Америка Толибон ҳаракатига қарши қандай фитналар уюштирмоқда?

500
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Толибон ҳаракатига қарши қандай фитналар уюштирмоқда?

Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими раиси Устоз Сайфуллоҳ Мустанир қаламига мансуб

АҚШ-Толибон ўртасида кечаётган тинчлик музокаралари қисқа вақт тўхтаб қолгандан сўнг, АҚШ давлат департаменти Толибон ҳаракати билан қайта сўзлашувлар бошланганини маълум қилди. АҚШнинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича махсус вакили Толибон билан музокараларни расмий равишда давом эттириш учун Қатар пойтахти Давҳага жўнаб кетди. Бир неча ой олдин, аниқроғи, 2019 йил 8 сентябрда Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида айни музокаранинг вақтинча тўхтатилганини маълум қилгунига қадар мазкур тинчлик музокараси маълум нуқтага яқинлашиб қолган эди.

Музокаралар бошлангандан буён, Толибонга босим қилиш учун сўзлашувлар тўхтатиб қўйилиши мумкин ва эртами, кечми музокаралар яна қайта бошланади, деган мазмундаги мантиқий таҳлил бор эди… Аслида эса, Америка Афғонистонда реал тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилаётгани йўқ, балки Толибон ҳаракатига қарши турли фитналарни режалаштирмоқда.

Бошқа жиҳатдан, Америка Афғонистонда назоратни йўқотган. Чунки Афғонистон урушида бу мустамлакачи давлат нафақат Афғонистонда ҳарбий мағлубиятга учради, балки айни уруш сабабли халқаро майдонда ўз позициясини йўқотди. Шунинг учун Америка ўз омадсизлигини тинчлик музокаралари орқали ёпиб, сиёсий манфаатларини таъминлаб олмоқчи.

Қуйидаги пунктларда Американинг Толибонга қарши тил бириктириш учун фойдаланиши мумкин бўлган услублари баён қилинади:

