Россияда коронавирусга чалинганлар сони 50 мингдан ошди

724
0

Россияда коронавирусга чалинганлар сони 50 мингдан ошди

 Россияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони айни пайтда 52 минг 763 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилади.

 Озодликнинг рус хизмати хабарига кўра, COVID-19 вирусига чалинганларнинг энг кўпи Москва шаҳридадир (29 мингдан зиёд).

 Касаллик тарқала бошлаганидан бери бу мамлакатда 456 киши қурбон бўлган, 3 минг 873 киши соғайиб кетган.

 Ҳозирда коронавирусга чалиниш ҳолатлари Россиянинг барча минтақаларида қайд этилган.

Таҳлил: Лукошенко Россия ишлаб чиққан тестлар ҳақида, касалликни тўғри аниқлаш даражаси бор-йўғи 30% га тенг деди.

“Радио свобода” теле-кўрсатувида, Россияда жуда кўп тестда касал деб топиб рўйхатга олинаётган одамлар ичида, ҳеч қандай касаллик аломатлари кўринмаган ёки кейин ҳам касаллик тасдиқланмаган ҳоллари жуда кўп экани ҳақида айтилди. Роспреднадзор “ҳа препарат коронавирус кўрсатганлар ичида вирусга табиий иммунитети бор одамлар ҳам учраб турибди, биз уларнинг қонларидан антивирус ишлаб чиқишда фойдаланаяпмиз”, деб изоҳ берди.

 Лекин Россиянинг тест апарати бошқарув режимининг сиёсий манфаатига хизмат қилиши мумкин. Препарат вазиятга кўра мамлакатда вирус кўламини назорат қила олиш имкониятини беради. Ҳар қандай режим апаратдан фойдаланиб фуқороларни мамлакатда уй қамоғига олиши ёки мамлакатни бутунича ёхуд бир қисмини изоляция лагерига айлантириб олиши мумкин. Чунки тест хоҳлаган одамини жамият учун хавфли вирус ташувчи унсурга айлантириб бера олади, гарчи у одамда касаллик аломатлари кўринмаса ҳам, ҳатто умуман йўқ бўлган тақдирда ҳам. Бироқ, бунинг учун режим, одамлар орасида пандемия психологик матбуот ваҳима тарқатиш курашини тоборо кучайтириб боравериши керак бўлади.

 Россияда тезлик билан ишлаб чиқилган бу тест апарати рус халқининг сиёсий жамоий норозиликларни олдини олиш учун Путиннинг режимига жуда катта имкониятлар беради. Бундан хулоса қилиш мумкинки, коронавирус ваҳимаси Россияда узоқ муддатга чўзилиши кутилаяпти! 

 Шу кунларда Россия Ўзбекистонга ҳам, минглаган тест апаратлари совға қилди. Тарихда собиқ советлар иттифоқи таркибига кирган бошқа давлатларга ҳам етказиб бермоқчи. Ортидан Путин ўша давлатларни, шу кунларда бошимизга тушиб бораётган иллатлардан биргаликда қутилиш йўлларини излашга чақириб ўтди. Матбуотлар унинг бу чақириғини “Путин СССРни қайта тиккалашга ҳаракат қилмоқчи” деган фикр билан кенг талқин қилиб боришмоқда.

Нима бўлганида ҳам, Россия ҳам, Путиннинг режими ҳам, пандемиядан ички ва ташқи сиёсатида имкон қадар кенгроқ фойдаланиб олишга ҳаракат қилишади!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here