Фаластиндаги барча гуруҳлар етакчиларига: асирлар, Исро маскани, Фаластин ва унинг аҳлига қилинган жиноятлар сизнинг бўйнингизда

276
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластиндаги барча гуруҳлар етакчиларига: асирлар, Исро маскани, Фаластин ва унинг аҳлига қилинган жиноятлар сизнинг бўйнингизда

Эй Фаластиндаги барча гуруҳлар, ҳаракат ва партиялар етакчилари!

Асирлар, Исро маскани, Фаластин ва унинг аҳлига қилинган жиноятлар сизнинг бўйнингизда, уларнинг тақдири ҳам сизнинг қарорларингизга боғлиқ. Сиз бу йўлда жуда катта саъй-ҳаракат ва энергия сарфлаб, улар учун барча услуб-воситаларни синаб кўрдингиз, биз бунга гувоҳмиз.

Бироқ, сиз энг буюк, энг фойдали бир услуб-воситани синаб кўрмадингиз. Эҳтимол у ҳақда фикрлаб кўргандирсиз, аммо тажрибадан ўтказмадингиз. Огоҳ бўлингким, бу услуб мусулмон армиялардан нусрат ва ёрдам талаб қилиш услубидир. Шундай экан, мана шу услубни ҳам бир синаб кўринг, зеро бу билан ҳеч нарсани йўқотмайсизлар.

Уларга бундай денг:

Эй мусулмон армиялари: биз барча кучимизни сарфлаб, энергиямизни тугатиб бўлдик. Аммо Фаластин, маҳбуслар ҳамда Пайғамбаримизнинг Исро маскани ҳануз асирликда қолмоқда. Улар учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан кейин фақат ва фақат сиз қолдингиз. Бас, ҳаракатга келинг, ерга шунча ёпишиб олганингиз етар, истасангиз ҳам, истамасангиз ҳам қўзғалинг, қурол-яроғу асбоб-ускуналарингиз билан чиқинг, такбиру таҳлиллар билан ҳамда яҳудийлар арконини титратган ҳолда муборак замин томон сафарбар бўлинг. Асирларни озод этмоқ, Росулуллоҳ ﷺнинг «فُكُّوا الْعَانِيَ асирни озод этинглар», деган сўзларига мувофиқ фарздир. Демакки, Фаластин ва унинг аҳлини озод этмоқ, Аллоҳ Таолонинг қуйидаги каломига кўра, сизнинг зиммангиздаги бурчдир:

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Агар улар дин йўлида сиздан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам бериш зиммангиздадир» [Анфол 72]

Биз сизга мунтазирмиз.

Эй Фаластиндаги барча гуруҳлар, ҳаракат ва партиялар етакчилари:

Ушбу айтганларимизни ўз тажрибангизда услуб сифатида бир синаб кўринг, зеро, бу билан ҳеч нарсани ютқазмайсизлар. Бу вазифани Уммат армиялари зиммасига юклаб қўйингки, инша Аллоҳ улар сизларни ёрдамсиз ташлаб қўймас. Бироқ, кўп эшикларни қоққанингиз каби, аввало уларнинг ҳам эшигини бир қоқиб кўринг.

Роя газетасининг 2021 йил 22 сентябр чоршанба кунги 357-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here