Ҳафтар ҳамда унинг сохта ҳарбий ахбороти

545
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳафтар ҳамда унинг сохта ҳарбий ахбороти

Устоз Муҳаммад Содиқ

Ҳафтарнинг Триполига қарши «Фатҳул мубин», деб атаган жанговар операциясини бошлаганига саккиз ой бўлди… Ўшанда шаҳарга 48 соатда кириши кутилган эди. У Ғарбий Ливия шаҳарларидаги тарафдорлари ва тармоқларига умид боғлаганди… У айни операция учун техника, аскар, ўқ-дори, оммавий ахборот воситалари ва реклама кампанияларидан иборат кўплаб имкониятларини сарфлади… Халқаро ва регионал томонлардан ҳарбий, сиёсий ва молиявий қўллаб-қувватловлар олди… Бироқ шуларнинг барчасига қарамай, ишлар у истаган ғалабага олиб бормади, аксинча, шу саккиз ой ичида қақшатқич қаршилик ва қутурган урушга дуч келди… Техникадан ҳам, ўқ-дорилардан ҳам, ливиялик ва ливиялик бўлмаган жангчилардан ҳам улкан зиён кўрди. Бироқ, шунча вақт ўтганига ва ҳар томонлама шунча йирик зиён кўрганига қарамай, Ҳафтар Триполига киришга ўлиб-тирилиб чираняпти. Бунга уни ҳукмронликка ҳарислиги ва ҳокимиятга етишишга бўлган ўчлиги ундаяпти, ўзи иддао қилган терроризмга қарши кураш эмас. У ўзининг юрт ташқариси ва ичкарисидаги тарафдорларини, қўлловчиларини ҳамон ойма-ой, ҳафтама-ҳафта, кунма-кун, соатма-соат ғалаба қозонаётганлиги билан алдаяпти. Ҳафтарга қарашли расмийлар, ҳарбий ахборот воситалари ҳақиқатни сохталаштириш ва асл жанговар воқеликни бузиб кўрсатишда давом этишяпти, улар – Триполини олиш жанги ҳал бўлди, Ҳафтар армияси шаҳарга кеча кирди ёки бугун киряпти ёхуд эртага, эртага бўлмаса, индинга албатта киради… каби баёнотлар ва гаплар билан саккиз ойдан бери чарчашмади!!!

Ҳафтар ўзининг ахборот кураши орқали бутун дунёни ва донор давлатларни гўё ўзини бу урушида ғолиб келгандек, Ливиянинг барча ҳудудини эгаллагандек кўрсатиб лақиллатмоқда, улардан ҳарбий ва молиявий ёрдамларни янада кўпроқ олиш илинжида ўзини кучли одам, ҳақиқий ҳукмдор қилиб кўрсатяпти. Ҳозир, шу кунларда, вақтдан ютиб қолишга ҳаракат қилиб, Берлин конференцияси олдидан бирон бир ғалаба ёки ҳокимиятни қўлга киритишга уриняпти… Зеро, у ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий ҳолатдаги шахс бўлиб, бу нарса уни конференцияда иштирок этишига ҳамда кучли қўлида кузир картаси бор шахс сифатида Ливия сиёсий саҳнасида ҳозир бўлишига имкон беради. Биз ўтган яқин ҳафталар давомида Ҳафтарнинг барча фронтларда жанговар жангларни ва ахборот курашларини жадаллаштириб юборганини кузатдик. Афтидан, у буларнинг барчасини АҚШ ва бошқа йирик давлатлар, регионал кучлар томонидан унинг Триполи урушини тўхтатишини ва тинчлик йўлига ўтиб, музокара ечимини қабул қилишини талаб қилувчи баёнотлар янграганидан сўнг шундай қилаётган кўринади. У бу баёнот ва талаблардан жангни ўз фойдасига ва донор давлатлар манфаатига ҳал этишга тезроқ шошилиши кераклигини тушунаётганга ўхшайди. Ўт очишни тўхтатишга бўлган бу баёнот ва талаблардан бундан бошқа нарса тушунилмайди, чунки Америка ҳақиқатдан ҳам урушни тўхтатишга жиддий буйруқ берганда эди, Ҳафтарнинг бунга итоат этмаслигини тасаввур қилиб бўлмайди, у албатта итоат қилган бўларди. У Ражмадаги қароргоҳига келган АҚШ делегациясига ҳам, Иорданияга келиб, уни ўша ерга чақириб кўришган яна бир АҚШ делегациясига ҳам қулоқ солмади ва бунга эътиборсиз қаради, дейиш ақлга тўғри келмайди!

