Капиталистик цивилизация самараларидан: Франция озодлик курашчиси эмас

108
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капиталистик цивилизация самараларидан: Франция озодлик курашчиси эмас

Ал-Жазира нет веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 28 рабиулаввал, милодий 2020 йил 14 ноябр шанба куни) бундай хабар нашр қилинди:

«Халқаро Амнистия ташкилотининг маълум қилишича, француз ўқитувчиси Самюэль Патининг Пайғамбар ﷺни ҳақоратловчи карикатурани тарқатиши ортидан ўлдирилиши Францияни шокка туширган ва бунинг оқибатида ҳукумат Франция мусулмонларини обрўсизлантириш кампаниясини янада кучайтирган.

Бу ҳақда икки кун олдин ташкилот тадқиқотчиси Марко Перолини ташкилот веб-сайтида ҳамда Америкада чиқадиган «Newsweek» журналида мақола нашр қилди. Марко ўз мақоласида Франциянинг ўзини эркинлик курашчиси, деган иддаоси ёлғонлигини, бу ҳақдаги мурожаатлари шармандали иккиюзламачилик эканини айтади.

Муаллиф ўз мақоласида қуйидаги сўзларни ёзади:

«Франция ҳукумати ўзи иддао қилгандек эркинлик курашчиси эмас. Бунга мисол, 2019 йил суд икки киши тинчлик намойиши чоғида президент Эмманюэль Макроннинг суратини ёққани учун улар устидан «нафрат қўзғаш» айблови билан ҳукм чиқарган. Ҳозир эса, француз парламенти расмийлар суратининг ижтимоий тармоқларда тарқатишни жиноят сановчи янги қонун лойиҳасини муҳокама қилиб ётибди… Француз ҳукумати бир томондан шундай йўналишни тутса, иккинчи томондан Муҳаммад ﷺнинг суратини карикатура қилиш ҳуқуқини зўр бериб ҳимоя қилмоқда. Унинг бу ҳаракатларини тушуниш қийин… Бошқа томондан, бу ҳукумат сўз эркинлиги ҳуқуқини қаттиқ ҳимоя қилаётган бўлса-да, бироқ мусулмонларнинг сўз ва эътиқод эркинликларига, одатда унчалик эътибор бермаяпти ва буни «Республика тамойилларининг универсаллиги», деган нарса билан дастаклаяпти… Илмонийликни қурол қилиб, ҳукумат Франциядаги мусулмонларни диний либос кийишларига ёки мактаблар ва давлат идораларида диний либос кийишларига тақиқ қўйяпти… Франциянинг бошқа соҳаларда сўз эркинлиги бўйича рўйхати ҳам аянчли аҳволда. Чунки «давлат мулозимларини обрўсизлантириш» айблови билан ҳар йили минглаб шахсни жиноий жавобгарликка тортади. Бу қоронғи-ноаниқ равишда қўзғатилган «жиноий иш» бўлиб, ҳукумат тинч мухолафатни овозини ўчириш мақсадида шундай қонун ва суд ҳукмларини татбиқ қилмоқда… Франция исломий жамиятларни тарқатиб, масжидларни ёпиб, буни «экстремизм», деган мавҳум тушунча билан изоҳлаяпти ҳамда фавқулодда ҳолатни дастаклаяпти. Экстремизм атамаси, кўпинча, диндор мусулмон учун бир метафора-истиора сифатида қўлланмоқда… Франция ҳукуматининг сўз эркинлиги, деган ҳужжати ўзининг уятли иккиюзламачи эканини яширишга кифоя қилмайди… Сўз эркинлиги ҳаммага нисбатан баробар қўлланмас экан, унинг маъно-мазмуни бўлмайди… Ҳукумат сўз эркинлигини ҳимоя қилиш кампаниясидан инсон ҳуқуқларини бузиш, қийноқ қўллаш каби ўз чора-тадбирларини яширишда фойдаланмаслиги керак… Бизнинг бошқа мусулмон озчиликнинг Франциядаги ирқчилик қурбони бўлаётганини мулоҳаза қилишимиз экстремизм эмас».

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here