Ёшлар 18 ёки 21 ёшдан эмас, балки 15 ёшдан сиёсатда иштирок этиши ҳамда бу иш демократик таълим асосида эмас, балки Ислом ҳукмларига мувофиқ бўлиши лозим

658
0

Ёшлар 18 ёки 21 ёшдан эмас, балки 15 ёшдан сиёсатда иштирок этиши ҳамда бу иш демократик таълим асосида эмас, балки Ислом ҳукмларига мувофиқ бўлиши лозим

Малайзия парламенти 2019 йил конституциядаги овоз бериш ёшини 21 ёшдан 18 ёшга тушириш тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди. Бу қонунни парламентнинг барча аъзолари қабул қилди. Бош вазир Маҳатхир Муҳаммад томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаси парламентнинг қуйи палатаси «Деван Ракят» томонидан биринчи ўқишдаёқ қабул қилинди. «Деван Ракят» раиси Дотун Муҳаммад Ориф Муҳаммад Юсуф парламентнинг (ўша мажлисда иштирок этган) 211та аъзоси ушбу қонун лойиҳасини қаршиликсиз қабул қилганини эълон қилди. Ушбу қонун лойиҳаси конституциядаги 47 модданинг (б) банди ва 119 модданинг (а) бандига ўзгартириш киритишга қаратилган. Унга кўра, фуқароларнинг овоз бериш ва парламентга аъзо бўлиш ёши 21 ёшдан 18 ёшга туширилади.

Парламентнинг барча аъзолари конституциянинг айрим қонунларига ўзгартириш киритишга рози бўлганларидан кейин, парламентдаги барча партиялар Қуръон ва Суннатдан юқори турадиган федерал конституция юртдаги энг олий қонун эканига келишиб олишди. Бошқача айтганда демократик сайловларда беллашадиган партиялар мустамлакачилар тузиб берган конституциядан фойдаланишади ва уни ҳимоя қилишади. Бу эса, 200 йилча олдин юртни мустамлака қилиб олган кофир Британия ютуғидир. Улар ўз мустамлакаларини ташлаб чиқиб кетар эканлар, ўзларининг «Китобини» ташлаб чиқиб кетишди. Улар мустамлакаларнинг мана шу китобини яхшилаб авайлаб, унга имон келтирганлари учун шу бугунга қадар уларнинг мустамлакаси сақланиб келмоқда.

Шундай экан бир савол туғилади, парламент аъзолари сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс энг камида 18 ёш бўлиши лозим деб овоз берган пайтда уларнинг орасида шариат ҳукмини ҳисобга оладиган бирор мусулмон топилмадими? Исломда шахс мукаллаф бўлиши учун 18 ёшга тўлиши шарт эмас. Бошқача айтганда, Ислом мусулмоннинг бир ишни қилиш ёки қилмаслигини белгилаш учун балоғат ёшини 18 ёш қилиб белгиламайди. Балки Ислом аёлларнинг балоғат ёшини ҳайз кўришига қараб, эркакларни эса эҳтилом бўлишига қараб белгилайди. Эркаклар 15 ёшга тўлиши балоғат ёшига етганлигининг аломатидир. 15 ёшга тўлган ҳар бир мусулмон мукаллаф ҳисобланади ва унга юкланган ҳар қандай таклифни бажариши вожиб бўлади. Балоғат ёшига етишидан олдин гўдак ёки мукаллаф бўлмаган шахс ҳисобланади.

Аммо шахс 18 ёшга тўлганидан кейин балоғат ёшига етган ҳисобланади деган гап Ғарб қонуншуносларининг гапидир. Малайзиялик қонуншунослар ҳам демократик таълимга мос равишда мазкур фикрга эргашишмоқда. Бошқача айтганда улар Қуръон ва Суннат ҳукмларини қонун лойиҳаси қилиб ушлаш ўрнига ўз ақлларига суянишмоқда. Шаръий далилларга суянадиган бўлсак, Ислом шахс болиғ ва мукаллаф бўлиши учун энг охирги ёш 15 ёш бўлиши лозим деб белгилайди. Ибн Умар розияллоҳу анҳу айтади: «Уҳуд жангида Росулулллоҳ ﷺга йўлиққанимда 14 ёшда эдим, лекин у киши ﷺ мени жангга чиқишимга рухсат бермади. Аммо Хандақ жангида, яъни 15 ёшимда йўлиққан эдим, жангга қатнашишга рухсат берди». Нофеъ айтади: «Умар ибн Абдулазизнинг Халифалиги даврида у киши ҳузурига кириб, шу ҳадисни айтиб берган эдим, У: Мана шу ёш гўдаклик ва балоғат ўртасидаги чегарадир», деди. Муслим ривояти.

Турли партиялар, хусусан ёшлар конституцияга киритилган ўзгартиришни олқишладилар. Шундай бўлсада биз, яъни Ҳизб ут-Таҳрир – Малайзия вилояти аъзолари ҳар бир мусулмон, хусусан йигитларга эслатмоқчимизки, Исломга кўра балоғат ёши 18 ёшдан эмас 15 ёшдан бошланади. Парламент сизларни 18 ёшдан бошлаб сиёсат билан шуғулланишингиз мумкин деб қарор чиқарди. Ислом эса, сизни 15 ёшдан бошлаб сиёсат билан шуғулланиш мумкин деб ҳисоблайди. Чунки Ислом сизни 15 ёшингизда болиғ деб ҳисоблайди. Сиз яна шу нарсани яхши билингки, сиз шуғулланишингиз лозим бўлган сиёсат шаръий сиёсат (исломий сиёсат)дир. Сиёсатнинг ҳақиқий маъноси бугунги демократик низомда белгиланган макиавеллизм сиёсати билан шуғулланиш эмас, балки Умматнинг ички ва ташқи ишларига эътибор қаратишингиздир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here