Судандаги ўтиш даври ҳукумати маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга қарши курашяпти

543
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги ўтиш даври ҳукумати маъруфга буюриш ва мункардан қайтаришга қарши курашяпти

Судан диний ишлар вазирлиги буйруғи билан Қазориф вилояти Дайм Нур районидаги қаршилик ҳаракати ва хизматлар қўмиталари «жума хутбаларида сиёсий маъруза қилишни тўхтатиш» тўғрисида қарор қабул қилди. Қўмита қарорида бундай дейилади: «Жума хутбаси намозхонларни чиройли ахлоққа чақириши, фазилатларга даъват қилиши ва маъруфга буюриб, мункардан қайтариши керак», «Бироқ бугунги кунда масжидларимизда сиёсий хутбалар ўқиляпти ва ўтиш даври ҳукумати танқид қилиняпти».

Аллоҳнинг уйига нисбатан қилинган бундай адоват ҳамда Ислом ва аҳкомларини мана шундай очиқдан-очиқ хато тушуниш қаршисида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда қуйидагиларни таъкидлади:

«Ислом ақида ва ҳаёт низоми сифатида мукаммал диндир. Динни ҳаётдан ажратиш, шу жумладан, сиёсатдан ажратиш эса, мустамлакачи кофир Ғарб ақидасидир. Ҳукмдорлардан Ислом асосида ҳисоб сўраш маъруфга буюриб, мункардан қайтаришнинг бир қисмидир. Мудом бугунги ўтиш даври ҳукумати Исломга асосланмаган экан, ҳатто Ислом ва унинг даъватини кўтариб чиқаётганларга қарши курашаётган экан, демак, ҳақ даъватчилари бундай ҳукуматнинг қилмишларини, залолатга кирганини фош этмоқлари шарт. Агар ҳукумат холис бўлганда эди, ҳужжатни ҳужжат билан қаршилаган бўлар эди. Аммо у ҳужжатга оғизларни ёпиш ва зўравонлик билан жавоб қиляпти ва бу собиқ ҳукумат услубларидан биридир!». Баёнотда яна шундай келади:

«Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва Набий ﷺнинг минбарини лаганбардорларга топшириш золимлар йўлидир. Тоталитар ҳукуматлар бўладими, демократик ҳукуматлар бўладими, фарқсиз, ҳаммаси ҳақ сўздан қўрқишади ва фикрга зўравонлик билан жавоб қилишади». Баёнот сўнггида шундай келади:

«Қаршилик ҳаракати қўмиталари ҳам аввалги режимнинг халқ қўмиталаридан фарқ қилмайди. Бу ҳам масжидларда жосуслик қиляпти, одамларни ҳақиқатни билишдан тўсяпти. Аммо Ҳизб ут-Таҳрир эса, ҳақиқат байроғини баланд кўтариб, Исломга ҳаёт тузуми сифатида даъват қилади. Кечаги халқ ҳаракати қўмиталари ахлат қутига отилгани каби, бугунги қаршилик ҳаракати қўмиталарининг ҳам тақдири шундай бўлиши, одамлар лаънатига учраши муқаррар».

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here