Фаластин режими ечим сўраб ялинишда, муқаддас шариатимиз ечимидан эса воз кечишда давом этмоқда!

438
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин режими ечим сўраб ялинишда, муқаддас шариатимиз ечимидан эса воз кечишда давом этмоқда!

«Маан» ахборот агентлиги веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 23 рабиулаввал, милодий 2020 йил 9 ноябр душанба куни) бундай хабар нашр қилинди:

Бош вазир Муҳаммад Штайе АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг сайланиши халқаро қонунийликка асосланган жиддий сиёсий йўлда олдинга силжиш ва можарони ҳал этиш учун умид учқуни бўлади, деган умидда эканини маълум қилди. У Вазирлар маҳкамаси йиғилишининг бошланишида «Биз хавфсизлик ва тинчликка эришиш учун ҳақиқат, адолат ва тинчлик қадриятларига асосланган икки томонлама муносабатларни кутмоқдамиз», дея қўшимча қилди.

Штайе «Исроил»нинг ерларни мусодара қилишда ва аҳоли пунктларини қуришда давом этаётганидан афсусда эканини билдирар экан, бундай деди: «Яҳудийлар учун аҳоли пунктларини қуриш тинчликнинг душманидир, «Исроил» эса, унинг жойлашиш режаларини тузишни ва ерларни мусодара этишни бас қилиши керак. Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги янги аҳоли пунктларида яшаётган яҳудийлар сони 750 мингга етди, улар Ғарбий Соҳил аҳолисининг 25 %ини ташкил қилади».

«Ҳозир «Исроил» ё икки давлат ечимини танлаши керак, ёки бундай демографик кескинликни танлаши керак, биз яҳудийлардан 250 мингга ортиқмиз», дея қўшимча қилди Штайе».

Роя:

Жо Байден сайловда ютиб чиқиб, АҚШнинг янги маъмуриятини эгаллагач, Фаластиндаги бу хор-расво режим мустамлакачи кофир Ғарбнинг Фаластин масаласини йўқ қилиш учун тузадиган ҳар қандай шаклдаги режаларини қабул қилишга доим тайёр экани тўғрисидаги баёнотларини давом эттирмоқда. Бош вазир Штайенинг «Ҳозир «Исроил» ё икки давлат ечимини танлаши керак, ёки демографик кескинликни танлаши керак, биз яҳудийлардан 250 мингга ортиқмиз», деган баёноти ана шулар жумласидандир. Бу гапи билан у яҳудийларни нуфузи пастлаши билан лойиҳаси ҳам заифлашиб қолган Британиянинг «битта илмоний давлат» лойиҳасидан қўрқитмоқда. Агар битта давлат лойиҳасини танлайдиган бўлсангиз, демографик кескинликка учрашингиз мумкин, дея бу босқинчи вужудга ғамхўрлик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида, Фаластин режими ва у ердаги раҳбарларнинг мустамлакачилар тақдим этаётган ҳар қандай ечим ва қарорни қабул қилишга тайёр эканини ҳам намоён этмоқда.

Бу режим ҳар қандай ечим ва лойиҳани эътироф этиб, уни қабул қилишга ҳозиру нозир эканини ҳар доим таъкидлаб келган. Унинг учун Ислом лойиҳаси бўлмаса, бас. Чунки Ислом лойиҳаси бўйича Фаластин замини Ислом замини бўлиб, уни тўлиқ озод этмоқ ва Ислом Уммати ва унинг қўшини қўли ёрдамида босқинчи яҳудийларни илдизи билан қўпориб ташламоқ шартдир.

Роя газетасининг 2020 йил 18 ноябр чоршанба кунги 313-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here