Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради (2 қисм)

340
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ғарб Исломнинг тобора кўтарилишини жиловлашда муваффақиятсизликка учради (Иккинчи қисм)

Устоз Ҳамд Тобиб – Байтул Мақдис

Аввалги мақоламизда Ғарбнинг исломий кўтарилишини жиловлашдаги муваффақиятсизлиги ҳақида ҳамда ушбу кўтарилишнинг халқ орасида кенг тарқалишини тўхтатиб қолишдаги омадсизлиги ҳақида сўз юритган эдик.

Ҳозир эса, аввалги мақолада айтилган иккинчи услуб ҳақида, яъни маълум исломий жамоаларни муайян тавсиялар, ўлчовлар ва шартлар билан малай ҳукуматларга жалб қилиш уринишлари ҳамда бундан маккор мақсад ва ғоялар кўзлангани тўғрисида суҳбатлашамиз.

Ғарб баъзи исломий жамоаларни малай ҳукуматларга жалб қилишда муваффақият қозонган эса-да, бироқ, бу ишдан кўзлаган мақсадига, яъни, исломий кўтарилишни тўхтатиб қолишга эришолмади. Чунки ушбу кўтарилиш Уммат оммаси орасида Ислом асосида кенг қамровли туб ўзгариш ясаш сари тобора кучайиб бормоқда. Натижа Ғарбнинг буни тўхтатиб қолиш истагининг акси бўлиб, Уммат оммаси унинг ўйинлари, тузоқлари ва макр-найрангларини ҳар қачонгидан яхшироқ англайдиган бўлиб қолди.

Дарҳақиқат, Ғарб айрим исломий жамоаларни ҳокимиятга жалб қилиш учун катта саъй-ҳаракатларини, йирик ҳажмда капиталини аямади, кўп энергия ва дастурларни ишга солди. Бу уринишлари, гарчи маълум томонлама мевасини берган бўлса-да, бироқ асл кўзлаган мақсадини рўёбга чиқаришда аянчли муваффақиятсизликка учради. Биз бешта модел – Миср, Судан, Тунис, Марокаш ва Иорданиядаги модел ҳақида ҳамда айни муваффақиятсиз уринишлар натижалари тўғрисида қисқача сўз юритамиз.

Кинона Мисрида Ғарб ўз малайлари қўли билан баъзи мусулмонларни парламент орқали бошқарувга жалб қилиш учун олтмиш йил (ўн тўққизинчи асрнинг қирқинчи йиллари бошидан бошлаб, йигирма биринчи асрнинг бошларига қадар) тинимсиз саъй-ҳаракат олиб борди. 1912 йилда бўлгани каби, Мусулмонлар Миср сайловларида ғалаба қозонганларидан сўнг уларга президентлик бошқарувини топширди, бошқарув учун армия қўмондонлиги чеклов ва шартлар қўйиб берди.

Суданда ҳам шундай бўлди. Баъзи мусулмонлар турли даврларда парламентга ёки вазирликка жалб қилинди.

Тунисда Ғарбга малай ҳукуматлар қўзғолондан кейин Наҳза ҳаракатини парламент ва ҳукуматларга жалб қилишди. Бу 2011 йилда ва 2021 йилда, яъни, парламентлик бошқаруви ниҳоясида бўлди. 2021 йил Қайс Саид парламентни тарқатиб, депутатлардан дипломатик дахлсизликни олиб ташлади.

Марокашда айрим мусулмонларнинг парламентда ишлашлари тўқсонинчи йиллар охирларидан бери давом этди. Адолат ва Тараққиёт партияси қўзғолонлар бошланган 2011 йилдан бери сайловларда кўпчилик ўринни эгаллаш билан ғалаба қозониб келди. Бироқ, 2021 йилдаги сайловларда муваффақиятсизликка учради.

Иорданияда қирол Ҳусайн айрим мусулмонларнинг парламентда ишлашларига рухсат берди. Бу айниқса, мамлакатда давом этган ички ва ташқи сиёсий-иқтисодий босимлар манзарасида, хусусан Иорданиянинг яҳудий вужуди билан Водий-Араба шартномаси имзоланган даврда бўлди.

Гарчи мусулмонларнинг бир неча давлатдаги ҳукуматларга жалб қилинишида ҳолатлар ва воқеалар ҳамда тил бириктирувлар турли хил бўлган эса-да, бироқ, Ғарб булардан маълум мақсадларни кўзлаган. Жумладан:

  1. Мусулмонлар оммасида тобора ривожланиб бораётган исломий ўсишни жиловлашга ҳаракат қилиш. Хусусан, мустамлакачиликнинг барча мусулмон юртларидан қувилиши ортидан ҳамда мустамлакачиликнинг малай ҳукмдорларига қарши бўлиб ўтган яқиндаги қўзғолонлар ва уларни ағдаришга бўлган уринишлардан сўнг бу ўсишни жиловлашга ҳаракат қилиш.
  2. Исломий партияларни ҳукмдорлар содир этаётган ва одамларга қарши ҳар хил кўринишда шуғулланишаётган коррупцияга шерик қилиш.
  3. Коррупциячи ҳукмдорларни ҳамда унга алоқадор бўлган бошқа сиёсий доираларни қулатишга ҳаракат қилувчи мустақил сиёсий исломий ҳаракатга зарба бериш.
  4. Коррупциячиларнинг ўз халқларига қарши содир этаётган турли жиноятларини, сиёсий, ҳарбий, иқтисодий муваффақиятсизликларини, айниқса, яҳудийлар олдидаги мағлубиятларини яшириш.
  5. Мустамлакачилар ва уларнинг малайларига қарши курашга чақирувчи исломий фикрдан адаштириш ва унинг ўрнига муросасозлик, кенгбағирлик, душманлик қилмаслик фикрини ўрнатиш.

