Судандаги тинчлик масаласи ва Жубадаги музокара йўналиши

600
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги тинчлик масаласи ва Жубадаги музокара йўналиши

Устоз Ёқуб Иброҳим – Хартум

Ўтган асрда мустамлакачи Ғарб Уммат жисмини бўлиб-парчалаб ташлаб, сўнг заиф давлатчаларни пайдо қилди! Бу давлатчалар мустамлакачилар ташкилотларига доим итоатда бўлиб қолиши учун капиталистик тизимга боғланган ҳукуматлар орқали уларни янада заифлаштирди. Бу билан у Халифалик давлати йўқлиги сабабли мусулмон юртларидаги муаммоларга тўғридан-тўғри аралашиш учун замин яратди.

Ғарб бундан ҳам ёмон ишлар содир этди. У малай ҳукмдорлар қаторида қуролли ҳаракатларни ҳам пайдо қилди. Масалан, Америка 1983 йил Судан жанубида халқ ҳаракатини тузди… Унинг ортидан,  Судан ғарбида бошқа ҳаракатлар, шарқида, марказида, шимолида қуролсиз уюшмалар пайдо бўлди ва барчаси мустамлакачи Ғарбга хизмат қилишди, уни рози қилишда мусобақалашишди. Мана, бугунги ўтиш даврининг суверен ва вазирлик кенгаши ҳукумати бунга яққол мисол бўла олади. Ваҳоланки, Судан Африкада стратегик муҳим давлат бўлиб, бепоён майдонга эга. Ушбу географик кенглик баробарида,  бу ўлка улкан ресурс ва потенциалларга ҳам эга. Бу билан Судан турли хил қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириб, улкан чорвачилик бойликларини ҳозирлашга, дунёнинг кўплаб халқлари учун зарур бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қодир давлатга айланиши мумкин. Ҳолбуки, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳарбий хавфсизликдан аҳамият жиҳатидан кам эмас.

Судан бойликлари фақат қишлоқ хўжалиги соҳасига чекланмайди. Балки юрт бағри олтин, хром, нефть ва уран каби саноат машинасини юргизиш учун керакли муҳим минералларга бой. Яъни, бу юрт том маънода йирик давлатнинг асосларига эгадир. Ҳамдук ҳам 2019 йил августда бош вазирлик курсисига ўтирган пайтда – Судан ресурсларга тўла давлат, ёрдам ва грантларга муҳтож эмас, деди.

Бироқ, бу бойликларни инсонлар манфаати сари идора этиб, уларни асраб-авайлайдиган ва давлатни ривожланган давлатлар сафига олиб чиқадиган мабдаий давлат йўқ экан, ушбу неъматлар қасосга айланади. Яъни, Судан тепасига бирин-кетин келаётган режимлар юртни малай илмоний тузумлар билан бошқаришди, ҳукмдорларни бойитиб, қолган одамларни қашшоқлаштиришди. Оқибатда Судан муаммолари мураккаблашиб, табиий равишда одамлар норозилик билдириб, яхши яшашни талаб қилишди. Шунинг учун мустамлакачининг аралашгани табиий ҳол. Масалан, БМТнинг Тараққиёт Дастури маъмури Ахим Штайнер Суданга қилган сафари чоғида Франц-Прессга берган интервьюсида шундай деди: «Ҳар қандай ҳукумат ўз халқини ўнлаб йиллар давомида зўрлик билан тиз чўктирса, бу халқ Халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиши аниқ. Ишонаманки, бу бизни айни дамда назаримизни Суданга қаратишга ундамоқда». (Шарқул Авсат 2020 йил 31 январ).

Шундай қилиб, манбаси ҳам, мабдаси ҳам, дўстлиги ҳам, қўллаб-қувватланиши ҳам Ғарб бўлган бу ҳукуматлар ҳамда қуролли ва қуролли бўлмаган ҳаракатлар табиийки, мустамлакачи давлатлар қучоғига ўзини отишади, халқаро арена ўйинчилари, айниқса, АҚШ ва Британия қўйган тузоққа илинишади… Барчаси шу мустамлакачиларнинг қуролига айланиб, Судандаги сиёсий аренада бир-бирига қарши курашишади.

