Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти кампания бошлади

351
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Сиёсий ечимга – Йўқ, режимни ағдариб Халифалик барпо этишга – Ҳа», номли кампания бошлади. Кампания сиёсий ечим жиноятини ва унинг оқибатларини очиб беришга ҳамда бундай ечимни қабул қилиб, унга сукут сақлашдан огоҳлантиришга қаратилган. Пайшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Аҳмад Абдулваҳҳоб кампания доирасида матбуот баёноти чиқариб, унда Шом аҳлини қайта қуллик, зулму зўравонликка гирифтор этадиган бундай мункар жиноятни олдини олиш учун жиддий ҳаракат қилишга даъват қилди. Унда жумладан қуйидагиларни таъкидлади:

«Кофир Ғарб мусулмонларнинг куч-қудрати Ислом ақидаси асосига қурилган сиёсий тузумнинг туғилишига боғлиқлигини жуда яхши билади. Шунингдек, Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликнинг барпо этилиши унга улкан хавф туғдиришини, барча исломий юртлардаги нуфузини қўпориб ташлаб, то ўзининг инигача қувиб боришини тушунади. Баёнотда билдирилишича, кофир Ғарб мусулмон юртларидаги илмоний конституция ишлаб чиқувчи комиссияни тузар экан, Ғарб манфаатларини ҳимоя қилиб, мақсадларини амалга оширадиган ва қарамликни кучайтирадиган конституция қабул қилинишини кафолатлаш учун комиссия аъзоларини саралаб танлаб олди. Мана шунинг ўзи Ғарбни рози қилиб, Роббул оламинни ғазаблантиради, зеро, бундан катта жиноят ва гуноҳ йўқдир».

Роя газетасининг 2020 йил 19 август чоршанба кунги 300-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here