Улар ҳатто гўдаклардан қўрқишмоқда… Кўп сонли мусулмон қўшинларни кўрганда қандай аҳволга тушар эканлар

548
0

Улар ҳатто гўдаклардан қўрқишмоқда… Кўп сонли мусулмон қўшинларни кўрганда қандай аҳволга тушар эканлар

Босқинчи яҳуд вужуди куч органлари Халил шаҳрида яшовчи 8 ёшли қизалоқ Маллок Садрни шаҳар ўртасидаги, оиласи истиқомат қиладиган уйига бостириб киришди. Сўнг уни олиб кетишни талаб қилишди ва отасига уни янги кўчиб келганларнинг жонига тегиш айби сабабли тергов қилиш тўғрисида чақирув қоғози топширишди. Бундан олдин Ийсовия қишлоғида яшовчи 6 ёшли Қайс Фарос Убайдни терговга чақиришган эди. Унга босқинчи кучларга қарашли автомобил шаҳарга бостириб кирган пайт, унга қарата тош отиш айби қўйилган. Бундан бир неча соатлар олдин тўрт ярим яшар Муҳаммад Робеъ Улён худди шу айб билан терговга чақиртирилди ва босқинчиларнинг Қуддусдаги полиция идорасига олиб келинди.

Босқинчи вужуд муборак Фаластин замини аҳлига қарши турли воситалар билан ўзининг шафқатсиз сиёсатини давом эттирмоқда. Ёш болаларни турли баҳоналар остида терговга чақириши ушбу жинояткорона сиёсатнинг бир қисмидир. Улар бу ишда ҳеч қандай инсоний қадриятларга писанд қилмаяптилар. Ҳолбуки, ўзлари ёш болалар ва инсон ҳуқуқлари борасида тинмай гапирадилар. Улар босқинчи келгиндиларни Фаластин аҳолисига репрессия қилишларини тўхтатиш ўрнига гўдакларни ушбу жиноятчиларнинг жонига тегиш айби билан тергов қилмоқдалар.

Ҳисоботларга кўра, яҳудий қамоқхоналарида 5700та Фаластинлик асирлар билан бирга тахминан 230та ёш бола бор. Охирги уч йил давомида яҳудий судлари томонидан 20та гўдак устидан ҳукм ўқилган. Уларнинг аксарияти Қуддусдан бўлиб, уларга тош отиш айби қўйилган. Чунки Кнессет 2015 йил июн ойида йигирма ёшга тўлмаган Фаластинлик тош отувчиларга нисбатан қамоқ жазосини кучайтириш ҳақида қонунни тасдиқлаган эди. Шунингдек хавфсизлик ва сиёсат ишлари вазирлигининг кичик кенгаши (Кабинет) полиция кучларига тош отувчиларга нисбатан ўқ отар қурол қўллаш салоҳиятларини кенгайтирган.

Яҳудий вужуди гўдакларни ҳарбий судда суд қиладиган ягона давлатдир. Бу вужуд инсон ҳуқуқлари, айниқса ёш болалар ҳуқуқи борасидаги халқаро келишувларни писанд қилмайди. Зеро, ушбу келишувларда ёш болаларни ҳимоя қилиш ва ўсиб улғайишларига имконият бериш зарурлиги борасида айтилган. Шунингдек, ёш болалар озодлигини чеклаш «имкон борича охирги чора бўлиши» лозимлиги ҳақида айтилган. Лекин босқинчи вужуд Фаластинлик гўдакларни қатл қилиш ва қамашни биринчи чора сифатида қўллайди.

Улар беш ёшдан ўтмаган гўдаклардан шунчалик қўрқишяпти. Шунингдек, ушбу гўдаклар ўз динлари туфайли кучли ва жасур бўлиб улғаймаслиги ҳамда босқинчиларни юртларидан қувиб чиқаришга ҳаракат қилмаслиги учун уларни қўрқитмоқда ва босим бермоқда. Шундай экан, имон ва куч билан қуролланган кўп сонли қўшинни кўрганда қандай аҳволга тушар эканлар?!!

Эй мусулмонлар: Булар яҳудийлар, бу эса рувайбиза ҳокимларингиз тинмай енгилмас қўшин деб мақтайдиган яҳуд қўшинидир. Улар гўдакларни қамаш учун шаҳарларга ҳужум қилмоқда, тўрт ёшли гўдакни тергов қилмоқда. Улардан рози бўлган ҳокимларингиз эса, улар билан алоқаларни нормаллаштириш ва хорларча таслим бўлиш шартномаларини тузиш учун шошилишмоқда…

Фаластинлик гўдакларга гўдаклигидаёқ қора чапланган. Бу гўдаклар уларни йўллайдиган ҳамда  босқинчидан озод бўлиш ва Фаластинни қайтариб олишдаги тўғри йўлидан бурмайдиган кишиларга муҳтождирлар. Бу ишни кўп сонли қўшинлар амалга оширади. Чунки уларни Аллоҳнинг хоҳиши билан юрт ва одамларни озод қиладиган Халифа етаклайди.

Д. Насрин Навоз. Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қисми мудираси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here