Покистон режими Афғонистон ва Толибонга қарши АҚШ билан тил бириктирмоқда

543
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Покистон режими Афғонистон ва Толибонга қарши АҚШ билан тил бириктирмоқда

Арабий 21 веб-сайти (ҳижрий 1440 йил 28 зул-қаъда, милодий 2019 йил 1 август пайшанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«АҚШнинг Афғонистондаги махсус вакили Залмай Халилзод Покистондан Қобулдаги бевосита мулоқотда қатнашишга Толибонни кўндириб беришни талаб қилди.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган баёнотда айтилишича, пайшанба куни расмий сафар билан Покистонга келган Халилзод бош вазир Имрон Хон ва Ташқи ишлар вазири Шоҳ Муҳаммад Қурайший билан Вашингтон ва Толибон ўртасида кетаётган сўзлашувлар ҳақида фикр алмашди.

Мазкур манбага кўра, Исломободдаги Покистон ташқи ишлар вазирлиги қароргоҳида Халилзод билан ўтказган учрашуви чоғида Қурайший ўз давлати Афғонистонда тинчлик амалиётининг муваффақияти йўлида қилинмоғи лозим бўлган барча ишларни бажаришини таъкидлади.

Томонларни ўз масъулиятига риоя қилишга даъват қилар экан, Қурайший «Афғонистон масаласи бўйича бўлиб ўтган Давҳа учрашуви чоғида амалга оширилган ютуқларни Покистон юксак баҳолаши»ни таъкидлади.

Дипломатик манбаларга кўра, Халилзод Қурайшийдан Толибонни афғон ҳукумати билан бевосита мулоқот ўтказишда қатнашишга кўндириш учун кўпроқ саъй-ҳаракат қилишни талаб қилган.

Ўз навбатида, Имрон Хон ҳам Қўшма Штатлар ҳамда Афғонистон тинчлик амалиётига алоқадор томонлар билан бўлаётган музокаралардаги Покистоннинг роли албатта давом этажагини таъкидлади».

Роя газетасининг 2019 йил 7 август чоршанба кунги 247-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here