Жанубга келсак, бўлиниш ҳақиқатини Британия аллақачон 1922 йилдаёқ «ёпиқ майдонлар» қонуни остида пайдо қилган. Бу ҳақдаги унинг назарияси Суданни иккига бўлиб ташлаш, яъни, шимолда мусулмон араблар ва жанубда насроний-бутпарастларни пайдо қилиш бўлган. АҚШ қабул қилган ва Халқ ҳаракати олиб келган назария ҳам айнан шу асосда бўлди. Халқ ҳаракати жануб масаласини кўтариб, бозорга солди ва Американинг ортидан юриб, унинг малайи Умар Башир орқали ва Африка Иттифоқи раҳнамолигида амалга оширди. Зотан, бу Иттифоқ ҳозирги тинчлик масалаларига ҳамон бурнини суқишда давом этмоқда.

Жануб бўлингандан кейин Дарфур муаммоси аланга олди, муаммолари мураккаблашиб, чирик ҳукумат уларни ҳал қилишга ожизлик қилди. Қилган ечими ҳам томонларни рози қилиш, манфаатпарастлик, Давҳа битимида бўлгани каби, Дарфурдаги айрим қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаб, уларга ўғирланган бойликлардан «едириш» каби ечимлардан иборат бўлди. Башир сохта ҳокимият курсилари ясашда ҳаддан ошди ва у ерга Республика саройида шундай кўп маслаҳатчилар ва вазирлар «армияси»ни олиб келдики, барчаси бир бўлишиб Судан иқтисодиётини хонавайрон қилишди. Кейин Башир сийқаси чиққан ёлғондан иборат бўлган «тинчлик масаласи»ни амалга ошириш қўлидан келмаганидан сўнг ҳокимиятдан туширилди. У қабул қилган ечимлар юрт бошига, иқтисодиётига ҳамда жунуб ва шимоли хавфсизлигига балои офат бўлди… Уруш кўлами кенгайиб, ҳатто Хартум, Порт-Судан ва Жанина шаҳарларини ҳам ўз домига тортди… Қуролли гуруҳлар кўпайиб-болалаб, ҳатто Башир даврининг сўнгида уларнинг сони ўттиздан ошиб кетди.

Кейин ҳукумат бугунги ўтиш даврини пайдо қилди. У тинчлик масаласини юрт муаммоларини ҳал қилишда сеҳрли таёққа айлантирди. Гарчи тинчлик лойиҳаси Американинг Суданни «терроризм»ни қўлловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш учун қўйган талаблари доирасида амалга оширилаётган бўлса-да, бироқ ўтиш даври ҳукумати собиқ режим тажрибаларининг айни ўзини такрорламоқда. Айниқса, бу нарса минтақавий алоҳида йўналиш бўйича ҳаракат қилувчи Жуба музокараларида яққол кўзга ташланди. Юртнинг бир бутун фарзандларини бўлиб ташлаш учун музокараларда бешта йўналиш ишлаб чиқишди: Дарфур вилояти, Жанубий Кордофан, Мовий Нил, Шарқий Судан, Шимолий Судан ва марказий Судан минтақаларини бир-биридан бўлиб ташлашга замин тайёрлаш йўналиши! Айни йўналишлар бўйича баъзи битимлар ҳам имзоланди ва улар бир неча хавфли матнларни ўз ичига олди, масалан: «Жанубий Кордофан билан Мовий Нил вилоятларининг алоҳида мақомга эга бўлишларига рухсат бериш», «Жанубий Кордофан билан Мовий Нил вилоятларининг алоҳида қонун ишлаб чиқишларига рухсат бериш» каби. Бу эса, ўз қонунлари ва қонунчилигига эга бўлиш билан марказдан узилган алоҳида давлат ташкил топа бошлаганини англатади. Бу каби битим матнларининг мусулмонлар сифатида бизга умуман алоқаси йўқ. Чунки қўлимизда Аллоҳнинг ҳақ сўзловчи Китоби бор. Демакки, биз олий кенгаш ва парламентлар ишлаб чиқиб берадиган қонунларга муҳтож эмасмиз. Қолаверса, ушбу икки вилоят учун алоҳида вазият йўқ, балки у ерда зулм бор, холос… Бутун Судан аҳли ўтган ва ҳозирги илмоний режим сабабли зулм остида яшамоқдалар. Буни Ғарб билан тил бириктираётган режим эмас, балки бир одил низом даф қилади.

