Тинчлик келишувими ёки Судан аҳли қийинчиликларидан даромад олиб яраларига туз сепишми?!

311
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тинчлик келишувими ёки Судан аҳли қийинчиликларидан даромад олиб яраларига туз сепишми?!

«Sudan Tribune» веб-сайтида (ҳижрий 1442 йил 29 рабиулаввал якшанба куни) бундай хабар нашр қилинди:

«Якшанба куни Судан пойтахти Қўзғолон Фронти етакчиларини қабул қилди, улардан баъзилари Хартумни тарк этганига йигирма йил бўлган эди.

Жорий йил 3 октябрда ҳукумат билан тинчлик келишуви имзолаган етакчиларни қаршилаш учун Ҳуррият майдонида минглаб суданликлар тўпланди.

Аэропортга биринчи бўлиб Мани Арко Муновий делегациясининг махсус самолёти қўнди. Ундан кейинги рейсда Қўзғолон Фронтининг Ҳодий Идрис, Молик Аққор ва Жибрил Иброҳимлар етакчилигидаги делегация етиб келди. Иккала делегация Вазирлар маҳкамаси қароргоҳига келишларидан олдин уларнинг шарафига аэропортда – жуда қаттиқ хавфсизлик чоралари билан бирга – расмий кутиб олиш маросими ўтказилди.

Бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдук Қўзғолон Фронти етакчиларини кутиб олиб, «Бугун қочқинлар лагерларидаги азоб-уқубатларни тугатиш учун биринчи қадам ташланади», деди.

«Биз Судан тарихида биринчи марта шундай бир тинчликка эришмоқдамизки, шу орқали Судан инқирозининг илдизларини реал шаклда йўқ қиламиз. Шунингдек, Судан давлатчилигини қуриш масаласига ҳам эътибор қаратиб, уруш, беқарор ривожланиш ва маргинализация билан боғлиқ муаммоларни асл келиб чиқишини ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», дея қўшимча қилди».

Роя:

Бу ҳақиқий тинчлик келишуви эмас. Балки, бу ўринларни қўлга киритиш ҳамда ҳукумат билан қуролли ҳаракатлар дохил сиёсий кучлар ўртасида мансабларни бўлишиб олиш келишувидир. Бу ерда томонлар бутун Судан вилоятларини қийнаётган муаммонинг илдизини муҳокама қилишмади. Шунингдек, бу қуролли ҳаракатлар ҳам, қолган Судан вилоятлари номидан имзо чекканлар ҳам, ўтиш даври ҳукумати ҳам, ҳеч бири Судан аҳлини тамсил этмайди. Йўқ, улар мустамлакачи давлатларнинг қўғирчоқларидан бошқа нарса эмаслар. Мустамлакачи давлатлар эса, ўзларининг шу қўғирчоқлари воситасида «тинчлик» ниқоби остида Суданни бўлиб-парчалашга қаратилган ўз режаларини амалга оширишга ҳаракат қилишмоқда.

Бундан ташқари, айни келишув – ҳукумат одамларни ишонтираётганидек – иқтисодий вазиятни асло яхшиламайди. Аксинча, иқтисодий кризисни мураккаблаштириши мумкин. Масалан, янги вазирлик очилади ва 300 ёки ундан кўп аъзо дохил қонунчилик кенгаши тузилади ва суверен кенгашда ҳам қўшимча 3 ўрин ташкил этилади. Бу шахсларнинг барчаси ҳокимиятдан ёғли улушга эга бўлишни исташади. Масалан, улар эгаллайдиган ўрин ва маошларни одамлар турли тўлов ва солиқлар билан тўлашади, бу эса, уларнинг янада камбағаллашишларига, азоб-уқубатлар тортишларига олиб келади.

Роя газетасининг 2020 йил 25 ноябр чоршанба кунги 314-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here