Қозоғистон фуқаролар ҳақидаги маълумотларни йиғишда Хитой тажрибасини қўллайди

599
0

Қозоғистон фуқаролар ҳақидаги маълумотларни йиғишда Хитой тажрибасини қўллайди

 Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев фуқаролар ҳақидаги маълумотларни рақамлаштириш бўйича Хитой тажрибасидан фойдаланмоқчи. “Курсив” нашрининг хабар беришича, пойтахтни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишда президент бу ҳақда кўрсатма берган.

 Токаевнинг айтишича, Хитойга сафари чоғида Hikvision офисига борган ва компания фаолияти унда катта таассурот қолдирган.

 “Уларда техника жуда илгарилаб кетган. Рақамлаштириш жуда ривожланган. Қанчалик ривожланганини айтиб ўтирмайман. Экранга боссангиз, киши ҳақидаги деярли барча маълумот чиқади – институтни қачон тугатган, бўш вақтида қаерга боради, қанча кредити бор. Биз ҳам шу йўналишдан боришимиз керак”,- деди президент.

 Хитой ҳукумати Шинжондаги уйғур, қозоқ, қирғиз мусулмонларини “қайта тарбиялаш лагерлари”га ташлашда айни шу кузатув камераларидан фойдаланиб келди. Бугунга келиб мушрик ҳукумат Шинжонда қўллаган тажрибасини Марказий Осиё давлатларига ҳам олиб кириш йўлида ҳаракатини бошлаб юборди. Қирғизистонда “хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишга киришган бўлса, Ўзбекистонда “ақлли камералар” ўрнатилишига 1 миллиард доллар ажратадиган бўлди. Энди эса ўз тажрибасини Қозоғистонда ҳам амалга оширишга киришмоқда. Агар шу кетишда бўлса яқин келажакда қирғиз, қозоқ ва ўзбек мусулмонлар ҳақидаги барча маълумот ва далилларни Хитой махсус хизматлари назорат қила бошлайди ҳамда кейинчалик бу далилларни ўзимизга қарши ишга солиб, янги вужудга келиши эҳтимоли узоқ бўлмаган “сиёсий лагерлар”га ташланадиган мусулмонларни саралаб ола бошлайди.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here