Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берди

756
0

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берди, бир ҳарбий ҳалок бўлди

 Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида отишма юз берди, қирғизистонлик бир ҳарбий ҳалок бўлди, деб маълум қилди Қирғизистон давлат чегара хизмати.

 Хабарда айтилишича, биринчи бўлиб тожик томони Қирғизистоннинг “Максат” чегара пости, сўнгра “Сай” чегара пости томон ўқ узган.

 “21.30да отишма тўхтаган. Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизматлари вакиллари воқеанинг кескинлашишига йўл қўймаслик бўйича музокаралар ўтказмоқда”, – дейилади хабарда.

 Маълум қилинишича, ҳодисага Тожикистон фуқаролари давлат чегарасининг белгиланмаган участкасида қурилиш ишларини бошлашлари сабаб бўлган. Бунга жавобан Қирғизистон фуқароси худди ўша жойда уйи атрофига девор уришни бошлаган.

 “19.30ларда тожик ҳарбийлари Қирғизистон фуқаросидан агрессив тарзда қурилишни тўхтатишни талаб қилишган, ўртада даҳанаки жанг келиб чиққан ва отишмага айланган”, – дейилади Қирғизистон чегара хизмати томонидан.

 Изоҳ: Чегара муаммоларини ҳал этишда на қирғиз ҳукумати, на тожик ҳукуматида сиёсий эрк ва сиёсий ирода мавжуд эмас. Улар чегара муаммоларида бир-бирларини айблаб, бу масалани хал этишда хўжаларининг қош-қовоқларига қараб, улар томонидан розилик берилишини кутиб ўтиргунларича икки ўртада тинч аҳоли вакиллари жабр кўриб, мол-мулкларига зиён етиб, бегуноҳ инсонлар қурбон бўлаверади.

 Бу муаммонинг ечими чегараларни мустаҳкамлаш ёки қайси ҳудуд кимга тегишили эканлигини аниқлаш билан ҳал бўлиб қолмайди. Муаммони ҳал қилиш ва яна қайта қўзғалмаслигини олдини олиш учун бир Уммат вакиллари бўлган қўшни халқлар мустамлакачи кофирлар томонидан чизиб берилган чегараларни йўқ қилиш, устиларидаги мустамлакачи куфр тузумини улоқтириб ташлаб, исломий ақида ва исломий биродарлик ришталари асосида бирлашишлари зарур. Биз учун бундан бошқа йўл йўқ.

 Абдураҳмон Одилов   

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here