Судандаги иқтисодий кризис: унинг сабаблари ва ечимлари номли форум

737
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Судандаги иқтисодий кризис: унинг сабаблари ва ечимлари номли форум

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти 2020 йил 14 феврал жума куни Хартумнинг Дахинот районидаги ўз офисида «Судандаги иқтисодий кризис, унинг сабаблари ва ечимлари» номли форум ўтказди.

Форумда Ҳизб ут-Таҳрир аъзолар дохил Али Сивор, Фотиҳ Абдуллоҳ, Фазлуллоҳ Али Сулаймон каби устозлар нутқ сўзлашди. Устоз Али Сивор ўз нутқида 2020 йил учун давлат бюджети ҳақида сўз юритиб, унинг ҳаром қилинган солиқ йиғиш ва божхона тўловларига таяниб қолганини, бу эса, кундан-кунга қимматчилик авж олишига олиб келаётганини ёритиб берди.

Устоз Фотиҳ Абдуллоҳ ўртага ташлаган фикрда кризис илдизи Ғарбнинг мафкуравий ахлат қутиси ичидан туриб фикрлашга бориб тақалиши айтилди. Бунга бош вазир Абдуллоҳ Ҳамдукнинг чақириғини далил қилди. Чунки Ҳамдук капиталистик муассасаларнинг Суданга киришини ва унинг тўғридан-тўғри Ғарб мандати остида бўлишини талаб қилди.

Кейин форум сўнггида устоз Фазлуллоҳ Али Сулаймоннинг нутқи иштирокчилар туйғусини жунбушга келтириб, чуқур  ва ёрқин фикрларини қўзғади. Устоз амалий ечимни ақлан ва шаръан ёритиб берди. Унга кўра, юртни инқироз жарлигидан қутқариш учун зарурий ечимлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосийси олтинларни четга сотишга барҳам бериш ва олтин қоидасига асосланган валюта чиқаришдан иборат. Рақам ва далилларни келтирар экан, устоз Ислом давлат ва жамият учун фарз қилган шаръий аҳкомларнинг қандай қилиб бу иқтисодий кризисни тубдан ҳал этишини, унинг Суданни нафақат нефт ва минерал бойликлар, балки сабзавот ва мевалар экспорт қилувчи энг илғор давлатга айлантириши мумкин бўлган ечим эканини баён қилди.

Роя газетасининг 2020 йил 26 феврал чоршанба кунги 275-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here