Регионал давлатлар ҳам Ҳафтарни шунча йиллардан бери қўллаб-қувватламоқда ва бу Триполи уруши бошланганда янада кучайди… Демак, Америка урушни тўхтатишни жиддий буюрганда эди, улар ҳам айни қўллаб-қувватловни давом эттиришмаган бўларди… Фақат булар мустақил, эркин ва ўз истаклари қўлларида бўлган давлатлар бўлишганда эди, уларни Америкага бўйсунмасликларини тасаввур қилиш мумкин эди… Аммо биз уларни бундай мавқеда, деб билмаймиз!!!

Ҳатто Ҳафтарга расман ёки норасмий йўл билан ёрдам бераётган Россия каби бошқа йирик давлатлар ҳам Ливияга АҚШнинг яшил чироғисиз ва у билан мувофиқлашмаган ҳолда агрессия қилмайди, деб биламиз. Чунки Россия у ерда нуфуз эгаси эмас. Америка Россиянинг бундай агрессиясидан Россия билан Европа ўртасидаги бошқа минтақалардаги келишмовчиликни қасддан кучайтирмоқчи бўлган бўлиши ҳам мумкин, масалан, Совет Иттифоқига тегишли бўлган минтақалардаги келишмовчиликлар каби. Шунингдек, Американинг Россияни Ливиядаги кураш майдонига киритишдан Франция ва Англиянинг у ердаги ўз нуфуз доираларидан чиқариб юборишни кўзлаган бўлиши ҳам мумкин.

Бу кураш ва урушнинг – Аллоҳ Сақласин – янада узоқ йилларга чўзилишидан қўрқяпмиз. Чунки энди Ливияга Американинг яшил чироғи остида Туркия ҳам кириши мумкин, худди Сурияга киргани каби.

Америка бутун дунёни ва ливияликларни адаштиришда Россиянинг Ливиядаги агрессиясидан фойдаланаётган бўлиши ҳам мумкин. Яъни, Американинг Ливия ишига қайғуриб, эътибор бераётганидан мақсади, гўё ўзини Россиянинг минтақага бўлган очкўзлигига қарши турган ҳамда «терроризм» ва Ливиядаги мавжуд ИШИДга қарши курашаётган қилиб кўрсатиш.

Ҳа, Ливиядаги халқаро ва маҳаллий кураш давом этиб, у ердаги жангу-жадал шиддатли тус олиб, оммавий ахборотлар уруши ҳам кескинлашаётган экан, майдон ҳамон мавҳум ва қоронғилигича қолмоқда… Чунки бир томонда маҳаллий доиралар ўртасидаги бу урушлар, ихтилоф ва бўлинишлар, иккинчи томонда бу халқаро ва регионал курашлар, ҳатто ўт очишни тўхтатишга бўлган у ер, бу ердаги тинимсиз чақириқлар, Берлин конференциядаги мана шундай даъватлар ҳамон қоронғи қолмоқда… Конференцияга чақирилган томонлар ҳам тушунарсиз… Конференциянинг навбатдаги муддати ҳам аниқ айтилмади… аввал ноябрда бўлиши айтилганди, кейин декабрда бўлади, дейилди, энди бўлса келаси йилнинг бошига белгилангани айтилмоқда.

Афтидан, конференция ўтказиш вақтини бунчалик сурилишидан, мақоламиз бошида айтганимиздек, Ҳафтарга ишни жанговар йўл билан ҳал қилиши учун вақт берилаётган кўринади.

Мудом келаси кун ва ойларда воқеа-ҳодисалар ва фожиаларнинг оғир бўлиши кутилаётган экан, биз Ливиядек бир азиз ўлкамизга ҳамда бутун мусулмон юртларига Аллоҳ Таолодан саломатлик тилаб қоламиз, Аллоҳ нақадар яхши дўст ва нақадар яхши нусрат берувчи зотдир.

Роя газетасининг 2019 йил 18 декабр чоршанба кунги 265-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here