Ё коронавирус ёки очликни танлашга мажбур қилган Покистоннинг муваффақиятсиз режимини улоқтиринг

363
0

Ё коронавирус ёки очликни танлашга мажбур қилган Покистоннинг муваффақиятсиз режимини улоқтиринг

Дарҳақиқат фавқулодда ҳолатнинг айрим ўзгартиришлар билан чўзиб қўйилиши Покистонда қизғин баҳс-мунозараларни пайдо қилди. Ушбу баҳс-мунозаралар касалликнинг хатарлари ҳамда фавқулодда ҳолат ортидан келадиган молиявий қийинчиликлар тўғрисида бўлди. Ҳолбуки, асл муаммо ҳукмдорларнинг Ислом ҳукмларидан бош тортиши ва капитализмнинг муваффақиятсиз низомини кўр-кўрона ушлашидан пайдо бўлди.

Ислом юқумли касаллик бошланган географик минтақага карантин эълон қилишни вожиб қилади. Чунки Росулуллоҳ ﷺ:

«إِذَا سَمِعْتُمْ بِالطَّاعُونِ بِأَرْضٍ فَلَا تَدْخُلُوهَا وَإِذَا وَقَعَ بِأَرْضٍ وَأَنْتُمْ بِهَا فَلَا تَخْرُجُوا مِنْهَا»

«Агар бирор жойда ўлат тарқалгани ҳақида эшитсангиз, у ерга кирманг. Агар сиз турган жойда ўлат тарқалса, у ердан чиқманг». Бухорий ривояти. Покистон режимига келсак, касаллик биринчи бўлиб тарқалган жой чегара яқинидаги «Тафтан» минтақасидир. Эроннинг Қум шаҳридан келганлар Тафтанга жойлаштирилди, улар орасида Хитойнинг темир йўл ширкатида ишлайдиган хитойлик шахслар ҳам бор эди. Покистон режими «Тафтан»ни кескин шаклда карантин қилмади ва касалликка чалинган кишиларни эркин қўйиб юборди. Бу эса, касалликнинг бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетишига олиб келди. Шунингдек, авиа қатновларнинг узоқ вақт очиқ қолдирилиши оқибатида вируснинг мамлакат бўйлаб тарқалиши янада кучайди.

Албатта Исломнинг юқумли касалликлар бўйича ўзига хос кўрсатмалари бўлиб, аввало касаллар соғлом кишилардан ажратилиши лозим. Росулуллоҳ ﷺ бу ҳақда шундай деганлар:

«لاَ تُورِدُوا المُمْرِضَ عَلَى المُصِحِّ»

«Касал одамни соғлом кишига яқинлаштирманглар». (Бухорий ривояти). Шунинг учун касаллар соғлом кишилардан узоқроқ туриши ва уларнинг ўртасида моддий тўсиқ бўлиши керак. Лекин Покистон ҳокимларининг сусткашлик қилиши оқибатида вирус одамлар ва тиббиёт вакиллари орасида тарқалиб кетди.

Дарҳақиқат, Ислом касаллик аломатлари кўринмаган, лекин уни ташувчисига айланган ва натижада вируснинг тез ва кенг тарқалишига олиб борадиган катта сондаги касаллик ташувчилар ҳақида ҳам ҳукмлар берган. Зеро, Ислом давлатга одамларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқарувчи васий бўлишни юклаган. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺ шундай дейдилар:

«كُلُّكُمْ رَاعٍ، وَكُلُّكُمْ مَسْؤولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ، فَالأَمِيرُ الَّذِي عَلَى النَّاسِ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Ҳар бирингиз бошлиқсиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилардан жавобгарсиз. Одамлар устидаги амир бошлиқдир ва у қўл остидагилардан жавобгардир». (Муслим ривояти). Шунинг учун давлат Покистон ҳажмидаги мамлакатда касаллик ташувчиларни аниқлаш учун миллионлаган кишиларни тестдан ўтказиши керак.

Ислом мана шу йўл билан бошланишдаёқ касаллик тарқалишининг олдини олади. Шунингдек, касаллик пайдо бўлиши биланоқ уни тўхтатиб қолади ва мамлакат бўйлаб эпидемияга айланиб кетишини тўхтатади. Бундан ташқари, бир неча капиталистик давлатлар, шу жумладан АҚШда бўлганидек оммавий карантин эълон қилишга мажбур бўлмайди. Чунки тўла изоляция қилиш вирусга қўшимча очлик ва қашшоқлик каби бошқа катта муаммоларни келтириб чиқаради. Шунинг учун тинч ва яхши ҳаёт давом этишининг ягона кафолати Исломни маҳкам ушлашдир. Чунки Ислом мусулмонларни ризқ топиш, оила боқиш, таълим олиш ва масжидларда намоз ўқиш каби шаръий мажбуриятларини адо этишини енгиллаштириб беради.

Эй Покистондаги мусулмонлар! Дарҳақиқат Покистон ҳукмдорлари бизни оддий ҳолатда ёрдамсиз ташлаб қўйгани каби ушбу инқироз пайтида ҳам ёрдамсиз ташлаб қўйди. Улар Исломдан бош тортишди ва икки танловнинг бири; ё касалликка чалиниб ўлиш ёки оч қолиш туфайли ўлишга ташлаб қўйишди, натижада инқироз янада кучайди. Сон-саноқсиз фазилатларга тўла муборак рамазон ойи барча мусулмонларга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни қайта барпо этиш учун харакат қилишга муносиб вақтдир. Шунингдек, қуролли кучлардаги мусулмонлар Ҳизб ут-Таҳрирга Ислом ҳукмларини татбиқ қилишга ёрдам бериш учун муносиб вақтдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here