Хорлик тўлови азизлик тўловидан анча қиммат

238
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хорлик тўлови азизлик тўловидан анча қиммат

Шомдаги Уммат қўзғолони муборак қўзғолон, дея васф этилади ва Аллоҳнинг изни ила, шундай бўлиб қолади. Чунки у Америкадек бир кофир, жобир ва такаббур давлатнинг малайи бўлмиш қонхўр режимга қарши чиқди. Бугина эмас, Шом қўзғолони Аллоҳнинг уйларидан бошланиб, мақсадлари катта ва азим мақсадлар билан сайқаллашди. Огоҳ бўлингким, бу мақсадлар жинояткор режимни бутун арконлари, муассасалари ва башаралари билан ағдариб, унинг харобалари узра, Пайғамбаримиз ﷺ башорат қилган у зотнинг минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликда гавдаланувчи Ислом ҳокимиятини барпо этиш мақсадидир. Бу нарса Шомдаги қўзғолончилар бўғизларидан отилиб чиққан шиорларидан ҳам яққол эшитилиб турди. Зотан, бу қўзғолончилар Шом қўзғолони учун жонлари, қонлари ва молларини қурбон этдилар. Ҳатто жигар гўшаларини фидо этсалар-да, юраклари Аллоҳ Таборакка боғланиб, нусратига инондилар.

Бу Шом қўзғолони биринчи куниданоқ муборак қўзғолон бўлган. Қўзғолон аҳли илк дамлардаёқ зулм ва золимларни йўқ қилиш зарурлигини, ўзлари ва Умматлари олдидаги масъулиятлари буюклигини ҳис қилганлар. Улар ҳар қанча қурбонлик бериб бўлса ҳам бу тоғут ва унинг режимига қарши чиқмоқлари шартлигини англаганлар. Шунинг учун бу йўлда жуда қиммат тўловларни тўлашга, минтақадаги энг ювиндихўр режимга қарши чиқиш улардан жонларини беришни талаб қилса ҳам уни беришга тайёр турдилар ва шундай қилдилар ҳам. Яхшилик хушхабарини бераётган, унинг ўзгартириш сари тўғри ва равон йўлдан кета бошлаганига далолат қилган нарса айнан мана шулардир.

Баъзи инсонлар йўл машаққати оғирлигидан, қурбонликлар ва синовлар чўзилиб кетганидан малолланиб, ортга қайтишга, қўзғолонни давом эттирмасликка қарор қилиши мумкин. Бундай қарор умидсизлик ва тушкунлик ҳисобланиб, баъзилар уни табиий ва енгил санайди. Бироқ, аслида бу қарор ҳалокат жарлигига қулашнинг бошланишдир… У шунингдек, берилган шунча қурбонликларни, оқизилган шунча қонларни, тўланган шунча жонлару, топталган шунча нумусларни, вайрон бўлган шунча хонадонларни беҳуда кетказиш ҳисобланади. Булардан ташқари, ортга қайтиш яна анави жиноятчи тўданинг зулми остида яшашга рози бўлиш ҳамдир. Балки, бундай чекиниш шунча даҳшатли жиноятларни содир этган режимни яна нафратига нафрат, жиноятларига жиноят қўшади, ўзига қарши кўтарилган қўзғолончилардан ўч олишига тайёр имконият беради. Бу режимнинг ўз назорати остига ўтган шаҳарларда қамоққа олиш, қийноққа солиш, қатл қилиш, ҳурларнинг номусини топташ, қабрларни вайрон этиш каби жиноятларни содир этиш билан қўзғолон аҳлидан интиқом олганлиги бу гапларимизга яққол далилдир.

Йўлни ўртасида орқага қайтиб кетиш жуда қимматга тушади… Қўзғолонни давом эттирмай, ўз ғоясига етказиб бормай, уни аро йўлда қолдириш ҳамда режимни ағдариб, Ислом бошқарувини барпо этишдек мақсадига олиб бормаслик энг оғир бадалга, жуда катта талофатли қурбонликларга, энг машаққатли оқибатларга олиб боради. Чунки бундай воз кечиш оқибати хору расво аҳволда қонхўр режим ва унинг хавфсизлик хизмати қўлига тушиш билан бирга, бу дунё ва охиратда очиқ зиённи олиб келади, бундан Аллоҳ асрасин. Аммо қўзғолонни давом эттириб, ўз ғоясига етказиб бориш натижаси эса, Аллоҳнинг изни ила, бу дунёда азизлик, ғолиблик ва хавфсизликдир, охиратда эса, кенглиги еру осмонча бўлган жаннат ҳамда Аллоҳнинг жаннатдан ҳам буюк розилигидир.

Бас, шундай экан, эй Умматнинг мустамлакачи кофирга қарши курашида бош тожи бўлган Шом аҳли, наҳотки, душманларингиз олиб келиб қўйган умидсизлик ва тушкунликка тушсангиз?! Бунинг ўрнига, Аллоҳ билан бўлган аҳду паймонингизни янгилаб, Унинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушламайсизми, анави сотилган етакчилар адаштирган қўзғолонингиз йўналишини тўғрилаб, уни қайта давом эттириш учун онгли ва холис сиёсий етакчиларга эргашмайсизми?!

Бу қўзғолон алангаси шунча азоб-уқубатларга қарамай, ростгўй инсонлар юрагида ҳамон ўчмай турибди. Унинг мақсадлари қўзғолон фарзандлари қалбида ҳамон сақланмоқда. Миллионлаб қалбларнинг

إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ

«Биз росулларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган кунда ҳам албатта нусрат берамиз» [Ғофир 51]

деган Аллоҳнинг гўзал ваъдасига ҳануз ишончлари комил.

Роя газетасининг 2021 йил 22 сентябр чоршанба кунги 357-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here