Кейин, бу битимдаги бандлар бир-бирига тескари. Масалан, битимни имзолаган томонлар Судан халқи ва замини бирлиги ҳақида гапира туриб, бир вақтнинг ўзида, марказлаштирилмаган ва чегаралари автономия билан ажратилган бошқарув тизими ҳақида гапиришяпти. Худди Ироқ Курдистони каби. У ерда ҳам Курдистоннинг ажраб чиқиши парламент томонидан эълон қилишга келиб тўхтаган ва албатта, бунинг учун Ғарбнинг сигнали қолган, холос!

Битимнинг қолган бандлари эса, маъмурий тартиб-қоидалардан иборат. Айни тартиб-қоидалар вазирликлар ёки вазирлик бўлимлари билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир вазирлик ва идоралар директорларига тақдим этилади. Масалан, ерларга оид матнлар, уруш қурбонлари учун компенсациялар, мактаблар, шифохоналар, ерлаштириш ва бошқалар ҳақидаги матнлар каби.

Тинчлик масаласига доир яна бир жиддий-хавфли матн, яъни, воситачилик комиссияси назорати остидаги мана бу матн ҳам бор: «Тинчлик БМТ, UNAMID (тинчликпарвар кучлари миссияси) ва Жанубий Судан назорати остида ўрнатилади». Бу бизнинг барча масалаларимизда ўшаларга орқа қилишимизни англатади. Бу эса, шаръан мутлақо ножоиз бўлиб, бошимизга сон-саноқсиз машаққатларни солади… Шунингдек, минтақавий талаблар орқали ҳамда Куш қироллиги каби бир пайтлар ҳукм сурган бошқарувларни қайта талаб қилиш орқали Суданни қолган ерларини ҳам бўлинишга нишон қилади! Шу билан бирга, бу хавфли матн ўзликни ўзгартиришни ва Суданнинг очиқ илмонийлигини эълон этишни ҳам англатади. Бу нарса Халқ ҳаракати позициясида ҳам, ўтиш даври ҳукуматининг конституциявий ҳужжатида ҳам баб-баробар намоён бўлмоқда. Судан Коммунистик партияси марказий комитети аъзоси Содиқ Юсуф 2019 йил 22 декабрда «Судан трибуне» ахборот агентлигига берган интервьюсида бундай деди: «Эркинлик ва Ўзгариш кучлари дастури фуқароликка асосланган. Абдулазиз Ҳилу тақдим этган фикр конституциявий ҳужжатга жуда ҳам мос. Бу масалада ҳеч қандай келишмоқчиликка бормаслигимиз лозим».

Сўзимиз ниҳоясида шуни таъкидламоқчимизки, Жуба музокаралари натижаси ва унда имзоланиб, ўртага ташланган ва ўтиш даври босқичи тугагач, конституциявий конференцияда муҳокама қилинажак бу бандлар, фақат бир мазмун-моҳиятни англатади: Судан аҳли масалаларини бозорга солиш ва шу орқали мустамлакачи давлатлар манфаатига хизмат қилиш. Автономия ва федерация, ўз тақдирини ўзи белгилаш каби ушбу музокара столига ташланаётган фикрлар ортида Ғарб турибди. Мақсад, бугун бўлмаса эртага, ушбу вилоятларни бир-биридан бўлиб, парчалаб ташлашдир. Бугун бошқарув, деганда инсонларнинг ишларини бошқариш, деб тушунилмай қолди. Балки бошқарув уюшган гуруҳлар ўртасида мансабларнинг бўлишиб олиниши бўлиб қолди. Зўравон қурол соҳиблари ва ғарбпараст малай мансабдорлар мана шу мансаб билан ўз кучларини кўрсатишмоқда. Бу билан юртдаги сиёсий ҳаёт бузилмоқда, айни замондаги фаоллар юртимизга кўз олайтираётган кимсаларнинг минадиган уловига айланиб қолмоқдалар… Аммо, пушаймон фойда бермай қолиши мумкин.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here