Онгли холис кишиларнинг сиёсий бўлмасликка ҳақлари йўқ

792
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Онгли холис кишиларнинг сиёсий бўлмасликка ҳақлари йўқ

Баҳс ва эътиборга ҳавола қилиш керак бўлган масала мусулмон юртларида исломий сиёсий доирани вужудга келтириш масаласидир. Модомики, Ислом давлатининг барпо этилиши буни талаб қилар экан, давлат барпо этилишидан олдин ёки мусулмон юртларининг Ислом давлатига қўшилмасидан олдин сиёсий доирага кириб бориш шарт бўлиб қолади. Ҳаётда ва айни ўша сиёсий доиралар ичида Исломни вужудга келтириш шуни талаб қилади. Шунинг учун ҳар қандай исломий юртда сиёсий доира ичига кириб боришга ҳаракат қилиш Ислом учун сиёсий кураш олиб бораётган ҳар бир киши амалга ошириши зарур бўлган ишдир.

Мусулмон юртлардаги сиёсий доиралар таркибида ҳам Ғарб сиёсий доиралар таркибидаги мавжуд коррупция бор. Фақат шу коррупциягина эмас, ҳатто куфрнинг малайлари бор. Куфр тузуми ва сиёсатига ошиқ бўлиб, тақлид қилаётган, Исломни ёмон кўриб, унга қарши адоват сақлаётган ва уни таҳқирлаётган кимсалар ҳам топилади.

Шунинг учун биз бу доираларга кириб боришга ҳаракат қилиш билангина кифояланмай, уларни бузишга ва исломий доираларга айлантиришга ҳам ҳаракат қилмоғимиз лозим. Гарчи уларнинг ташқарисидан туриб ҳаракат қилиш мумкин бўлса-да, бироқ, ичкарисида ҳаракат олиб бормоқ бир мунча осон ва натижага яқиндир. Лекин мусулмон юртлардаги сиёсий доиралар раҳбарлари Ғарб раҳбарлари ва у ердаги сиёсий доираларга нисбатан кичик ҳисобланишса-да, мусулмон юртлар аҳлига нисбатан жуда катта ҳисобланадилар. Чунки улар ҳукмдорлар, етакчилар, одамларнинг ҳаётида ўз вазнига эга шахслардир. Бунинг устига, уларда ақл-заковат, билим, тажриба бор ва бу нарса уларни одамлардан устун, пешво шахсларга айлантириб қўяди. Улардаги мавжуд маҳорат ва тўғри ёндашув ҳар қандай ҳолатга муносиб тўн кийиб олишларига ҳамда агар жамиятда Ислом ҳукмрон бўлса, масжидларда беш вақт намозни олдинги сафда туриб ўқишларига имкон беради. Шунинг учун Ислом давлатида улар ушбу давлат учун биринчилардан бўлиб ҳаракат қилишлари ва исломий ҳаракатларнинг етакчилари бўлиб олишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу доираларда нохолислик кўзга ташланмоқда, улар мунофиқликни яширишга устаси фарангдир. Бундан ташқари, улар давлатларни ағдариш ва вайрон этишда одамлардан бир мунча тажрибали ва қодир кишилардир. Қачон Ислом давлати барпо бўлса ва бу сиёсатчиларнинг куни битиб қолса, улар Умматга ўзларини холис ва билимдон қилиб кўрсатишга ўтишади, шу орқали сиёсий доираларнинг раҳбарларига, етакчиларига, айбсиз ва асл арбобларига айланишади. Шунинг учун уларнинг айни хавфидан эҳтиёт бўлмоқ ва таъсирларини йўқ қилмоқ шартдир.

Бугунги кунда холис онгли кишиларнинг сиёсий бўлишлари муаммоси қолмади. Балки исломий сиёсий доира пайдо қилиш муаммоси мавжуд. Чунки озми-кўпми вақт ўтиб, Ислом давлати албатта барпо бўлади. Ана шунда айни нохолис сиёсий доиралар холис сиёсий кишилардан ўзиб, исломий доира пайдо қилиб олишлари хавфи туғилади. Ваҳоланки, холис онгли кишиларнинг ўзлари бўлишлари ва ўзлари исломий доира пайдо қилишлари керак эди. Шунинг учун бугундан эътиборан бу холис онгли кишилар сиёсий бўлиш ва сиёсий доира пайдо қилиш учун ҳаракат қилмасликка ҳақлари йўқ. Чунки замон дарёдек жуда тез оқиб-ўтмоқда, замонни сиз кесиб ўтмасангиз, у сизни кесиб ўтиб, доғда қолдиради. Онгли холис кишиларнинг биринчи рақамли рақиб ва душманлари Ислом душманларидир. Агар бу онгли холис кишилар ўз ақидалари ва журъатларида кучли бўлиш билан бирга, тушунчалари ва идрокларида ҳам кучли бўлмасалар, гарчи ғалабани улар ясаган бўлсалар ҳам, бошқалар ғолиб бўлиб қолишлари, улар эса соғлом ҳаётдан узоқда қолишлари хавфи туғилади.

Шу сабабдан хабарларни кузатиб бормоқ, уларни таҳлил қилиб, фикр билдирмоқ ҳамда бу фикрнинг фақат махсус бурчакдан туриб чиқарилишига қаттиқ эътибор бермоқ, ушбу холис онгли кишиларнинг бугунги ва эртанги кун арбобларига айлантириш ҳамда одамларда умид уйғотишнинг муҳим омилидир.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here