Сооронбай Жээнбеков ва Имомали Раҳмон икки давлат чегарасида учрашди

558
0

Сооронбай Жээнбеков ва Имомали Раҳмон икки давлат чегарасида учрашди

 Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 26-июл куни қирғиз-тожик чегарасида учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

 Хабарда таъкидланишича, икки давлат раҳбари чегара ҳудудидаги аҳоли билан қўшма учрашув ўтказишган.

 Маълум қилинишича, икки давлат етакчилари музокараларни давом эттириш учун Тожикистон Республикасининг Исфара шаҳрига йўл олишган.


 Мазкур давлат раҳбарлари қайси даражада ва қандай доирада учрашув ўтказишларидан қатъий назар чегара муаммоларини хал эта олишмайди. Чунки, бу муаммоларни хал этишда уларда на сиёсий эрк ва на сиёсий ирода мавжуд эмас. Улар нафақат чегара муаммолари, балки ҳатто ички муаммоларини ҳам мустақил хал этиш имконига эга эмаслар. Оддий мисол, Жээнбеков ва Атамбаев ўртасида вужудга келган келишмовчилик Москвада Путин қандай хоҳласа шундай хал этилади ва ҳатто ким ҳокимиятга келиши, ким рағбатлантирилиб, ким қамоққа ташланиши ҳам Москвада хал этиладиган бўлиб қолди.

 Агар буларда сиёсий эрк ва ирода мавжуд бўлагинда ўз ички ишларига бегона давлатларни аралашишларига йўл қўймай мозори ва бозори бир бўлган диндош, қондош халқ ўртасини куфр тортиб берган чегаралар билан ажратмай, очиб ташлаган бўлар эди. Аммо бунга хожалари рухсат бермайди. Президентлар учрашиб бу муаммони вақтинча бартараф қилишлари мумкин, аммо бирор мустамлакачи давлатга, хусусан Россияга керак бўлган  вақтда бу муаммо қайта ва қайта кўтарилаверади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here