Шинжонда юз минглаб мусулмонлар пахта далаларида мажбуран ишлатилмоқда

925
0

Шинжонда юз минглаб мусулмонлар пахта далаларида мажбуран ишлатилмоқда

 АҚШ таҳлил маркази расмий Пекин Шинжонда юз минглаб уйғурлар ва бошқа маҳаллий мусулмонлар пахта далаларида ишлашга мажбур қилинаётганини хабар қилди. Сешанба куни “Глобал Сиёсат Маркази” томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Хитой ҳукуматининг расмий ҳужжатлари ва ОАВдаги хабарларида уйғурлар кўп яшайдиган уч тумандан камида 570 минг киши пахта теримига жўнатилгани маълум бўлган. Улар қашшоқликни камайтириш бўйича давлат дастури доирасида мажбурий меҳнатга жалб қилинган.

 Ҳисоботда Шинжондан экспорт қилинадиган пахтанинг катта қисми мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилганлиги таъкидланган. АҚШ автоном минтақадаги ярим ҳарбий “Шинжон ишлаб чиқариш ва қурилиш корпуси” билан алоқадор компанияларнинг пахта ва пахта маҳсулотларини олиб киришни тақиқлади. Ушбу корпус Хитойдаги энг йирик пахта етиштирувчи ҳисобланади.

Ўз навбатида, Хитой ташқи ишлар вазирлиги америкалик таҳлил маркази эълон қилган ҳисоботдаги маъдумотларни рад этиб, Шинжондаги этник озчилик вакиллари қайси ишда ишлашларини ўзлари танлашлари, уларни ҳеч ким мажбурий меҳнатга жалб қилмаганини маълум қилди.

 Изоҳ: Хитой 1949 йилда Шарқий Туркистонни босиб олганидан буён Шарқий Туркистон мусулмонлари даҳрий Хитой режими қўлида ваҳшиёна қирғинлар ва азоб-уқубатларни бошдан кечириб келмоқда. Коммунист Хитой давлати, бир жиҳатдан, Шарқий Туркистон бойликларига эга чиқиб олган бўлса, бошқа томондан, минтақа аҳолисининг аксар қисмини ташкил этивчи  уйғур мусулмонларига нисбатан репрессив сиёсат қўллай бошлади.

 Хитой Шарқий Туркистонни босиб олгандан бери ўзининг турли ваҳший услублари билан миллионлаб мусулмонни қириб ташлади. Аммо даҳрий ҳукумат шу билан кифояланиб қолмай, мусулмонлар қалбидан Исломни ўчириб ташлашга жиддий киришди. Мусулмонларга диний илмлар ўрганиш тақиқланди. Ёшларга исломий илм бериб келаётган олим ва уламолар қувғин қилинди, турли хил айбловлар билан қамоққа ташланди. Эркакларга соқол қўйиш, аёлларга ҳижоб кийиш ман қилинди. Имомлар майдонда оммавий рақс тушишга мажбур қилинди. Ҳаттоки рамазон ойида рўза тутиш, ҳукумат ишида ишлаётган мусулмонларга намоз ўқиш тақиқланди. Мусулмонлар тўнғиз гўшти ейишга, муслима сингилларимиз эса  нажас ханлар билан оила қуришга мажбурланди…

 2016 йилдан бошлаб “қайта тарбиялаш лагерлари” деб номланган ҳарбий лагерлар қурди ва у ерга 1 миллиондан 3 миллионгача бўлган нафақат уйғурлар, балки қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонларни жойлаштирди. Лагерларга ташланган мусулмон ота-оналарнинг болаларидан бир миллиондан зиёдини “меҳрибонлик уйи” деб аталган лагерга топшириб, уларни коммунистик сақофат билан тарбиялашни бошлади. Ўтган йиллар давомида расмий ҳукумат 25 мингта масжидни вайрон қилди. Тарихий масжидларни кўнгилочар масканларга айлантирди.

 Даҳрий Хитой ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган курашини терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳоналар остида олиб бормоқда. Хитойнинг “касбга қайта тайёрлаш марказлари” деб номлаб олган лагерларини халқаро ташкилотлар томонидан “қийноққа солиш” ва мажбурий ҳақ тўланмайган ёки кам ҳақ тўланадиган меҳнат, она тилидан фойдаланиш ҳамда ўзларининг маданий ва диний анъаналарига амал қилишни тақиқловчи “концентрацион лагерлар” деб таърифланди.

 Хитой ҳукуматининг уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа оз сонли мусулмонларга нисбатан қўллаётган зулмлари, мажбурий меҳнатга жалб қилишлари дунё ҳамжамияти, хусусан, исломий юрт раҳбарлари кўз ўнгида содир бўлмоқда. Исломий юртларнинг малай ҳокимлари эса мушрик ҳукуматни тийиб қўйиш ўрнига, мусулмонларга қарши олиб бораётган қатағон сиёсатини “Хитойнинг ички иши” деган баҳона билан қўллаб-қувватлаб келишмоқда.

 Шундай экан, биз мусулмонлар халқаро ҳамжамият ёки бошқа малай ҳокимларга умид кўзини тикмай пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиш йўлида жидду жаҳд билан ҳаракат қилишимиз зарур. Фақат Халифалик давлатигина нафақат Шарқий Туркистондаги балки барча исломий юртлардаги мусулмонларнинг хавфсизлиги ва ҳақ-ҳуқуқлари тўла таъминлай олади. Фақат ана шундагина мусулмонлар ҳеч кимдан ҳайиқмаган ҳолда бутун оламларни Яратувчиси бўлган Аллоҳ Таолонинг барча буйруқларини эмин-эркин бажариш имкониятига эга бўлишади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here