Шакар ва буғдой инқирози бўйича ҳисоботлардан кўриниб турибдики, асли қирғинбарот вирус капиталистик демократиядир

446
0

Шакар ва буғдой инқирози бўйича ҳисоботлардан кўриниб турибдики, асли қирғинбарот вирус капиталистик демократиядир

Қайтиб келмайдиган қилиб йўқ қилиш керак бўлган тузум мана шудир

Шакар ва буғдой инқирози ҳақидаги ҳисоботлар ҳукмрон элитани, шу жумладан Навоз Шариф ва унинг ака-укаларини фош қилди. Шунингдек, бу маълумотлар демократиянинг жирканч башарасини ҳамда унинг ҳукмрон капиталистик элита учун давлат маблағларини ўзлаштиришга қонуний йўл очиб берганини фош қилди. Бундан ташқари, солиқдан тушган миллиардлаган рупиялар муҳтож оила ва шахсларга ёрдам номи остида бўлишиб олинганини очиб берди. Демократия одамларни ўзларидан золимларни вакил қилиб сайлашга ундамоқда. Натижада, бу вакиллар ўз хоҳиш-истакларига мувофиқ қонун ва сиёсатларни белгилаш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлишяпти. Уларнинг бу қонун ва сиёсатларидан одамлар фаровонлиги ва уларнинг ишларини бошқариш даъво қилинса-да, бироқ амалий томондан олиб қаралганда улар ҳукмрон элитанинг истаклари ва нафс-ҳаволарига хизмат қилди. Ҳукмрон элита ўз бошқаруви давомида улкан бойликларни йиғиб олмоқда, ўз обрўларини сақлаб қолиш ва кенг тарқалган коррупцияни яшириш учун одамлар манфаати йўлида айрим юзаки чораларни қўллашади.

Коррупция ўчоғи ва касаллик манбаи бўлган демократиядан воз кечиш ўрнига, одамларга танбеҳ бериб улардан кучли шаклда овоз бериш талаб қилинмоқда. Ҳолбуки, коррупцияга қарши курашадиган соф ҳукумат, деб даъво қилинган янги режим собиқ ҳукуматлардек яқин дўстларига хизмат қилмоқда ва уларга молиявий имтиёзлар бермоқда. Собиқ ҳукуматлар ҳам худди шундай қилишган эди, Имрон Хон ҳам худди шундай қилиб, «мадинаи мунавварадаги давлат» тушунчасидан ҳийлакорлик билан фойдаланяпти. Бунга вазирлар маҳкамасига қарашли иқтисодий мувофиқлаштирув кенгашининг шакар экспортига рухсат бермагани мисол бўла олади. Бунга фақат ички маҳсулотнинг етишмаслиги сабаб бўлмади, балки шу билан бирга, ҳам давлат хазинасини совуришларига йўл очиб берди, ҳам одамларнинг шакарни юқори нархларда сотиб олишга қўйиб берди. Демак, капиталистик демократия ва унинг ҳокимиятдаги элитаси қирғинбарот вирус бўлиб, улардан тамомила халос бўлмоқ лозим.

Халифалик жиҳози ўн учта жиҳоздан иборат бўлиб, Халифа, муовинлар, қозилар, жиҳод амири идораси ва Уммат мажлиси кабилар шулар жумласидандир. Лекин бу жиҳозлар ичида қонунларни одамларнинг хоҳиш ва истакларига мувофиқ ишлаб чиқиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлган бирорта киши йўқ. Балки Халифалик жиҳозида қонунлар шаръий нусуслардан, яъни Қуръон ва Суннатдан олинади. Бу эса, демократияга мутлақо зиддир. Чунки демократияда сиёсатчилар ўз манфаатларига хизмат қиладиган қонунларни қабул қилиш орқали миллиардларга эришиш учун миллионларни сарфлайдилар. Исломда эса, халифани Ислом асосида муҳосаба қилингани ва ҳукм чиқарилгани учун халифа ва унинг муовинлари шаръий ҳукмларни маҳкам ушлашга мажбурдир. Бу ҳақида исломий тарихда мисоллар кўп. Халифаликда сиёсий муҳит Аллоҳ Таоло ва Росул ﷺга итоат қилиш асосида тайин қилинади. Шунингдек, адолатли шаръий ҳукмларни татбиқ этиш орқали шахс ва жамиятнинг эҳтиёжлари қондирилади. Коронавирус касаллиги тарқалиши ортидан капиталистик демократиянинг барчага фаровонлик бўлади, деган чўпчаги ёлғонлиги аён бўлди. Шунинг учун қулай деб турган капиталистик демократия вайроналари устига буюк Халифалик биносини қуриш даври келди.

فَمَاذَا بَعْدَ الْحَقِّ اِلَّا الضَّلَالُ فَاَنّـٰى تُصْرَفُوْنَ

«Ҳақиқатдан кейин эса, фақатгина йўлдан озиш бор, холос. Бас, қай тарафга бурилиб кетмоқдасизлар?» [Юнус 32]

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here