Эрдоган Туркияси Россия билан бўлган шериклик нархини катта миқдорда тўлаб, бунинг ҳисобини турк халқига юкламоқда

131
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган Туркияси Россия билан бўлган шериклик нархини катта миқдорда тўлаб, бунинг ҳисобини турк халқига юкламоқда

Статистик маълумотлар Туркия-Россия президентларининг 2016 йил 9 августдан 2021 йил 29 сентябрга қадар бўлган учрашувлари 70 ой давомида 26 марта, яъни ҳар икки ярим ойда ўртача бир марта бўлганини кўрсатди.

Ҳизб ут-Таҳрир – Туркия вилояти матбуот бўлими раиси устоз Маҳмуд Кор ўзининг Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси томонидан тарқатилган мақоласида қуйидагиларни таъкидлади:

«Эрдоган Американинг Сурияда ҳеч бир фаолиятига эҳтиёж қолмаганини, энди Сурия мавзуси Туркия-Россия ҳамкорлигида ҳал этилишини айтиб ўтди. Унинг бу баёноти Туркиянинг Сурия масаласида қандай сиёсий ўйин олиб борганини очиқ кўрсатиб турибди.

Туркия Россия билан Сурияда ҳамкорлик қилар экан, сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан Россияга ён беришга тўғри келяпти. Чунки Туркия бу жараёнда «С-400» ракеталарини сотиб олиш билан ҳамда энергетика шартномаси орқали Россияга миллиардлаб доллар тўлади ва ҳамон тўлашда давом этмоқда».

Устоз Маҳмуд Кор қуйидагиларни хулоса қилди:

«Хулоса қилиб айтганда, АҚШнинг ёвуз ниятли режасига бўйсунган Туркия Россия билан бўлган шериклик нархини катта миқдорда тўлаб, бунинг ҳисобини турк халқи елкасига юкламоқда».

Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here