Россия Сурияда “террорчилар” деб кимларни айтмоқда?

779
0

Россия Сурияда “террорчилар” деб кимларни айтмоқда?

Башар Асадга қарашли SU-22  русумли самолёт Суриянинг Ҳама шаҳри шимолида тинч аҳоли устидан бомба ёғдираётган бир пайтда мухолифат гуруҳ тарафидан уриб туширилди. Самолётнинг тирик қолган учувчиси Идлибда ҳаводан ва қуруқликдан уюштирилаётган барча қирғинларга Россия кучлари бош-қош бўлаётганини малум қилди.

“Қаерга ҳужум қилиниши Россининг таълимотлари ва режалари билан амалга оширилади. Ҳаводан уюштирилаётган ҳужумлар тўлиқ Россиянинг қўллаб-қувватлови билан бўлади. Ердан уюштирилаётган ҳужумлар ҳам худди шундай”, деди асирга тушган учувчи.

Бундан бироз аввал Россия Сурияда амалга ошираётган қирғинларини Туркия билан мувофиқлашган ҳолда амалга ошираётганини, яъни Туркиянинг ёрдами билан ва ундан олинган маълумотларга таяниб “терррорчилар”га ҳужум қилаётганлигини даъво қилган эди. Туркия ҳукумати эса буни инкор қилмади. Балки у Сурияда “террорчилар”га қарши Россия билан ҳамкорлик қилаётганини даъво қилиб келади.

Малумки, Россия террорчи деганда мухолиф гуруҳларни назарда тутади. Ҳозирда Суриядаги энг кучли мухолиф гуруҳ “Таҳрируш Шом” гуруҳидир. Аммо у ҳам Туркиянинг назорати остида. Бу очиқ кўриниб турган ҳолатдир. Бошқа гуруҳлар эса деярли тарқалиб кетди, фақат халқ қолди холос. Демак Россия “террорчилар” деб Сурия халқини назарда тутмоқда. Россиянинг қирувчи учоқлари ҳам фақат тинч аҳолини қирғин қилаётгани сир эмас. Россия “террорчилар нишонга олинди” деганда, нишонга олинган жойларга қаралса, масжидлар, мактаблар, касалхона ва бозорлар каби оддий халқ говжум жойлар нишонга олингани маълум бўлади. Масалан БМТнинг ўзи тан олиб чиқарган ҳисоботга кўра, охирги уч ярим ой ичида беш юздан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилган. Мана шундан Россия “террорчилар”, деб Туркиянинг кўмаги билан қирғин қилаётган инсонлар шариатдан бошқасига рози бўлмаётган Суриянинг мусулмон халқи эканлиги кўриниб турибди. Шундай экан бутун дунёдаги мусулмонлар ўз ҳокимларининг бундай хиёнатларига сукут сақламасликлари ва уларни хиёнатдан тийиб қўйиш учун бор кучини сарфлашлари вожибдир.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here