بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Туркия режимининг Суриядаги жиноятлари сиёсий сафсата эмас, очиқ ҳақиқатдир
Устоз Носир Шайх Абдулҳай
Афсуски, кўпчиликнинг хотираси тез ўзгарувчан бўлиб қолди. Чунки Эрдоган Туркияси ва унинг Суриядаги ролига нисбатан, худди фасллар ўзгаргани каби, ўзгарувчан позицияда туришибди.
- Эрдоган Туркияси Ҳалабни топширганда (ҳақиқатдан шундай бўлди ҳам), одамлар уни сўкишди. Лекин Сурияда бирор ҳарбий амалиёт қилса, дарров мақташяпти… Ҳолбуки, бу амалиётининг зоҳири раҳмдиллик, асли эса, азоб-уқубатдан ўзга нарса эмас.
- Кейин Сочи конференцияси бандларини татбиқ қилиб, халқаро йўлларни очиш ва унда талаб қилингандек, уй-жойларни қасддан вайрон қилиб, аҳолини кўчириш орқали Эрдоган Туркиясининг роли ҳаммага фош бўлмоқда.
- Кейин Туркиянинг сохта назорат пунктлари пайдо бўлиб, улар одамларга яхшидек кўриняпти… Улар бизни мудофаа қилади, деб ўйлаётгандилар, мудофаа қилмаяпти, халоскор деб билаётгандилар, ҳеч кимни қутқармаяпти… Балки уларнинг роли қонхўр Асад режимига қарши бўлган ҳар бир холис ҳаракатни назорат қилишдан иборатлиги очилиб қолмоқда.
Режим уни қабул қилади, ана шунда ҳеч қандай тўқнашув ҳам, адоват ҳам бўлмайди…
- Кейин Уммат иродасини синдириш ва Америка муҳандислик қилган сиёсий ечимга тиз чўктириш учун кучли тўлқинда бомбардимонлар ва кўчириш ишлари бошланяпти. Ана шунда Эрдоган кескинликни юмшатишга шошилса, бошқалар Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи салибчи Путиндан бошлаб, унинг жиноятчи шериги Руҳоний… Трамп ва унинг шайкалари ва жосусларидан иборат душманлар билан тузилган келишувдан яхшилик умид қилишмоқда.
Вазият баъзан хиёнатни яшириш учун қилинган ўткинчи сохта ўзаро даҳанаки жанглардан холи бўлмаяпти. Мудом, Туркия – биз Россияга босим қилиб, уни Сочи битимида қабул қилинган чегараларига қайтишга ҳамда ундан олдин берилган ерларни қонунийлаштиришга мажбур қиляпмиз, дея очиқчасига уялмай, баёнот беришдан тўхтамас экан, бу даҳанаки ёлғон жанг ҳам тўхтамайди. Ваҳоланки, Сочи битимининг ўзи қўзғолонга орқадан қаттиқ пичоқ уриш ҳамда қолган қўзғолонларни йўқ қилишга уринишдир.
Шулар билан бир вақтда, Туркия билан Россия ўртасида мувофиқлаштириш ва савдо алмашинуви мисли кўрилмаган даражада ривожланаётгани ҳақида расмий баёнотлар янграмоқда. Афтидан, бу савдодаги товар биз мусулмонлар бўлсак керак!
- Кейин Туркия Башар режимини бомбардимон қилиши манзарасидаги саҳналаштирилган ўйинга ўтилди. Бу ҳам режимнинг вайрон бўлаётган насибасини оширишга ва Аллоҳнинг мустаҳкам арқонига боғланиш ва ундан нусрату мадад сўраш ўрнига, одамларни режимнинг навбатдаги заҳриқотил арқонига боғлаб беришга қаратилган…
- Хотирани бир оз чархлайлик:
Туркия-Россия-Эрондан иборат «кафил» давлатларнинг собиқ кескинликни юмшатиш зоналари қани, у ердаги аҳоли қани?!
Ахир, бу ерлар режим назоратига ўтказилиб, аҳолиси шимолга кўчирилмадими?!
- Наҳотки, бизга ҳис-туйғудан келиб чиқиб фикрлашни тарк қилиш вақти келмади, ахир, бу очиқ кўриниб турган кескин ҳақиқатларга нодонлик билан муносабатда бўлиш-ку?! Нодонлик бўлганда ҳам уни тавсифлашга тил ожиз. Агар нусрат ва азизликни истасак ва халос бўлишимиз шунда бўлса, у ҳолда, воқеликка кўзларимизни катта очиб боқмоғимиз, қанчалар оғриқли бўлмасин давони истеъмол қилишимиз вақти келмадими?!
- Душманларимиз билан, бизга ўзларини дўст кўрсатаётганлар ўртасида фарқ йўқ эканини англамоқ вақти келмадими, ахир, урушда ҳаммалари бир-ку?! Фақат башаралари, тактикалари, услуб ва роллари бошқа-бошқа, холос… Аммо бу нарсаларнинг барчаси хўжайинлари томонидан чизилиб, тақсимланиб берилган!
- Бизга турк режими ёлғонларидан эгнимизни қоқмоқ вақти келмадими, ахир, бошимизни силаб, орқамиздан пичоқ уриш душманнинг иши-ку, бу пичоқ суякка қадалди-ку?!
- Ким Аллоҳдан ўзгадан азизликни истаса, албатта хор бўлади, Ундан бошқасидан нусрат сўраса, албатта мағлубиятга учрайди. Аммо ким Аллоҳнинг душманлари арқонини узса ва ёлғиз Аллоҳнинг арқонига боғланса, бу дунёю у дунё бахтига эришади.
Бас, шундай экан, келинг эй холис инсонлар, эй Шом аҳли, нажот йўлини ўзимиз чизиб олиб, халқаро разведкалар ва бизни ҳалокат ёқасига олиб келган уларнинг агенти Туркия билан мувофиқлашишдан узоқ турайлик ҳамда холис ва онгли сиёсий етакчилик ортидан эргашайлик. Чунки уларнинг қўлида барчамизнинг ақидамиздан балқиб чиққан ёрқин қарашлар ва лойиҳаси бор ҳамда режимни қандай йиқитиб, Ислом ҳукмини қандай ўрнатиш учун етарли тасаввурга эга. Бизда керакли ресурслар ҳам, имкониятлар ҳам муҳайё, ҳимматларимиз олий, мўъжизалар яратувчи ақидамиз бор.
- Эй Ислом ёшлари, бу жинояткорлардан ва сотқин гуруҳлардан қочиб, дарҳол мустақил, ўз қўллаб-қувватлови ва қарорига эга қўзғолончи гуруҳлар ва холис инсонлар сафига қўшилинг… Шу орқали барчамиз қўзғолонимизни тамомига етказайлик, берган шаҳидларимиз қурбонликларини охирини Аллоҳнинг давлат ва армия соясидаги ерида Ислом ҳукмини барпо этиш билан тугатайлик.
Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликкина бизни азиз-кучли қилади, номусларимизни ҳимоя қилади, шаҳидларимиз қони ва болаларимизнинг бўлиниб кетган таналари учун интиқом олади. Чунки Аллоҳ изни ила, ҳамма яхшилик ушбу Халифаликдадир. Бас, шундай буюк яхшилик учун амал қилувчилар амал қилиб қолсинлар.
Роя газетасидан олинди