  1. Америка ва бутун Ғарб давлатлари турли шартнома ва келишувларни макр ва фирибгарлик қилиш учун бир имконият, деб ҳисоблашади. Афғонистонликлар ва барча мусулмонлар бўлса, бу келишувларни ўзлари учун ютуқ, деб билишяпти. Бинобарин, Американинг нияти фирибгарлик ўйинини олиб бориш бўлса, Толибон эса, ярашиш учун ҳақиқий келишув ва имконият тўғрисида фикрлаяпти.
  2. Америка дипломатия соҳасида узоқ йиллик тажрибага ва музокаралар олиб боришда катта маҳоратга эга. Толибон бўлса бунинг акси. Сиёсий музокараларда ҳеч қандай тажрибага эга эмас ва бу соҳада етарли маърифат ҳам касб қилолмаган.
  3. Толибондаги мавжуд реал қудрат ҳарбий ва жанговар соҳада. Чунки жангчиларининг қалбларида Ислом ақидаси мустаҳкам жойлашган бўлиб, бу нарса америкалик кучларга қарши курашларида ўз тасдиғини топган. Демакки, Толибоннинг у ердаги муваффақиятининг сири Америкага қарши жиҳодидадир. Шу сабабдан уларни аксар одам қўллаб-қувватламоқда. Америка ҳам бу ҳақиқатни биляпти ва билгани боис Толибондаги жанговар қудратни заифлаштиришга уриняпти. Чунки Америка айни мақсадини ҳарбий тарафдан босим ўтказиш билан бажара олмаган. Бугун у ўз мақсадларини сиёсий воситалар орқали амалга оширмоқчи. Шунинг учун қачон Толибон Америка билан битим имзолайдиган бўлса, унинг машҳурлиги одамлар орасида ҳайратланарли даражада пасайиб кетади, ўз навбатида, бу жанговар қудратига ҳам салбий таъсир қилади.
  4. АҚШ дипломатлари битим тузишда одатда сўз ўйини қилишади, чунки бунда нопок мақсадларни кўзлашган. Бу мақсад, битимда тушунарсиз қоронғи сўз ва иборалар ишлатиш ва шу орқали матнни уларнинг келажак манфаатларига хизмат қиладиган тарзда бошқача тушунишга олиб келишдан иборат.
  5. Америка келишув лойиҳасида ўзининг Афғонистондаги ҳарбий ва разведка ишига якун ясашини таъкидлаган. Бироқ америкалик аксар ҳарбий расмийлар, шу жумладан Трамп ҳатто тинчлик келишуви амалга ошгандан кейин ҳам ўзларининг Афғонистондаги ҳарбий ва разведкаларининг мавжудлигини сақлаб қолишларини тинмай гапириб келишмоқда. Улар Афғонистонда ҳарбий ва разведкаларининг мавжудлигини таъминлай олса, афғонларнинг Толибон ҳаракатига нисбатан ишончлари йўқолиши мумкин. Америкаликлар айни ишончсизлик орқали афғонларда Американинг юртда ҳарбий ва разведка жиҳатидан мавжудлигини Толибон зимдан тан оляпти, рози бўляпти, деган таассурот пайдо қилиши, уларда Толибонга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқариши мумкин.
  6. Америка келишувдаги асосий мавзуларга рози бўлди. Бироқ яқинда масала амалий чораларни кўришга тақалган пайтда эса, ўша рози бўлган мавзуларни рад қилади. Ёки айни келишувдан воз кечишга олиб борадиган тил бириктирувларни ўйлаб топади. Агар Америка бир йил ичида кучларини олиб чиқиб кетишга ваъда қилса, шу ваъдага асосан Толибон бир йил ичида афғон ерларидан Америка ва унинг иттифоқчиларига қарши фойдалана олмайди. Шунга ўхшаш ҳолатларда Америка Вашингтон ёки Нью-Йоркда бирор портлаш уюштиради ва сал ўтиб, портлашнинг афғон ерларида режалаштирилганини даъво қилади… бинобарин, ўз фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун Афғонистонга кучларини юбориши керак бўлади… Бу каби ҳолатларда Америка келишувни ўз-ўзидан бузади.
  7. Америка зудлик билан Толибон томони ўт очишни тўхтатиши кераклигига чақиради, табиийки, Толибон ўт очишни тўхтатган пайтда, Толибон сафида бўлиниш-ихтилоф келиб чиқади. Чунки унинг сафидаги турли гуруҳларни бирлаштириб турувчи нарса, душманга, яъни, Америкага қарши урушни тўхтатмаслик ва Ғарбга қарши душманлик ғоясида қатъий туришдир. Қачон мана шундай бўлиниш пайдо бўлганда, Америка дарҳол фурсатдан фойдаланиб, Толибон позицияларига кириб олади ва уларни бошқара бошлайди.
  8. Тинчлик ва келишувлар орқали Америка Толибондаги жанг қилиб ғалаба қозониш мафкурасини йўқ қилишга ҳаракат қилади. Чунки Толибон, айниқса, унинг ҳарбий кучлари Американи мағлуб қилдик, урушда унинг устидан нусрат қучдик, деб ҳисоблашади. Лекин тинчлик амалиёти орқали Америка Толибоннинг айни фикрини ўзгартириши ва «ҳамма нарсага ҳам куч орқали эришиб бўлмайди», деган фикрни пайдо қилиши мумкин. Шунинг учун Толибонлар музокара столига ўтиришлари ҳамда қатор шартларга рози бўлиши керак бўляпти.
  9. Америка Толибонни баъзи шартларни қабул қилишга ундаб, одамларнинг кўз ўнгида обрўсизлантириш ниятида. Бунга мисол, Толибон амирлик ва мўминлар амирлиги тушунчаларидан кўз юмиб туриши, инсон ҳуқуқлари ва хотин-қизлар ҳуқуқини эътироф этиши керак. Агар Толибон айни масалалар бўйича «исломий характер»даги баъзи чекловларни қўшган тақдирда ҳам, Америкага кўрсатаётган улкан мослашувчанликни ҳамон намойиш қилаверади.
  10. Американинг нияти Толибон билан афғон бўлмаган мужоҳидлар ўртасида узоқ масофани, ҳатто душманликни пайдо қилиш. Қачон Америка афғон ерлари ўзига қарши фойдаланилмаётганига ишонч ҳосил қилса, демак, бу афғон бўлмаган мужоҳидларнинг Афғонистонда мавжуд бўлмаслиги кераклигини англатади. Бунинг оқибатида, Толибон ҳаракати Ал-Қоида ва бошқа қуролли жамоалар билан алоқани узишга мажбур бўлади, уларнинг Афғонистонда фаолият қилишлари тақиқланади.

Шундай қилиб, Америка Толибонни мағлуб этиш орқали ўзининг ҳарбий муваффақиятсизлигини олдини олишга қатъий қарор қилди ва бу тинчлик музокараларини олиб бориш орқали амалга ошади. Токи Толибон ҳаракатидагилар ўз мақсад ва интилишларидан воз кечишга мажбур бўлсинлар… охир оқибат, сиёсий майдонда мағлубиятга учрасинлар.

Американинг бу йўлдаги миссияси ўз самарасини бериш арафасида. Шу боис, унинг самара бермаслиги учун Толибон барча воситалардан фойдаланиб, Ислом арқонини маҳкам ушламоғи ҳамда яқин вақтда амалга ошажак сўзлашувлардан воз кечиб, жангни тўхтатмай давом этмоғи керак. Ана шунда Американи мағлуб этишга ва Афғонистонга қайтиб келмайдиган қилиб қувиб солишга муваффақ бўлади.

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here