Боронов: Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард сом ажратилди

334
0

Боронов: Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун 14 миллиард сом ажратилди

 Қирғизистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурига ажратилган 14 миллиард сом ўзлаштирилмоқда.  Бу ҳақда бош вазир Кубатбек Боронов 17-августда президент Сооронбай Жээнбеков билан пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масаласи муҳокама қилинган онлайн учрашувда маълум қилди.

 Унинг сўзларига кўра, банкдан кредит олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар сони еттитадан учтага қисқартирилди.

 Президент Сооронбай Жээнбеков бюджет тақчиллигини камайтириш учун “соядаги иқтисодиёт” улушини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. У озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, моддий заҳираларни дон ва дори-дармон билан тўлдиришни таклиф қилди.

 Қирғизистон 2020-йилда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 742,9 млн. доллар қарз олишни режалаштирмоқда.

 Изоҳ: Қирғизистон ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли мамлакатда жорий этган фавқулодда ҳолат қирғиз иқтисодининг асосларидан бири бўлган кичик ва ўрта бизнесга салбий таъсир кўрсатди. Хусусан, мамлакатдаги хусусий корхоналарнинг 40 фоизидан зиёдини ўзида жамлаган пойтахт Бишкекда тикувчилик цехлари, меҳмонхоналар, сайёҳлик компаниялари, савдо дўконлари, бозорлардаги тадбиркорлар, ошхоналар, автомобил ювиш шаҳобчалари, такси компаниялари … банкротлик ёқасига келиб қолди. У ерда ишловчи минглаб одамлар эса ишсиз қолишди. Эндиликда расмий ҳукумат уларнинг фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун хорижий давлатлардан қарз олиб, мамлакатни янада кўпроқ қарз ботқоғига ботирмоқда…

 Аммо шу ўринда олинган мазкур қарзларни ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағни ўз ўрнига сарфланиши савол остида қолмоқда. Бунга сабаб, Қирғизистонда чуқур илдиз отган коррупция , қариндош-уруғчилик ва таниш-билишчилик муаммосидир. Агар текшириб кўриладиган бўлса, Қирғизистонда иши юришиб, даромад келтираётган корхоналар албатта, бирор амалдор ёки депутатга тегишли бўлиб чиқади. Агар оддий фуқаро бирор иш бошлайдиган бўлса, солиқчидан тортиб, терроризмга қарши кураш бўлими ходимларигача келиб ўз “доляси”ни олмагунга қадар тадбиркорга “нафас олишга” ҳам имкон беришмайди. Бу каби погонли “расмий қароқчилардан” энди қутилдим деганида эса “кўча” вакиллари келиб ўзларининг ҳар ойлик “ҳақларини” қўйиб кетишади. Натижада тадбиркорнинг ишдан кўнгли совиб, ўз шахсий маблағи эвазига бўлса ҳам юргизиб юборишга қодир бўлган ишини ташлашга мажбур бўлади. Агар расмий ҳукумат ҳақиқатдан ҳам мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантирмоқчи бўлса аввало, коррупция балоси ва погонли ва “погонсиз” қароқчилар муаммосини бартараф этиши зарур бўлади. Аммо ҳозирги бузуқ тузум ва капиталистик иқтисод шароитида бунинг асло имкони йўқ. Ҳақиқий ривожланиш ва иқтисодий барқарорликка эришиш учун инсоният бошига бало ва мусибатлар ёғдираётган, барча амалларини соф моддий манфаат устига қурадиган мавжуд капиталистик тузумни улоқтириб ташлаш ва унинг ўрнига ўлчови ҳалол-ва ҳаром бўлган исломий тузумни барпо қилиш керак…   

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here