“Қирғизистон гўзали – 2019” конкурсининг иштирокчилари эълон қилинди

707
0

“Қирғизистон гўзали 2019″ конкурсининг иштирокчилари эълон қилинди

Sputnik сайтининг хабар беришича жорий йилнинг 26 август кунида Бишкек шаҳрида “Қирғизистон гўзали 2019” конкурсининг финал босқичи бўлиб ўтади. Ушбу конкурсни йил сайин уюуштириб келаётган Рисқул Намазбекованинг айтишича, унда 31 иштирокчи отин-қизлар орасидан фақатгини бир гўзал танлаб олинган.

“Қизларимизнинг энг каттаси 30 ёшда, энг кичиги эса 16 ёшни қаршилаб турибди”- деди Намазбекова.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан сийланиш билан бирга халқаро гўзаллар конкурсига йўлланма олиш имкониятни ҳам қўлга киритади.

Конкурснинг энг олий соврини сифатида автомашина белигилган. Бундан ташқари ғолиблар Туркия ва БААга сайёҳлик йўлланмалари, шунингдек маблағ билан ҳам тақдирланади.

Изоҳ:

Яна ўша мавзу, яна шаън-шараф, ор-номус мавзуси.  Қадимда момоларимиз гарчи етук Исломий билимдан бехабар бўлсалар-да, уйига келган меҳмонга умуман кўринмай, ҳатто овозини аврат билиб, номаҳрамдан сақлаб, иффатида содиқ қолган. Ўша конкурс катнашувчилардан Яратувчи ҳақида сўрасангиз, шубҳасиз “албатта Аллоҳ бор” дейди. Бироқ тили билан айтилган зикр қалбигача етиб бормаганлиги ачинарли ҳол. Ислом мабдаси бошқа ботил мабдалардан фарқли ўлароқ, инсон фитратига мос келади.  Шундай экан нима учун қизларимизни минглаган номаҳрамлар орасида кўз-кўз қилиб, яна уларга совринлар бериб, ғолиб қиляпмиз? Ҳатто ғайриисломий тушунчалар билан яшаётган эркаклар табиатан аҳли аёлини бегоналардан қизғаниб, хиёнатни  оғир мусибат деб қабул қилаётган бир пайтда, биздаги Исломий ғурур жумбушга келмаётганидан ҳайратдан қа ушлайсан киши. Бугунги кунда муслима қизни ҳимоя қилиш тушучасини ўзгартириб, уларнинг тўғри турмуш тарзига қайтариш бизнинг вазифамиз эмасми? Ёки шунчаки ҳамиятимиз йўқолиб қолдими? Ахир улар аввалига ўз юртимизда, кейинчалик дунё бўйлаб мусулмонлар номидан чиқиб, авратларини намоён қилади, нахотки ўша ғайридинчалик рашқинингиз келмаса? Шубҳасиз, иқтисодий, ижтимой ва барча соҳаларда сақофатни тартибга соладиган бир Шаръий системага эҳтиёжимиз бор. Аммо ўша кунгача жим туриб, сукут сақлаб,  ор-номусимизни сотиб, кун кўришимиз шартмикан?! Ёки давлат тиклангуча умр кўришингизга кафолат берилдими? Бугун қўшни қиз конкурсда қатнашса эртага сизнинг қизларининг,  невараларингиз авратини очиши мумкин. Никоҳни 18 ёшга чеклаб, қизларнинг никоҳсиз ҳомиладор бўлишига сабаб бўлаётган бузуқ тузум, табиий равишда куфр мафкурасини айнан қизларимиз орқали жамиятга олиб киради. Ҳарчанд куйиб пишсангиз ҳам Аллоҳ хоҳлаган насиба сизга етиб келади, бас ризқингиз хусусида, умрингиз хусусида ақидангиз ечилган бўлса, Қиёматда сўраладиган бандалик вазифаларингизга жиддийроқ муносабат билдиринг. Иймонингиз, инсофингиз, ор-номус ва шараф-ҳамиятингизни бир автомашинага сотиб юборманг.

Мунаввара Азиз

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here