Ливияни қутқарадиган ҳақиқий тарихий қарор Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилиш қароридир

382
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ливияни қутқарадиган ҳақиқий тарихий қарор Аллоҳнинг шариатини ҳоким қилиш қароридир

«Спутник» веб-сайти (ҳижрий 1441 йил 30 шаъбон, милодий 2020 йил 23 апрел пайшанба куни) нашр қилган хабарга кўра, пайшанба куни истеъфодаги генерал-майор Американинг малайи Халифа Ҳафтар ливияликларни «тарихий», дея атаган қарорга даъват қилди. Унга кўра, бу нарса Ливия ишларини фуқаролик давлатига йўл очадиган конституциявий декларацияга мувофиқ бошқаришга қаратилган. У – президентлик кенгашининг хатти-ҳаракатлари сиёсий келишув ваколатининг тамом бўлишига асосий сабаб бўлди, деди. Ҳафтар ўзининг телевидение орқали айтган ва «Ливия 24» веб-сайти нашр қилган бу сўзларида – президентлик кенгаши хоин ва малайдир, чунки у Туркия армиясини ёрдамга чақирди, дея таъкидлади. Шунингдек, Ливиядаги сиёсий саҳнанинг ва иқтисодий вазиятнинг вайрон бўлганлиги жавобгарлигини Вифоқ ҳукуматининг президентлик кенгаши зиммасига юклади.

Роя газетаси шарҳи:

Ливиядаги курашувчи томонлар ажнабий курашчиларнинг қуроллари бўлиб, бу курашнинг юрт аҳлига мутлақо алоқаси йўқ. Масалан, Саррож ҳам, Ҳафтар ҳам малайликда бир-бирларидан фарқ қилмайди. Зеро, Саррож ҳукумати юрт ташқарисида ташкил қилиниб, сўнг Европа ҳимояси остида олиб келинган. Ҳафтарнинг эса, Америка малайи экани ҳаммага маълум. Ливия ва бошқа мусулмон юртлардаги сиёсий саҳна Исломнинг сиёсий ҳаётдан қанчалик ғойиб бўлганини кўрсатиб турибди. Зеро, одамлар ўртасидаги муносабатлар асоси манфаат бўлиб, бу нарса кўпчилик мусулмонларни шу ўткинчи ҳокимиятга чиқиб, у ердаги оёғи ликиллаб қолган курсига ўтириш учун мустамлакачи кофирлар қўйнига киришга ундади, ҳатто бу Уммат ва унинг дини ҳисобига бўлса ҳам. Бу сиёсатчилар мудом ўз тақдирларини мустамлакачилар қўлига бериб қўйган экан, Уммат аҳволини ҳаргиз ўнгламайдилар, ривожлантирмайдилар. Ливиядаги курашувчи томонлар ҳам худди шундай. Чунки юрт потенциаллари ва нефть бойликларини тинимсиз талаб, ўзгартиришга чанқоқ ёшларни адаштираётганлар мана шу курашувчи томонлардир. Бас, вақт кеч бўлмасидан, эс-ҳушини йиғадиган ким бор?!

Роя газетасининг 2020 йил 29 апрел чоршанба кунги 284-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here