Толибоннинг Америка билан олиб бораётган музокаралари қаерга олиб боради?!

613
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Толибоннинг Америка билан олиб бораётган музокаралари қаерга олиб боради?!

АҚШнинг Афғонистондаги босқинчилигини идора қилинишида салмоқли ҳисса қўшган ва келиб чиқиши афғон бўлган Залмай Халилзод АҚШ билан Толибон ўртасида ўтказилган шошилинч музокараларга бир йилдан бери раҳнамолик қилиб келмоқда. Музокара Қатар пойтахти Давҳада бўлиб ўтди. Қатар амири эса, хўжайини Американи кўнглини олиш йўлида музокарага ҳам воситачилик, ҳам уни молиялаштириш вазифаси билан шуғулланди. Мана, айни машаққатли ва қизғин музокаралардан бир йил ўтиб, ниҳоят, етти кунлик сулҳга эришилди ва бу сулҳ 2020 йил 28 февралда имзоланажак икки томон ўртасидаги тинчлик келишувига асос солди. Бу келишув ҳам АҚШ маъмурияти, ҳам Толибон етакчилари, ҳам воситачи малайлар томонидан олқишланди.

Американинг музокараларни муваффақиятли тамомлашга қаттиқ уринаётгани аниқ. Толибон ҳаракати америкалик аскарларни ўлдириш каби ишлар билан музокараларни бузган бўлса-да, бироқ Америка бундан кўз юмди, ҳақоратланишни ичига ютиб-чидади ҳамда етти кунлик сулҳга расман эришиш йўлида оғир музокаралар жараёнини давом эттирди.

Трамп маъмуриятини Толибон билан бундай келишувга имзо чекишга оғир сиёсий ва иқтисодий аҳвол мажбур қилмоқда. Зеро, у ҳарбий агрессияга якун ясамоқчи. Чунки ўн тўққиз йиллик босқинчилик унга омад келтирмади, самара бермади. Устига-устак, аскарлар, ҳарбий техника ва маблағ жиҳатидан йирик зиёнга кирди. Чунки унинг ҳалок бўлган америкалик аскарлари тўрт мингдан ошди, ўн миллиардлаб доллар сарфлаб, фойда кўрмади.

Исломга қарши уруш қилиш учун «терроризм, экстремизм ва фундаментализм»га қарши кураш, деган нарсани дастаклашга одатланган, демократия, инсон ҳуқуқлари ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга чақираётган АҚШ давлати Толибон қаршисида ожизлик қилди, ўзининг шундай ҳолатини тан олди. Ҳатто Толибонга хотин-қизларга адоват қилади, уларни таълим олишдек оддий ҳуқуқларидан ҳам маҳрум қилади, дея айблаб келган бу давлат ўзининг хотин-қизлар ҳуқуқлари масаласидаги барча талабларидан воз кечди.

Американинг Толибон ҳаракати қаршисида ён беришлари шуни кўрсатмоқдаки, бу давлат ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайди, инсон ҳуқуқлари ҳам, аёллар ҳуқуқи ҳам уни заррача ташвишлантирмайди, у ўз манфаатини ҳимоя қилиш йўлида ҳар қандай нарсадан воз кечади, ҳар қандай нарсага бўйсунади, унинг нозик нуқтаси жанг майдонида зиён кўришдир. Чунки унинг мужоҳидларга кучи етмаяпти, имон асосида жанг қилувчи ҳар қандай куч олдида бутунлай қўрқоқлик қиляпти. Американинг Афғонистонда ўн тўққиз йилдан бери курашаётганидан шуни кўриш мумкинки, бу давлат бу юртда ҳарбий жиҳатдан заифлик қиляпти, имкониятлари чекланган, ёлланган қўшинларининг омади келмади, такаббур-мағрур бир давлат хорларча ён беришга тайёр давлатга айланиб қолди.

Шубҳасиз, жанг масаласида омади келмаган Америка музокараларда муваффақият қозонди. Чунки Толибон ҳаракатини авраб, музокара столига ўтқаза олди, унга Афғонистондан ҳамма кучларини олиб чиқиб кетишни ваъда қилди, Толибоннинг халқаро миқёсда тан олинган ҳаракатга айлантиражагини айтди. Толибон Американинг бундай таклифларини қабул қилди. Чунки у сиёсий воқеликни тушунмади ва бу воқелик унинг учун фойдали кўринди. Билмадики, Америка ўз манфаатларидан бошқа тилни тушунмайдиган давлат, Толибонни музокарага тортгани фақат унинг манфаатига хизмат қилади ва унинг ўйиндаги очкоси ҳисобланади.

Америка Толибон билан музокаралар жараёнида тўртта бебаҳо ютуқни қўлга киритди, жумладан:

Толибон Америкага у қаерда бўлмасин ҳужум қилмайдиган бўлди;

Афғонистонга ҳеч қандай исломий ҳаракатни киритмайдиган бўлди;

Ашраф Ғанининг Америкага малай ҳукумати билан музокаралар ўтказадиган бўлди;

Давлат концепциясида халқаро стандартларни қабул қиладиган бўлди.

Толибоннинг Америка қўйган айни шартларни қабул қилгани шуни англатадики, демак, у жиҳод қилишдан ва Ислом олами билан ақида асосида алоқа қилишдан воз кечди, давлат деганда БМТнинг шаръий аҳкомларга зид халқаро меъёрдаги тушунчаси бўйича тушунадиган ва Америкага тобе давлатларга итоат қиладиган бўлди. Яъни, минг афсуски, оддий қилиб айтганда, Толибон ҳаракати Американинг музокара тузоғига илинди.

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here