Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти режимни Сурия ва Фаластин аҳлига тазйиқ ўтказишдан огоҳлантиради

522
0

Ҳизб ут-Таҳрир Ливан вилояти режимни Сурия ва Фаластин аҳлига тазйиқ ўтказишдан огоҳлантиради

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти режимни огоҳликка чақириб, Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи миллатчилар (вазирлар ва бошқалар)нинг қарорларига алданиб қолишдан ҳамда алангаси ҳўлу қуруқни баравар ёқувчи фуқаролар урушини қайта аланга олдиришдан, баъзи кимсалар шундай фитнани тайёрлаётганидан огоҳликка чақирди. Бу борада жума куни Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими баёнот чиқариб, унда «Меҳнат вазирлиги Миллий Озодлик (Авний) ҳаракати билан биргаликда Ливандаги суриялик ва фаластинлик қочқинларга тазйиқ ўтказиш масаласини муҳокама қилишаётгани»ни таъкидлади. Баёнотда айтилишича, бир видеолавҳа тарқатилиб, унда Шом ва Фаластин аҳлидан иборат Ливанда муҳожирликда яшаётган қочқин мусулмонларни баъзи миллатчи ва ғаразгўй кимсалар томонидан ҳақоратланиб, сўкиб, таҳдид қилинган ҳамда одамларни уларга қарши курашга чақирилган… Бу масала ҳатто Ислом ва мусулмонларга тил текизиш даражасига етди. Хусусан, насронийлар ваколатларини қайта тиклашга чақириб келаётган ташқи ишлар вазири ўз қилмишлари ва баёнотлари билан Ислом ва мусулмонларни ҳақоратлади… У сунний тоифачи сиёсатчилар бу ваколатларни насронийлардан тортиб олганини даъво қилди.

Баёнотда ливанлик мусулмонларга мурожаат қилиниб, қонхўр Башар жиноятларидан қочиб келган ҳамда босқинчи яҳудийлар зулмидан ҳижрат қилган оға-иниларимизни ёрдамсиз қолдирмаслик лозимлиги ҳамда Исломдаги ака-укалик юртларимизни бўлиб турган ҳар қандай чегарадан устунлиги айтилди. Шунингдек, Ливан аҳолисининг мусулмон бўлмаган қисмига ҳам мурожаат йўлланиб, уларга бундай дейилди: «Исломни камситаётган ҳамда хоҳ Ливан аҳли бўлсин, хоҳ Сурия ва ё Фаластин аҳли бўлсин, мусулмонларни таҳқирлаётган бу миллатчиларни тийиб қўйиш сизнинг вазифангиздир. Сизлар билан Ислом шариати соясида ҳеч қандай ички низо ва шайтоний фитнасиз биргаликда яшаб келдик. Юзлаб йиллар давомида мусулмонлар сизларга ҳимоя ва мудофаа кўрсатиб келганлар». Баёнотда яна бундай дейилди: «Сиз насронийлар, мусулмонлар муҳитида, яъни Умматни золим ҳукмдорликдан қутқаришга ва Ғарб томонидан бўлиб ташланган юртларни битта давлат соясига бирлаштиришга ҳаракат қилаётган мусулмонлар орасида яшамоқдасиз. Уммат – Аллоҳнинг изни ила – бунга етишиш арфасида турибди. Бас, шундай экан, Уммат ҳаракатига тўғоноқ бўлманг, акс ҳолда, зиён кўрганлардан бўласиз».

Роя газетасининг 2019 йил 24 июл чоршанба кунги 244-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here