Савоҳир арабларининг нуфузли кишилари ва уруғлари оилани ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни рад қилдилар

370
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Савоҳир арабларининг нуфузли кишилари ва уруғлари оилани ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни рад қилдилар

2020 йил 18 август сешанба куни Фаластиннинг Савоҳир шаҳарчасининг нуфузли кишилари ва уруғлари оилани ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга норозилик билдириш учун Салома Шақирот Оиласи девонида йиғин ўтказдилар. Маълумки, Фаластин режими бу қонунни вазирлар маҳкамасига тақдим қилиб, ратификация қилишга ҳаракат қилмоқда.

Йиғин бошловчиси Қуръони Карим оятларидан тиловат қилиш билан очгач, мусулмон оилага қарши бундай золим қонуннинг баъзи қирраларини баён қилиб ўтди. Сўнг Салома Шақирот Оиласи девони соҳибларига сўз берди. Улардан Абу Жиҳод Шақирот йиғилганларни қутлаб, бундай деди:

«Ушбу девон барчанинг хонадонидир. Аммо мусулмон оилани бузишга қаратилган бу қонун эса, барча томонидан рад этилган. Бизни Ислом тамсил этганми, демак, ёлғиз ундангина қонун оламиз ва бу қонунимиздан бошқа барча шартнома ва қонунлар Исломга зид ва мардуддир…».

Кейин шайх Исом Амира сўзга чиқиб, мусулмон оилани бузишни истаганларга қарши туришда Фаластиндаги уруғлар ва одамларнинг вазни муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида гапирди. Уларнинг мусулмонни ўз динидан суғуриб олишга қаратилган бу қонун ва бошқа қонунларга сукут қилмасликларини таъкидлади. Шунингдек, бу уруғлар ва одамлар ҳар қандай режимга қарши туришга қодирдирлар, деди.

Сўнг жаноб Иброҳим Аъраж сўзга чиқиб, бу қонун олдида ҳар бир мусулмоннинг тутган позицияси ва уни батамом рад этаётгани ҳақида гапирди.

Кейин йиғин иштирокчиларига адвокат аёл Зайнаб Салфитийнинг аудиоёзуви қўйиб эшиттирилди. Салфитий бу ёзувини йиғилишга юбориб, Савоҳир арабларидан айни қонунга ва CEDAW декларациясига қарши туришларини ҳамда зино ва бузуқликни қонунийлаштирувчи бундай нарсалардан муслима аёлни ҳимоя қилишларини илтимос қилиб, «мен сизлардан айни декларациядан ва оилани ҳимоя қилиш (оилани бузиш) қонунидан бизни ҳимоя қилишни Аллоҳ ҳаққи илтимос қиламан», деган эди.

Кейин Абу Муҳаммад Сорур сўзга чиқди. У CEDAW декларацияси ва оилани ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг Фаластиндаги уруғлар ва мусулмонлар томонидан инкор этилаётгани ҳақида гапирди.

Кейин Жамил Заҳоика сўзга чиқиб, ушбу қонунни буткул рад этди ва Савоҳир оиласининг бу қонунга қарши эканини таъкидлади.

Сўнг Абу Низол Шақирот сўзга чиқиб, «биздан аёллар айни қонундан қутқаришни сўрамоқдалар, уларга айтар сўзим – Адлоҳ сизларни кам қилмасин, бу қонун албатта рад этилади, рад этилади, рад этилади…», деди.

Кейин Ҳимом Аъраж аёлни ҳимоя қилувчи, унга адолат қилиб, иффати ва поклигини сақловчи Ислом экани ҳақида гапирди.

Абу Умар Жаофира бу қонунни динимиз ва урф-одатимизга ёт, ҳар томонлама уни рад қилиш ва тан олмаслик лозим, деди.

Абу Султон Шувайкий, Ҳоний Абу Тойҳ ва Ашраф Ҳалсалар ҳам ўз нутқларида ушбу қонунни батамом қатъий рад этишни таъкидладилар.

Йиғин Савоҳир араблари уруғлари ва улар билан бирга Қуддуснинг нуфузли кишиларининг якуний баёноти билан хотима топди. Йиғиндаги ҳар бир иштирокчи ушбу якуний баёнотга имзо чекди.

Роя газетасининг 2020 йил 26 август чоршанба кунги 301-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here