Қирғизистонда ҳам жума намозлари бекор қилинди

617
0

Қирғизистонда ҳам жума намозлари бекор қилинди

 Коронавирус таҳдиди муносабати билан жума намозлари тўхтатилади. Бу ҳақда Қирғизистон муфтийси Мақсад хожи Токтамушев 17-март куни қирғизистонлик мусулмонларга йўллаган мурожаатида маълум қилди.

 Муфтий дунёдаги мусулмон юртларнинг диний фатволарини ҳисобга олган ҳолда, коронавирус одамлар кўп тўпланадиган ерларда тарқаши хавфи бўлгани сабабли жума намози ўрнига пешин намозини уйда ўқилсин деб қарор қабул қилган.

 Мурожаатда айтилишича, масжидлар ёпилмайди, намоз вақти кирганини билдириш учун азон айтиб турилади, беш вақт намоз уйда ўқилади. Даъватга ҳам вақтинчалик чеклов киритилади. Бундан ташқари, жаноза намозлари марҳумнинг яқин қариндошлари ва оз сонли кишилар иштирокида уйда ўқилади. Муфтий мусулмонлардан бундай қийин вазиятларда Аллоҳ таолога дуо қилиб, гуноҳлар учун истиғфор айтиб, тавба қилиш билан дуо қилишга чақирган.

 Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Айни вақтда 300дан ортиқ одам обсервацияда.

 Изоҳ: Бундан аввалроқ, Тожикистонда коронавирус хавфи туфайли жума намозлари бекор қилинган вақтда Қирғизистон мусулмонлар идораси мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг жума намозига келувчилар сонини чеклаш ҳақидаги илтимосига рад жавобини берганди.Идора матбуот котиби Мақсат Атабаев “Жума намозини тақиқлаб бўлмайди. Жума – мусулмонларда энг кўп кутиладиган кун. Биз одамларга бу кунни қутламасликни ва масжидга келмасликни айта олмаймиз”, – деган эди. 

 Тожикистон ортидан Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳам жума ва жамоат намозлари бекор қилинганидан сўнг, Қирғизистон муфтиёти ҳам хали мамлакатга кириб келмаган – бундай бўлишидан Аллоҳ сақласин – коронавирус хавфини баҳона қилиб жума ва жамоат намозларини вақтинчалик бекор қилди.

 Тожикистонда одамлар кўп тўпланади деган баҳона билан жума намозлари бекор қилинган бўлишга қарамай, оташпарастлар байрами наврўзга тайёргарлик ишлари кенг кўламда давом этмоқда. Ўзбекистонда эса “пандемия” сабабли намозлар бекор қилинган бўлишига қарамай, юзлаб давлат хизматчилари уйма-уй юриб “одамларни ўрганиш” кампаниясига мажбурланмоқда. Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси бўлса апрел ойида ўтказиладиган маҳаллий кенгашларга сайлов жилдирилмаслигини маълум қилди. Расмий ҳукуматларнинг бундай турлича қарорлари, уларнинг коронавирус ваҳимасидан Исломга қарши кураш йўлида фойдаланиб

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here