Дўппи тор келиб қолганда АҚШ ўз малайларини улоқтириб ташлайверади қилган хизматларини мутлақо қадрламайди

627
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Дўппи тор келиб қолганда АҚШ ўз малайларини улоқтириб ташлайверади қилган хизматларини мутлақо қадрламайди

Жорий йил 14 август чоршанба куни АҚШ маъмурияти Судан хавфсизлик хизмати собиқ директори генерал-майор Салоҳ Абдуллоҳ (Қуш)га Америкага киришни тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарди. Ушбу қарор ортидан Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) матбуот баёнотида қуйидагиларни таъкидлади:

Американинг асл башараси шу. Бу давлатнинг шундай қилмишларидан ва макридан Ҳизб ут-Таҳрир мусулмонларни доим огоҳ этиб келди. Қуш эса, «терроризм»га қарши кураш дастаги билан Исломга қарши кураш соҳасида Америкага катта хизматлар кўрсатганди. Бироқ бу хизматлари уни қутқаролмади. Чунки Америка ўз малайларини худди ахлат саватига улоқтиргандек, хор ва расво қилиб улоқтириб кетаверади. Юртларида шунча имкониятга эга бўлганликларига қарамай, Аллоҳ, Росули ва мўминларга хиёнат қилишгани учун аҳволларига маймунлардан бошқа ҳеч ким йиғламайди. Бундай иш биринчи бўлиши эмас. Чунки Башир режимининг ўзи эътироф этган, у Америка фойдасига жуда кўп жиноятлар қилди ва унинг провокацияларига учради, бу жиноятлар сабабли одамлар режимдан қаттиқ ғазабланди… Бироқ Америка ундан яна кўпроқ хизмат қилишни талаб қилаверди… Охир бориб, уларни ағдариб, ўрнига бошқа малайлар олиб келди!!

Абу Халил табиий саволни ўртага ташлайди: Бундан АҚШ, Россия ва Европа каби мустамлакачи кофир давлатлар била алоқа қилаётган сиёсатчилар ибрат олиб, Роббиларига тавба қилишармикин, эс-хушларини йиғиб, қўлларини холис мусулмон биродарлари қўлларига беришармикин?! Зеро, бу холис инсонлар Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият олиб бормоқдалар. Ушбу Халифалик бутун мусулмон юртларидан кофирлар нуфузини чиқариб ташлаб, юртлари ва фуқароларини уларнинг ҳукмронлигидан қутқаради.

Роя газетасининг 2019 йил 21 август чоршанба кунги 248-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here