Суданнинг «Суна» ахборот агентлигида ўтказилган матбуот конференциясидаги нутқ

496
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Суданнинг «Суна» ахборот агентлигида ўтказилган матбуот конференциясидаги нутқ

Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасидаги иттифоқ ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилоятининг қараши

Африка-Эфиопиянинг муштарак воситачилигида, халқаро хусусан, АҚШ, Британия ва Европа Иттифоқи раҳнамолиги остида 2019 йил 5 июл жума куни бир эълон чиқарилди. Унда айтилишича, Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўтиш даври оралиғида уч йилу уч ой муддат давомида ҳокимиятни тақсимлашга иттифоқ қилишган. Бу – учта ҳокимиятдаги, яъни суверен кенгаш, вазирлар кенгаши ва қонунчилик кенгашидаги турли мансабларда шерик бўлиш орқали амалга ошади. Булар ичида қонунчилик кенгашининг фаолияти 45 кун билан уч ой ичида бўладиган бўлди. Улар қуйидагиларга иттифоқ қилишди:

  • Суверен кенгаш ўн бир аъзодан иборат бўлади: 5 нафар ҳарбийлар, 5 нафар фуқаролар, биттаси ҳарбийликдан истеъфога чиққан фуқаро. Биринчи даврда 21 ой ичида ҳокимият кенгашига ҳарбий шахс раислик қилади. Кейин 18 ой вақт мобайнида фуқаро шахс раислик қилади;
  • Озодлик ва Ўзгариш кучларининг номзод кўрсатиши асосида миллий ваколатларга эга бўлган  мустақил вазирлар кенгаши ташкил қилинади;
  • 2019 йил 3 июнда Армия Бош штаби олдидаги намойишчиларни тарқатиш чоғида содир этилган қирғин бўйича тергов-суриштирув олиб борувчи мустақил комиссия тузилади.

Ҳокимият вазирлар кенгашида ҳам, қонунчилик кенгашида ҳам эмас, балки суверен кенгаш қўлидадир. Буни икки томон ҳам биринчи кунданоқ яхши билишган. Суверен кенгаш армия, тезкор кучлар, хавфсизлик хизмати ва полициядан иборат. Бошқача ибора билан айтганда, ҳокимият энг кучли кучлар, яъни, қуролли кучлар қўлида. Шунинг учун суверен кенгаш устида талаш кетаётган пайтда Ҳарбий Кенгаш Озодлик ва Ўзгариш кучлари қўлидаги мавжуд қувват таянчларини йўқ қилишга уринди… Бу қувват таянчлари армия Бош штаби бошқармаси олдидаги намойишчилардан иборатдир. Ҳарбий Кенгаш ушбу намойиш ҳаракатларини бостириб, уларни авраб-адаштирди, «торт», деб аташаётган ҳокимиятни бўлишиш линиясига бошқа сиёсий кучларни киритишга уринди… Бундан ташқари, Ҳарбий Кенгаш сиёсий кучлар, қабила оқсоқоллари, нозир ва шайхларни сотиб олиш учун кенг кўламли амалиёт олиб борди… У «фуқаровий», дейилаётган ҳукумат тузишга уриниб, Озодлик ва Ўзгариш кучларини ўз шартларига мажбуран рози қилишга ҳаракат қилди… Бу шартлари вазирлар кенгаши аъзолари тўла ҳарбийлардан иборат бўлиши, қонунчилик ўриндиқларининг учдан бири (67 %)да ҳарбийлар ўтириб, суверен кенгашни бошқариш ва унга раислик қилиш кабилар эди. Бироқ 2019 йил 30 июнда ўз қўзғолонларини ҳимоя қилиш учун одамлар намойишга чиқишди!! Бу ҳодиса Ҳарбий Кенгашни ташаббусга рози бўлишга ва Озодлик ва Ўзгариш кучлари билан ҳокимиятни тақсимлашга рози бўлишга мажбур қилди.

Қадрли оға-инилар!

2018 йил 19 декабр куни Атбара шаҳрида сиёсий майдонни тўлдирган қўзғолон сиёсий таъсирлардан узоқ равишда, ўз-ўзидан, табиий суратда бошланган эди. Одамлар қашшоқлик кенг тарқалаётгани, нарх-наво тобора ошиб, турмуш оғирлашаётгани, ишсизлик кўпаяётгани ҳамда бойликлар адолатсиз тақсимланаётгани… каби омиллар сабабли кўчага чиқишди. Кейин қўзғолонга меҳнаткашлар касаба уюшмаси кириб, «озодлик», «тинчлик» ва «адолат» каби шиорлар билан қўзғолончиларга бошчилик қилишлари учун уларга минбарлар очиб берилди… Сўнг «Озодлик ва Ўзгариш кучлари», деган нарса пайдо бўлди… пайдо бўлиш билан улар бўҳронга қўшимча бўҳрон бўлишди!

