АҚШда қора танлиларга қарши ирқчилик давом этмоқда

470
0

АҚШда қора танлиларга қарши ирқчилик давом этмоқда

Америкада давлат томонидан мунтазам равишда амалга оширилган ирқчи қотиллик давом этмоқда. Куни кеча икки полициячи яна бир қора танли йигитни 14 марта ўқ узиб ўлдирди. Бунинг ортидан бошланган норозилик намойишлари туфайли АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Филаделфия шаҳрида кўплаб дўкон ва корхоналар талон-тарож қилинди. Натижада Пенсилвания губернатори Том Волф воқеаларни назорат қилиш учун миллий гвардияни чақиришга мажбур бўлди ва шаҳарда комендантлик соати эълон қилинди.

27 ёшли Валтер Уоллесни ваҳшийларча отиб ўлдирган полициячилар унинг қўлида пичоқ борлигини даъво қилишмоқда. Уоллеснинг отаси ўғлининг эгиз фарзанди борлигини таъкидлар экан, «Нега полициячилар электрошокер қурол ишлатмадилар?» дея ўз норозилигини билдирди.

Изоҳ: Америкада қора танли инсонларга қаратилган ҳужумлар оддий безорилик ҳолати ёки бузғунчи ҳукмдорларнинг нотўғри сиёсатининг натижасигина эмас, балки Ғарб ҳазоратининг яроқсизлиги натижасидир. Чунки қора танли инсонларни қул сифатида кўриш уларнинг зеҳнида мустаҳкам ўрнашган тушунчадир. Айни тушунчага кўра, Америкада қора танлиларни ирқий камситиш одатий ҳол саналади ҳамда улар оқ танлилар назарида ҳайвонларга яқинроқ деб кўрилади. Бу эса Ғарб ҳазоратининг асл башарасини фош қилган омиллардан биридир.

Инсон табиатига мос келмайдиган бу мафкура қулашга маҳкум ва бунинг асоратлари кўриниб қолди. Ирқчилик муаммосининг илдизи мафкурага бориб тақалишини америкаликларнинг ўзлари ҳам тан олишмоқда.

Ғарб ҳазоратида ирқчилик назариясининг мавжудлиги сабабли Америкада оқ танлилар башанг ҳаёт кечираётган бир пайтда қора танлиларнинг учунчи дунё давлатлари фуқароларидан ҳам паст ҳаёт кечириши ҳеч кимни ажаблантирмайди. Дунёга эркинлик, адолат ва тенг ҳуқуқлиликни ёйишни даъво қилаётган Америкадаги қора танлилар яшайдиган баъзи кварталлар Африкани эсга солади. Улар фақатгина терисининг ранги қора бўлганлиги учунгина жирканчли ҳужумларга ва тажовузларга дуч келишади. Бу разолатга Ғарбнинг жирканч ҳазоратини ислоҳ қилиш билан эмас, балки уни бутунлай йўқ қилиб, унинг ўрнига инсоният фитратига мос келадиган ҳазоратни олиб келиш билангина чек қўйилади. Бу ҳазоратга эса мусулмонлардан бошқаси эга эмас.

Исломда инсон қадри унинг терисининг рангига қараб эмас, тақвосига қараб ўлчанади. Росулуллоҳ A билан Каъбанинг ичида намоз ўқиш бахтига фақат Билол t мушарраф бўлди. Ислом тарихида бундан бошқа сон-сароқсиз мисоллар мавжуд. Ислом ҳазоратида оқ танли, қора танли, сариқ танли, ва қизил танли дея инсонлар ўртаси ажратилмайди. Ислом давлатининг фуқароси бўлган шахс танасининг ранги қандай бўлишидан қатъий назар, гарчи мусулмон бўлмаса ҳам, ҳақ-ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланади.

Ҳа, Ислом ҳазорати нафақат мусулмонларни, балки бутун башариятни фаровон ҳаёт билан таъминлайдиган ягона ҳазоратдир.

Қиёмуддин Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here