Охирги кунларда Қиризистонда коронавирусдан бир одам вафот қилди

393
0

Охирги кунларда Қиризистонда коронавирусдан бир одам вафот қилди

Республика штаби хабарига кўра охирги кунлар мобайнида коронавирусдан мамлакатда фақат бир одам вафот этган. Пандемия бошланганидан шу кунгача мамлакатда расман 1059 одам ҳалок бўлган.

Қириз ҳукумати вирус ноябр ойида яна авж олиши кутилатгани ҳақида ваҳимали хабарлар тарқатиб бораяпти. Бош вазир Боронов кутилаётган пандемиянинг иккинчи тўлқини 4 миллион 200 минг одамга юқиши кутилаётгани ҳақида айтди.

Савол тугилади, шу кунларда вирус нега чекинди ва нега айнан ноябрда яна қайтиб келиши кутилаяпти? Ҳукумат коронавирусни айнан ноябр ойида қайта келишини қаердан билиб олди?

Одамлар орасида пневмания ва коронавирус қандайдир кучлар томонидан атайин тарқатилди деган гаплар тарқаб боряпти. Ҳукумат томонидан атайин уюштирилиб жамоатчилик жойларга ва аҳоли яшаш пунктларига пиёда ва вертолётдан сепилган санитариялик (антисептик) мосламалар акс таъсир кўрсатди ёки атайин касалликни авж олишига сабаб бўлди деган гумонлар кучайиб бормоқда.

Бош вазирнинг айтганидек ноябрда вирус янгича қувват билан келиб, ҳатто ёш болаларга ҳам юқиши кутилаётган эмиш. Демак биз вирусни атайин тарқатаётган кучларни фош қилишга жиддийроқ киришмасак бўлмайди. Улар бир четдан барчамизни “вирус сиёсати” билан қўрқувга солишни одатга айлантириб боришаяпти.

Дастлаб матбуот орқали ваҳима тарқатишди. Одамлар ваҳимага тушмагач вирус оммавий тарқаб одамларни қўрқувга солди. Агар вирус табиий тарқаб бораётган бўлса, вирус сайлов олдидан чекиниб, сўнг сайлов ғирромликларига қарши норозиликлар бошланиш арафасида яна қайтиб келиши мумкин эмас! Вирус билан ҳукумат келишиб олиши ҳам мумкин эмас! Фақат бир гумон ғолиб бўлиб турибди, етакчи гуруҳ вирусни атайин тарқатяпти ёки тарқатаётган кучларга сукут қилиб уларга шароит яратиб беряпти.

Карантиндан кейин ҳукумат одамларни вирус билан ўз ҳолимизга ташлаб қўйди. Вирус деярли 50% одамга юқиб ўтди. Карантин ва кейинги атайин режимлар вақтида давом этган антисептик санитариялик дезинфекциялаш амалиётлар тўхтатилиши билан, касаллар соғайиб, вируснинг тарқалиши ҳам заифлашди, деярли тугаб бораяпти. Барчамиз гувоҳ бўлиб турган бу ҳолат, юқоридаги гумонимизни янада кучайтиради.

Демак, биз ҳозирдан зийрак туриб, давлатни муҳосаба қилиб, имкониятимиз борича текшириб, тафтиш қилиб бормасак, улар ноябрдан яна бошлашади. Энди уларнинг таъкидлашларича янгича вирус ҳатто фарзандларимизни ҳам, аямас эмиш. Устимиздаги сиёсий етакчилик ўзларининг сиёсий мақсади, манфаати ва хавфсизлиги йўлида ҳеч кимни ҳатто ёш болаларни ҳам аяб ўтиришмайди.

Огоҳ бўлайлик! Бепарво бўлмайлик! Устимизга янгича, вирус-сиёсати бостириб келяпти! Энди биз бепарво бўлсак улар янги ва яна янгича вируслар чиқариб, сиёсатдан узоқда туришимиз учун бизни доимий ваҳимада ушлаб туришмоқчи! Минглаган одамлар қирилиб бораётгани, касалларнинг ночор аҳволи уларни қизиқтирмайди. Шунинг учун ўзимизни, яқинларимиз, фарзандларимиз саломатчилигини сақлаб қолиш учун ўзимиз ҳаракат қилмасак, зийрак турмасак бўлмайди!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here