Илмонийлар мусулмонлар устидан кулишади. Энди Трамп устидан ҳам кулишга журъатлари борми?!

557
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Илмонийлар мусулмонлар устидан кулишади

Энди Трамп устидан ҳам кулишга журъатлари борми?!

Доктор Иёд Қунайбий ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида Трампнинг қуйидаги гапларини ёзди:

«15 март кунини миллий дуо қилиш куни, деб эълон қилганимдан фахрланаман. Биз бутун тарихимиз мобайнида мана шундай оғир дамларда Тангрига юзланиб, ундан ҳимоя ва қувват сўраб келган бир давлатмиз. Қаерда бўлманг, мен сизни имоний амал билан дуога юзланишга тарғиб қиламан, биргаликда албатта ғалаба қозонамиз».

Роя газетаси шарҳи:

Баъзи мусулмонлар коронавирус тарқалганда бундай касалликдан сақлашини сўраб, Аллоҳга тазарру қилганларида, бошқаларни ҳам шунга чақирган пайтларида анави илмонийлар уларнинг устидан кулишди. Ислом ва мусулмонларга заҳарли тилларини қайрашди. Ростгўй мусулмонларнинг Аллоҳга юзланиб, ўзларини, фарзандларини, юртларини ва барча мусулмонларни бундай балодан қутқаришини сўрашларини масхаралашди. Ўз-ўзидан савол туғилади: Ғарб ва унинг илмоний тузумига ошиқ кишилар Трампга – сенинг давлатинг илмоний, одамларни динга юзлаштиришинг ножоиз, сен дин билан давлат ўртасини ажратишинг керак, деб айтишга журъат қилиша оладими?! Улардан бирортаси – Трампнинг америкаликларни дуо қилишга чақираётганини масхара қилишга юраклари дов берадими? Албатта йўқ. Улардан ҳеч бири буни қилолмайди. Қилса ҳам жуда хижолат бўлиб қилиши мумкин ёки мен уларнинг фикрлари бир оз муваффақиятсиз эканини айтмоқчиман, холос дея бу ишини оқлашга уринади.

Роя газетасининг 2020 йил 18 март чоршанба кунги 278-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here