган  ваъдаси ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг

«ثُمَّ تَكُوْنُ خِلَاْفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ…»

«…Сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади», деган башорати албатта рўёбга чиқади. Бунга шубҳа йўқ. Бу ваъда ва башоратнинг кундан кунга яқинлашиб келаётганини воқеликнинг ўзи исботлаб турибди.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here