Жээнбеков: ташқи қарзлар учун ҳеч қандай ер, қазилма бойликлар берилмайди

688
0

Жээнбеков: ташқи қарзлар учун ҳеч қандай ер, қазилма бойликлар берилмайди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 6-февралда Чуй областининг Иссиқ-Ата районида фуқоролар билан бўлган учрашув чоғида ташқи қарзларни тўлаш ҳақида маълумот берди.

“Шу вақтгача олинган қарзларни тўлашимиз керак. Мажбуриятларимиз бор. Уларни ҳаммасини тўлаймиз. Ҳеч қандай ер, қазилма бойликлари берилгани йўқ ва берилмайди ҳам”, – деди Жеенбеков.

Президентнинг малумотига кўра, келгуси 10 йилда ташқи қарзлар йил сайин 23 миллиард сомдан  (335 миллион доллар) тўланади.

Изоҳ: Президент сайлов олдидан фуқороларни тинчлантирмоқчи. Лекин ҳокимиятда ҳозиргача мамлакатни ривожлантириш учун бирор жўяли ислоҳий режа мавжуд эмас. Тожикистон қарзи эвазига юзминглаган гектар ерларини Хитойга бериб юборди. Африкада бир қатор қолоқ мамлакатлар инфраструктуралари, аэропот, порт сингари стротегик жойларини беришди. Лекин мамлакатлар қарзи эвазига ўз ерларини ижара шартномаси асосида муайян вақтга шартнома тузиб беришади.

Жээнбеков, Хитойга ерларимиз берилмайди деганида, – ижарага ҳам берилмайди демоқчи эмас. Чунки Тожикистон ҳам қарзи эвазига ерни сотиб юборгани йўқ, уни узоғи 99 йилга вақтинча бердим деб ҳисоблайди. Лекин 99 йилда ким қолади. Демак бу муддат ҳозирги халқни чалғитиш ва мавжуд вазиятдан қутилиш учун ўйлаб топилган ҳийладир. Бунга бир вақтлар “Аляска” Россия тарафидан Америкага вақтинча берилиб, ҳозиргача ортга қайтарилмагани мисол бўла олади. Фаластин ерлари яҳудийларга вақтинча берилиб, шу кунларда фаластинни мамлакатдан суриб чиқариб бораётгани ҳам мисол бўлиши мумкин! Қирғизистондаги Қум-тор олтин кони ҳам деярли ўзлаштирилиб, янги ерларга кенгайиб бораётгани, сотиб олмасдан ҳам эгаликни қўлга киритиш мумкин эканига яққол мисол бўла олади.

Президент бошчилигида ҳукумат илгари сураётган ва Норин районига қурилиши кутилаётган Хитойнинг логистик марказига берилаётган ерлар учун ҳам, юқоридаги қалбаки “ижарага бериш” системаси ишга оширилиши кутиляпти.

Халқаро сиёсат бир давлат иккинчи бошқа давлат ерларини босиб ёки тортиб олишига маратория жорий қилган. Лекин йирик давлатлар заиф давлатлар ерларини ижарага олиб, турли йўллар билан у ерларни қайтариб бермаслик йўлларини ҳам, қонунийлаштириб олишган. Шунинг учун Қирғизистон Хитойга қарзларини албатта вақтида қайтаради. Лекин айнан ер, кон, стротегик обектлар (ГЭС, аэропорт, темир йўли…)ни ижара бериш орқали қўш-қўллаб топширади.

Президент, “ҳокимият Хитойга қарзини тўлай олиш механизмини топди” демоқчи. Лекин бир вақтнинг ўзида Хитойдан ёки яна бошқа давлатлардан қарз сўраш ва инвестиция тортиш учун жон бериб ҳаракат қиляпти. Демак ҳеч қандай иқтисодий силкинишлар, ислоҳотлар пайдо бўлгани йўқ ва яқин келажакда бўлиши кутилаётгани ҳам йўқ!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here