Мустамлакачилар ва уларнинг малай ҳукмдорлари айрим исломий партияларни «тарбия»лашга уринишда турли даврларни босиб ўтишди. Ушбу макр қилиш ва қасддан режалаштириш даврлари тахминан уч даврдан иборат:

  1. Мустамлакачиларнинг ҳарбий кучларига қарши қўзғолонлар юз бериб, уларни исломий юртлардан қувиб чиқарилганидан кейинги давр.
  2. Яҳудий вужуди олдида, айниқса бу вужуд Росулуллоҳ ﷺнинг муборак Исро масканларини босиб олганидан сўнг, ҳарбий муваффақиятсизликлар бўлган давр.
  3. 2010 йилдан то бугунги кунимизга қадар бўлган янги қўзғолонлардан кейинги давр.

Мустамлакачилар ва уларнинг малайлари ушбу уч босқичда кўзлаган мақсадларида маълум даражада муваффақиятга эришишди, яъни, айрим исломий жамоаларни ҳокимиятда иштирок эттиришди. Бироқ, бу муваффақиятлари қисман бўлди. Шу айрим исломий жамоалар ва уларнинг тарафдорларидан нарига ўтмади, бошқа тарафдорларни ҳокимиятда иштирок эттириша олмади. Одамлар оммаси ва турли сиёсий доиралар бунга рози бўлмадилар. Оқибатда, кўпчилик инсонлар мақсад ушбу ҳокимиятда иштирок этишга ундаш эканини тушуниб етганларидан сўнг бунга нисбатан кучли халқ норозилиги келиб чиқди. Шу боис, сўнгги пайтда кўпчилик – айниқса Марокаш ва Тунисда – сайловларда қатнашишдан ўзини олиб қочадиган бўлиб қолишди.

Марокашдаги Адолат ва Тараққиёт партияси йўлиққан муваффақиятсизликни ҳамда Тунисдаги Наҳза ҳаракати тушган аянчли ҳолатни баъзилар нотўғри изоҳламоқдалар. Уларга кўра, исломий ҳаракатлар омма томонидан мағлубиятга учраган эмиш. Бу ҳам хато, ҳам заҳриқотил гап. Бундай гапдан умидсизлик уруғини сочиб, одамларда илмоний партиялар омма томонидан тобора қўллаб-қувватланмоқда, деган фикрни пайдо қилиш кўзланган! Аслида эса, айрим исломий жамоаларнинг парламент ёки ҳукуматлардаги муваффақиятсизлигига сабаб мусулмонларда парламент оёқлари ликиллаб қолган курсидан бошқа нарсага олиб бормайди, у ерга чиқишдан фойда йўқ, деган онгли фикрнинг пайдо бўлганидир.

Исломга нисбатан афкори омма барча мусулмон юртларда одамлар оммасида ҳануз мавжуд бўлиб, мустамлакачилар ва уларнинг малайларининг ўйинларига нисбатан одамлар онги тобора ўсмоқда. Исломни тўғри тушуниш кундан-кунга ортмоқда ва бу Умматдаги яхшиликдан дарак. Айрим исломий партияларнинг сайловларда муваффақиятсизликка учраётганларига ягона сабаб, одамларнинг улардан безиганидир. Чунки улар ҳам малай ҳукмдорлар истаганидек, коррупция тизимининг бир қисмига айланишди.

Биз шу кунларда жамоатчилик томонидан тобора қўллаб-қувватланиш босқичида яшаяпмиз, бу эса халқ онги ўсаётганидан дарак беради. Шунингдек, мусулмонларнинг ўз елкаларига миниб олган зўравон ҳукмдорлардан ўз ҳақлари қайтариб олишларига жуда яқин қолганини, чунки улар парламентга ҳам, вазирликларга ҳам, уларда қатнашишга ҳам норози бўлаётганини кўрсатади. Зеро, исломий афкори омма онгли мафкура ва тўғри уйғониш асосида тобора ўсмоқда. Мустамлакачи Ғарб ва малайларининг Умматни адаштиришдаги ўйинлари аянчли муваффақиятсизликка учради. Унинг шунча сарфлаган меҳнатлари ва моллари ўзига ҳасрат-надомат бўлмоқда. Келаётган кунлар эса, рувайбизаларнинг ҳар бирини ағдариш ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан бошқариш кунидан дарак бермоқда. Биз Аллоҳ Таолодан у кунни яқин қилишини сўраймиз.

Роя газетасининг 2021 йил 13 октябр чоршанба кунги 360-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here