Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия «Атроф-муҳит муаммоси ва унга Ислом нуқтаи-назаридан ечим бериш» номли форум ўтказди

650
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия «Атроф-муҳит муаммоси ва унга Ислом нуқтаи-назаридан ечим бериш» номли форум ўтказди

Бугунги кунда иқлимнинг салбий ўзгаришига ва атроф-муҳитга жиддий зарар етказилишига бутун дунё дучор бўлмоқда. Бунинг оқибатида халқлар томонидан айни зарарни бартараф этадиган ечимлар берилишини ҳамда бундан ҳам ёмон зарарларни олдини олиш учун керакли чора-тадбирлар кўрилишини талаб қилувчи овозлар кўпаймоқда. Мана шундай бир вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия 2020 йил 1 март куни Амстердамда «Атроф-муҳит муаммоси ва унга Ислом нуқтаи-назаридан ечим бериш» номли форум ўтказди.

Форум Қуръони Карим тиловати билан очилди. Сўнг биринчи маърузани биродаримиз Абдулмалик бошлади ва экологик ўзгариш моҳияти, унинг Европадаги саноат инқилобидан бошлангани ҳақида гапириб, бундай деди:

«Экологик ўзгаришнинг асосий сабабларидан бири, ортиқча даражада ишлаб чиқаришга эътибор қаратилганидир. Ўз навбатида, бу истеъмолнинг ортишига олиб келди, бунинг акси эса, тўғри ҳисобланади. Чунки бундай ҳолнинг ўзгаришсиз давом этиши атроф-муҳит ва экологияга салбий таъсир қилди. Масалан, зарарли газ чиқиндиларидан тортиб, саноат ва итсеъмол чиқиндиларигача кўпайгандан-кўпайди. Бу муаммонинг асл негизи, ғарбча фикрлаш ва ҳаётга Ғарб нуқтаи-назари бўйича қараш, яъни, моддий қийматга кўпроқ эришишга эътибор бериб, бунинг қандай оқибат ва зарарларга олиб келишидан кўз юмилганидадир».

Иккинчи маърузада Ҳизб ут-Таҳрир – Голландия матбуот бўлими раиси устоз Окай Пала атроф-муҳитга етказилган зарарнинг асосий сабаби ҳақида сўз юритиб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Атроф-муҳитга етказилган зарарнинг асосий сабабчиси капиталистик тузумдир. Бу тузум соф манфаатга ва максимал даражада фойда олишга асосланган бўлиб, бунинг экологияга таъсир кўрсатиши у ёқда турсин, ҳатто бутун инсониятнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келса ҳам парво қилмайди». Устоз Ислом нуқтаи-назари бутун инсоният ишларини бошқаришга асослангани ва бошқарувининг бир қисми инсоният яшаётган атроф-муҳитни муҳофаза этишдан иборатлиги ҳақида сўз юритиб, бундай деди:

«Ислом нуқтаи назари инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқариш ва шундан келиб чиққан ҳолда улар яшаётган атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат. Ислом манфаатга таянмайди ва моддий ютуқни ўлчов қилмайди. Балки, ҳар бир мусулмоннинг олий ғояси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони рози қилишдир. Шунинг учун инсониятни унинг бошига тушган ҳалокатдан, тубан фикрлашдан, қадриятларни рўёбга чиқаришда кўнгилга таянишдан қутқаришга фақат Ислом тузуми кафилдир. Чунки бу тузумда энг биринчи вазифа инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришдир. Шу боис, инсонлар ўз турмушлари ва экологияларини ўз-ўзидан муҳофаза этажаклар».

Роя газетасининг 2020 йил 11 март чоршанба кунги 277-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here