Ўзбекистон Хитойни қўллаб-қувватлади

842
0

Ўзбекистон Хитойни қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон БМТга Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласини қўллаб-қувватлаб мурожаатнома имзолади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

“Яқинда БМТ Женева қароргоҳидаги 50 мамлакатнинг элчиси Хитойнинг Шинжон масаласидаги позициясини қўллаб-қувватлаб, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг (UNHRC) президенти ва Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига қўшма мурожаат имзолади”, – деди Хитой ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби 29 июлда.

“Хитойни қўллаб-қувватлаган 50 мамлакатнинг БМТдаги элчиси Хитойнинг инсон ҳуқуқлари борасидаги салмоқли ютуқларга эришганини олқишлаган. Улар Хитойнинг аксилтеррор ва дерадикаллаштириш сиёсатини, хусусан, қайта тарбиялаш марказларининг фаолияти натижасида Шинжонга барқарорлик қайтганини ва охирги уч йилда битта ҳам теракт содир этилмаганини эътироф этишмоқда”, – дейди Хитой ТИВ матбуот котиби Хуа Чунинг.

Изоҳ: Хитой, ўзининг демократик қадриятларга зид сиёсати ва ҳаракатларига БМТ орқали олам давлатларининг позицияларини уйғунлаштириши ва уларни бу ҳаракатларни қўллашга мажбурлай олиши, халқаро сиёсат ўзгараётганидан дарак берадими?! Хитой АҚШдан кейинги иккинчи давлат мақомига чиқиб бўлдими? Авваллари АҚШ ўзининг ғайриинсоний, баъзан бошқа етакчи давлатлар манфаатига зид ва  ўз мабдасига тескари йўналган ҳаракатларига дунё давлатларини БМТ орқали ва ҳар хил босимлар ўтказиш билан мажбуран рози қилар эди.

Хитой оламни иқтисодий ва молиявий инқироз ҳолатига тушиб бораётганидан унумли фойдаланиб, иқтисодий заиф давлатларни молиявий қарздор қилиш орқали уларни иқтисодий мустамлака қилиб боряпти. Хитойга иқтисодий боғланиб бораётган бу давлатлар, энди унинг ғайриинсоний ҳатто оламий етакчи мабда принципларига зид бўлган сиёсатини ҳам маъқуллай бошлашди. Хитой ўзининг Ислом ва мусулмонлар устида амалга ошириб борётган бу жирканч лоиҳасини, террорчилик ҳаракатларни олдини олиш деб атамоқчи бўляпти. У ўзининг бу лоиҳасига халқаро сиёсат оламида расмий тус бериб, уни легаллаштириб олмоқчи. Шунинг билан у бу лоиҳасини Ўрта Осиё каби яқин қўшни давлатларига амалда қўлламоқчи бўлади. Хитой учун ўз лоиҳасининг бу юртларга кўчиб ўтиши билвосита бўладими ёки бевоситами, бунинг фарқи йўқ. Муҳими “терроризм”га қарши кураш воситалари ичига ғайриинсоний ва халқаро ҳамжамият тан олмаган ноқонуний чораларни қонунийлаштириб олишдир.

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари ҳам Хитойнинг бу лоиҳасини қўллаб ҳужжатга имзо чекишди. Улар Хитойнинг Ислом ва мусулмонларга қарши оламий жиноятини амалда рўёбга чиқишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу юрт ва дунё мусулмонлари ижтимоий тармоқлар орқали уларни оммавий танқид остига олиб боришяпти. Ислом Уммати Шавкат Мирзияев ва Имомали Раҳмоннинг бу ҳаракатлари, яъни даҳрий Хитой етакчилигининг мусулмонларга қилган зулмларини қўллаб қувватлашларини Ислом ва уммат учун хиёнат деб баҳолади!  

Куфр оламий бошқарув системаси устига қайси кофир давлатнинг келиб ўтириши, биринчи ёки унга рақобат қиладиган иккинчи давлатнинг пайдо бўлишининг Ислом ва мусулмонлар учун фарқи йўқ. Лекин уларнинг бири  Ислом ва мусулмонларга қарши, ҳатто кофир халқларга қарши зулмни кучайтираётган бўлишса, унга заррача бўлса ҳам ҳисса қўшиш ёки шунга ишора қилиб юбориш ҳаром. Муносабат билдирайлик биродарлар, зеро қиёмат куни шу хоин етакчиларга сукут қилиб рози бўлганлар билан ёки шу ҳокимлар билан бирга тирилиб қолишдан қутулиб қолсак ажаб эмас! 

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here