Қўзғолончиларнинг мазкур шиорларга кўзлари қамашди… ўлдирилганлар учун қасос олиш ва собиқ режим башараларидан ҳисоб сўраш каби талаблар пайдо бўлди.

Хўш, Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасидаги шу иттифоқ одамларнинг адолат қарор топиши, зулмга чек қўйилиши, тинчликка эришиш каби талаб-истакларини ҳамда уларнинг ўлганлар ва жароҳатланганлар учун интиқомларини ҳақиқатдан амалга оширадими, юрт аҳли интилаётган фаровон ҳаётни олиб келадими?!

Шубҳаcиз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти ўз аҳлини алдамайдиган, ҳеч кимга лаганбардорлик ва мунофиқлик қилмайдиган етакчидир. Аксинча, у иттифоқ масаласининг туб моҳиятини, аслини баён қилмоқда ва қуйидаги пунктларда фикрларини очиқламоқда:

Биринчи: Музокара Ислом асосида бўлмади, Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари ўртасидаги зиддият-тортишув Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг Суннатига қайтарилмади, ваҳоланки, Аллоҳ Таоло бундай деди:

وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ

«Сизлар ўзаро тортишиб қолган нарсанинг ҳукми Аллоҳга (қайтарилур)» [Шуро 10]

Яна бундай деди:

فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ

«Агар бирон нарсада тортишиб қолсангиз, – агар ҳақиқатдан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз – уни(нг ҳукмини) Аллоҳ ва Росулига қайтаринг»  [Нисо 59]

Улар ўрталаридаги зиддиятни Аллоҳ ва Росулига эмас, АҚШ ва Британия раҳнамолигидаги Африка Иттифоқига, Эфиопия давлатига, яъни, мустамлакачи кофирга ҳавола қилишди!

Иккинчи: Эски режим – конституция ва қонунлари билан – сақланиб қолди, иттифоқ структура ва низомлари билан шу эски режимга асосланди, президентлик департаменти суверен ҳокимият кенгашига алмашди, эски башаралар ўрнига янги башаралар олиб келинди… Натижада, қаршимизда илмоний тузумни қайта тикланганини, яна инсон томонидан тузилган қонунлар амал қилинишини гувоҳи бўляпмиз. Демакки, Судан аҳли яна зулм-ситам, қашшоқлик ва бахтсиз ҳаётдан бошқа «самара»ни кўрмайдилар.

Учинчи: Ҳокимиятга ўлжа-«торт», деган назарда қаралган учун ундан бирор улушни қўлга киритиш мақсадида яна эски кураш йўли давом этади. Шу нуқтаи назар сабабли тарафкашлик ва миллатчиликлар келиб чиқади. Ҳарбий Кенгаш билан Озодлик ва Ўзгариш кучлари мана шу улушлар устида хусуматлашди. Қўзғолон фронти вакиллари ҳам каттароқ ҳиссага эришиш учун имзодан олдин ажралиб чиқишди. Қуролли ҳаракатлардан ҳам баъзилар 30 % улушга эришиш талаби билан чиқишди… Кўриниб турибдики, демак, бу сиёсатчилардан ҳеч қандай яхшилик кутиб бўлмайди.

Тўртинчи: Булардан ҳам ёмони, ҳар иккала томон ҳам ажнабий кучлар билан алоқа қилишади, яъни улар алоқа қилаётган шу кучлар душманлардир. Масалан, Британия юртнинг собиқ мустамлакачиси бўлиб, Озодлик ва Ўзгариш кучлари ва баъзи қуролли ҳаракатлар орқали қайта ҳокимиятга келишга тиришяпти. Бу ёқда Америка 1969 йилдаги Намирий инқилобида армия орқали Суданга ўз нуфузини киритишга ҳаракат қилиб, бунга муваффақ бўлгач, уни мустаҳкамлашда ҳамда жанубни бўлишда малайи Баширдан фойдаланиб келди, энди буни Ҳарбий Кенгаш орқали давом эттиришга чираняпти. Демакки, Ҳарбий Кенгашдан ҳам заррача яхшилик умиди йўқ.

Бешинчи: Табиий суратда бошланган қўзғолон бугун ўзгарди. Фуқаровий давлат, деган нарсани талаб қилиш билан йўлидан озди. Чунки бундай давлат динни давлатдан ажратадиган ва эски режим йўлини тутган давлатдир. Чунки эски режим тузум ва қонунларни (сохта ёки рост шаклда бўладими, фарқсиз) кўпчилик овоз асосида қабул қилган бўлиб, бу нарсада буюк ваҳидан мутлақо узоқдир. Шунинг учун фуқаровий давлат ҳам, ҳарбий давлат ҳам илмонийликнинг икки юзидир, бу манфур илмонийлик эса, ўнлаб йиллардан бери одамларга миллий бошқарувдан бошқа нарса бермай келди!!

