Мусулмон юртлари ҳукмдорларининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришлари давом этяптими ёки тўхтадими?!

345
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмон юртлари ҳукмдорларининг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришлари давом этяптими ёки тўхтадими?!

АҚШ президенти Дональд Трамп Амирликлар билан яҳудий вужуди ўртасида эришилган муносабатларни очиқ-ошкор нормаллаштириш келишувига Саудия режимининг ҳам қўшилишини тахмин қилмоқда. Трамп Оқ уйда берган матбуот конференциясида айни келишувни «жуда яхши», дея баҳолади. У «Бу келишувга айрим давлатларнинг ҳам қўшилмоқчи бўлаётганини ҳеч ким тахмин қилмаганди», деди. Аммо Саудиядан бошқа давлатни очиқламади. Шу нуқтаи назардан, иброний ахборот воситалари яҳудий вужуди разведка вазири Эли Коэн «Судан ташқи ишлар вазири баёнотидан фарқли ўлароқ, Судан билан алоқаларимиз мавжуд», деган сўзлардан ҳам иқтибос келтирди. Коен бу сўзларни Суданнинг «ишдан олинган», дейилаётган ташқи ишлар вазири матбуот воизи Ҳайдар Бадавийнинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш ҳақидаги баёнотидан сўнг бир кун ўтиб гапирди.

Пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида қуйидаги ҳақиқатларни таъкидлади:

«Аввало, ошкор этилмаган стол остидаги музокаралар мавжуд. Уларнинг биринчиси, жорий йил феврал ойида Угандада Нетаньяху билан Бурҳон ўртасида бўлиб ўтган машъум учрашувдир. Бу масаланинг Судан ташқи ишлар вазирлигида муҳокама этилмаганлиги икки томонда алоқалар йўқлигини англатмайди. Қолаверса, Ҳайдар Бадавийни ишдан олиниши суданликларни чалғитишга уринишдир. Бу кимса ташқи ишлар вазири сифатида ҳамон мавжуд. У ахборот хизматидан четлатилиб, вазирликда режалаштириш бўлими бошлиғи қилиб қолдирилди. Бу эса, ушбу масала қасддан келишиб олинганини ва фақат Ҳайдар Бадавийнинг ўзи билан боғлиқ эмаслигини англатади. Демак, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш Аллоҳга, Росулига ва мўминларга хоинлик сифатида сақланиб қолмоқда».

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here