Она 15 ёшли қизини турмушга узатмоқчи бўлгани учун жавобгарликка тортилди

1084
0

Она 15 ёшли қизини турмушга узатмоқчи бўлгани учун жавобгарликка тортилди

Қирғизистоннинг Аламудун туманида жойлашган “Оқ-Жар” турар жой массивида маҳаллий комитетет фаоллари 15 ёшли қиз ва 23 ёшли боланинг никоҳ тўйини тўхтатишди. Бу ҳақида гендерлик ва оилавий зўравонликни олдини олиш қумитасининг аъзоси Гулбубу Дондоева Kaktus.media сайтига маълум қилди.

“Бу маҳаллада асосан меҳнат муҳожирлари кун кечиришади, уларда мактаб, болалар  боғчаси йўқ. Турғунлар асосан юридик жиҳатдан саводсиз. Бироқ қишлоқ аҳолиси ташаббуси билан гендерлик ва оилавий зўравонликка қарши қумита ташкил этилган”- дейди марказ раҳбари.

Дондоеванинг айтишига қараганда маҳалланинг барча аъзолари тўйга қаттиқ тайёргарлик кўриб турганларида қумита аъзолари  хонадонга бостириб кирган.  – У  ерда 15 ёли қизини 23 ёшли йигитга  турмушга бераётганлигини гувоҳи бўлдик – Дондоева. Аввалида қумита аъзолар  яхши муомала билан қизнинг Ота-онасига тушунтириш олиб борган. Аммо улар рад этишиб, қумита аъзоларини хонадондан қувиб солишган.

Шунда қумитадагилар Инқироз марказига, сўнгра Аламудин РОВДсига мурожаат қилишган. Дарҳол опертив групп сафарбар этилиб, тўйнинг айни қизиган пайтида хонадонга қириб қизнинг  ва куёвнинг Ота-онасини, шунингдек никоҳ ўқиётган имомни қўлга олишиб бошқармага олиб кетишган. Ота-оналар қаттиқ қўрққан ҳолда милиция ходимларига хеч кандай тўй бўлмаётганлиги, бу йигит (куёв) шунчаки узоқ қариндошлари эканлигини уқтиришган.

Эслатиб ўтамиз Қирғизистон қонунчилигининг 2016 йилги қарорига кўра, мамлакатда балоғатга етмаган фуқароларнинг никоҳланиши қатъиян ман этилади.

Бу воқеанинг иштирокчилари икала томон ва ҳатто никоҳ ўқимоқчи бўлган имом ҳам,  тушунтириш аризаси ёзмаганлиги боис  қонунга мувофиқ жазоланди.

Изоҳ: Октбяр ойида бўлиб ўтган матбуот конференцияларнинг бирида мамлакат раҳбари Сооронбой Жээнбеков шундай деган эди: – “Қирғизистонда яшаётган ҳар бир фуқаро осуда яшашга ва ҳар бир дунёга келаётган бола оила ҳаётидан баҳраманд бўлишликка ҳақлидир. Қадимдан қирғиз халқ болажон, меҳри оқибатли бўлган ва умид қиламиз ҳозир ҳам муруввати сақланиб қолган. Биз аввалари болалар уйидан гўдак асраб олишни мураккаблаштирар эканмиз. Биргина болани асраб олиш учун фуқаролар ойлаб давомида навбат кутиб, талайгина ҳужжатларни тайёрлаши керак эди. Бундан буён бу каби қоғозбозлик бўлмайди, кимга бола асраш керак булса, тегишли органларга мурожаат қилишилиги мумкун, биз бу ишни осонлаштирдик”.

Бу гапларни тилга олинишликка сабаб айни пайтда мамлакат қулоғигача қарзга ботган. Болалар уйи, қариялар уйи, мактаб-интернетлар учун давлат бюджетидан пул ажратиш муаммо бўлиб турибди.  Қолаверса, қариялар уйига борувчилар тобора кўпайиб, етим болалар сони ҳам ошиб бормоқда. 2016 йилги қарор бўйича эрта никоҳга монеълик қилиб, гўё катта бир таҳдидни олдини олгандек бўлишмоқда, уларнинг назарида ёш қизларнинг беникоҳ туғиб қўйиши, хориж юртларда фарзанд кўриб, ватанига келиб шахсий розилиги билан болалар уйига топшириши, борган сайин мактаб талаба қизлари орасида бола аборт қилиб турли аянчли оқибатларга дучор бўлишликлари ваҳимали эмас экан. Энди исломий никоҳ билан икки номаҳрамни ҳалолга айлантириб бир покиза оила барпо бўлиши илмоний ҳукумат  назарида катта жиноят ҳисобланиши қниаранг!

Фисқу фужурни қарсак чалиб олқишлаб, зинога рухсат бериб, аксинча ҳалолликга қарши куч ишлатган жамиятда яхшилик бўлмайди. Жамиятни фақат Ислом ислоҳ қилади, қолгани ботил, инсоният бошига фақат зиён-бахтсизлик келтиради. Энди бу куфр режими остида ўзимиз дунёга келтириб, тарбия бериб камолга етказган фарзандларимизга ҳам тилимиз ўтмай, ҳаққимиз бўлмайдиган бўлиб қолди. Ахир бу нарса Ислом динимизга зид, Муслмонлик шаънимизга хилоф, Ота-оналик ҳуқуқимизни поймол этиш эмасми?!

 Сакина

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here