Олтинчи: Судан олтита ўн йилликда сохта мустақиллик даврини босиб ўтди. Улардан учта ўн йилликда фуқаровий бошқарув ҳукм сурди (1954-1958, 1964-1968, 1985-1989) йиллар, яна учта ўн йилликда ҳарбий бошқарув ҳукм сурди (1958-1964, 1969-1985, 1989-2019 йиллар). Бу ҳарбий ва фуқаровий бошқарувнинг иккиси ҳам бизни бугунги аянчли вазиятга ва бахтсиз турмушга гирифтор этишда шерик бўлишган. Оқ ит, қора ит барибир ит, деганларидек, энди бугун шу итлар ўзларининг эски тажрибаларини ҳокимиятни бўлишиш иттифоқи орқали синаб қўришмоқчи!!

Еттинчи: Икки томоннинг ҳам манфаатларини ва ҳар қандай йўл билан бир-биридан фарқли равишда ҳокимиятга интилишларини эътиборга оладиган бўлсак, ўтиш даври бир мунча жанжал-тортишувли бўлиши мумкин. Чунки икки томон ҳам бир-бирини жиноятчига чиқариш, қоралаш, тарафкашлик қилиш билан машғул. Бу иллатларнинг барчаси юрт ва фуқаро учун ёвузликлар келтираётганидан огоҳлантирмоқда.

Саккизинчи: Мудом эски режимни қайтариш ва курси талашиш давом этар экан, қўзғолончиларнинг фаровонлик, адолат, тинчлик ҳамда ҳалок бўлган учун қасос олиш каби орзулари ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Негаки икки томонда ҳам Ислом ақидасидан балқиб чиқувчи одил сиёсий мафкура етишмайди. Зеро, томонларнинг энг кучлиги қурбонлару мажруҳлардан жавобгардир.

Азиз оға-инилар!

Судан аҳли, нафақат улар балки бутун оламдаги мусулмонлару инсонлар умид қилаётган ҳақиқий ўзгариш одил сиёсий мафкурага асосланади ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога бўлган одил имон ақидаси асосига бино бўлади. Бунинг учун эса, Ислом шариатини ҳокимият тепасига олиб чиқиб, уни Халифалик давлатида татбиқ этмоқ даркор.

إِنَّ اللَّهَ يَأْمُرُكُمْ أَنْ تُؤَدُّوا الْأَمَانَاتِ إِلَى أَهْلِهَا وَإِذَا حَكَمْتُمْ بَيْنَ النَّاسِ أَنْ تَحْكُمُوا بِالْعَدْلِ إِنَّ اللَّهَ نِعِمَّا يَعِظُكُمْ بِهِ إِنَّ اللَّهَ كَانَ سَمِيعًا بَصِيرًا

«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларини ўз эгаларига топширишга ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга энг яхши панд-насиҳатлар қилур. Албатта, Аллоҳ эшитгувчи, кўргувчи бўлган зотдир» [Нисо 58]

Шу нуқтаи назардан, Ҳизб ут-Таҳрир исломий ҳаёт ҳақида, яъни исломий бошқарув, иқтисод, сиёсат, ижтимо, таълим сиёсати, ташқи сиёсат каби соҳаларда тўлиқ тасаввурга эга. У шунингдек, қонунчилик ҳамда давлат конституциясининг тўлиқ тизими ва бошқа қонунлар борасида ҳам тўлиқ тасаввурга эга.

Ҳизб холис қудрат ва ёрдам аҳлидан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш ва исломий даъватни етказиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳокимиятни қўлга олишни талаб қилмоқда. Зеро, булар бутун дунё мусулмонларининг тақдирий масаласидир. Ҳизб ут-Таҳрир ушбу фаолияти билан мустамлакачилар ва уларнинг малай режимларини рози қилишни хаёлига ҳам келтирмайди. Йўқ, Ҳизбнинг энг олий ғояси ва улуғ мақсади Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолони ризосидир.

Биз барча оммавий ахборот воситалари ходимлари, сиёсатчилар, муфаккир ва фаоллардан Ислом ақидасига асосланган ва Ҳизб ут-Таҳрир исломий ҳаётни қайта бошлаш учун табанний қилган ушбу мафкура бойлигини дарс ва баҳс ўрнига қўйишларини талаб қиламиз. Токи, шу билан айни мафкура олдидаги шаръий вазифаларини етказиб, уни юқори кўтарсалар, унга даъват қилсалар, унинг хушхабарини берсалар. Чунки унда икки дунё неъмати бор.

وَاللَّهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لاَ يَعْلَمُونَ

«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here