«Реалист бўл» дейишдан мурод нима?

462
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

«Реалист бўл» дейишдан мурод нима?

«Реалист бўл», деган гапни кўпчилик оддий мусулмонлар, исломий ҳаракат етакчилари ва аъзолари кўп гапиришади! Бу гапни гапираётган ва унга тарғиб қилаётганлар бу сўздан воқеликка итоат қил ва мавжуд вазиятга рози бўл, бу воқеликнинг бузуқлиги яққол кўриниб турса ҳам, мавжуд вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилма, уринма, деган нарсани назарда тутишади.

Улардан бирортасини уйғонишга ва янги воқелик яратиш учун ҳаракат қилишга даъват қилар эканмиз, яшаётганимиз бу бузуқ воқеликни ва қийналаётганимиз бадбахт ҳаётни ўзгартириш ўрнига «реалист бўл» деяётган кимсага ҳақиқатни тушунтириш учун биз мусулмон сифатида ўзимиз ҳаракат қилишимизга тўғри келяпти. Бундан ташқари, ҳаётнинг барча соҳасида ва барча даражада бизни исканжага олган бу бузуқ воқеликдан бизни суғуриб оладиган буюк ақидамиздан балқиб чиқувчи сиёсий лойиҳани ҳам унга таклиф қилишимизга ҳам тўғри келяпти. У бўлса бизга совуқ жавоб қиляпти, ҳатто бутунлай зулматда қотиб-адашиб қолган ҳолда бизга «реалист бўл», демоқда! Яъни, шу аҳволингда қол, шу воқелигингга кўн, тубдан уйғониш ва ўзгартишга ҳаракат қиламан деб ўзингни азоб-уқубатга солма, агар ўзгаришни истаётган бўлсанг, бунинг қийинчилик ери йўқ, ана, яшаётган воқелигингга мос келадиган ечимни қидириб топишинг мумкин, ўзингни ҳам, халқингни ҳам, юртингни ҳам, оилангни ҳам шунча машаққатларга солиб нима қиласан, шунча қон тўкиб, қурбон беришга не ҳожат, деяпти!

«Реалист бўл» ибораси Росулуллоҳ ﷺ ва барча асҳоби киром розияллоҳу анҳулар ҳаётига зиддир. Эсланг, Росулуллоҳ ﷺ одамлар яшаётган куфр ва бузуқ ҳаётни исломий воқеликка ўзгартиришга ҳаракат қилдилар. Уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг шариатига мувофиқ барчаларини тараққий топтириб, бахтли қиладиган, куч-қудратга эриштирадиган, шу орқали Роббилари рози бўладиган воқеликка ўзгартиришга уриндилар.

أَفَمَن يَمْشِي مُكِبّاً عَلَى وَجْهِهِ أَهْدَى أَمَّن يَمْشِي سَوِيّاً عَلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ

«Ахир юз тубан (яъни оёғининг остидан нарини кўрмасдан) юрадиган кимса Ҳақ йўлни топгувчироқми ёки қадди рост ҳолида Тўғри Йўлда юрадиган кишими?!» [Мулк 22]

Росулуллоҳ ﷺнинг ўзгариш ясамаслиги учун Қурайш ул зотга турли ечимлар таклиф қилди, тарғибу таҳдидлар йўлига ўтди, аммо Росули акрам Аллоҳ Таоло буюргани учун ўша бузуқ воқеликни ўзгартиришдан ҳамда уни Роббул оламин рози бўладиган ўхшаши йўқ ҳаёт тарзига алмаштиришдан ўзга нарсага кўнмадилар. Натижада, Аллоҳ Таоло ул зотни Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этиш неъмати билан сийлади. Бу давлат тез орада бутун ер юзини Ислом аҳкомлари ва ҳокимияти билан ўзгартирди.

«Реалист бўл» иборасидан мурод, ҳафсалангизни пир қилиш, тушкунликка тушириш, бузуқлик ва бузғунчиликка рози қилиш, демакдирки, буларнинг ҳеч бири Роббингиз Таборака ва Таолони рози қилмайди.

«Реалист бўл» иборасидан мурод, уйингда ўтир ва бузуқ воқеликни ўзгартиришга ҳаракат қилма, демакдир. Ваҳоланки, сиз ушбу воқеликдаги зулм ва зўравонликдан азоб чекяпсиз.

«Реалист бўл» иборасидан мурод, мустамлакачи кофир Ғарб томонидан, асосан, куфрнинг боши, терроризмнинг онаси бўлмиш салибчи Америка томонидан сизга тиқиштирилаётган сиёсий ечимни қабул қил, демакдир. Ҳолбуки, бу ечим сизнинг масалангизни йўқ қилишга, қўзғолонингизни бўғизлашга, бойликларингизни талон-торож қилиб, истак-иродангизни тортиб олишга ва ўзларига тобе қилишга қаратилган.

Бас, қўзғолонга чиққан бир киши қандай қилиб мана шундай маънодаги реалист бўлиши мумкин, ахир, у мустамлакачи кофир Ғарбнинг ювиндихўри бўлмиш қонхўр золим режимга қарши қўзғалган бўлса?!

Қандай қилиб у реалист бўлиши мумкин, ахир, мана шу режимни бутун аркону башаралари билан қўшиб ағдариш йўлида ўзининг молу жонини қурбон қилган бўлса?!

Сиз айтинг: йўқ у реалист эмас, реалистлигинг билан қуриб кетларинг, мен мусулмон юртларидаги мавжуд малай режимларни ағдариш учун бу воқеликни ўзгартиришга албатта ҳаракат қиламан. Само ва замин аҳли рози бўладиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун холис фаолият қилаётганлар билан бор имкониятим билан албатта фаолият қиламан. Зеро, Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الأَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمْ دِينَهُمُ الَّذِي ارْتَضَى لَهُمْ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّن بَعْدِ خَوْفِهِمْ أَمْناً يَعْبُدُونَنِي لا يُشْرِكُونَ بِي شَيْئاً

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа-ҳукмрон қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар» [Нур 55]

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here