Трамп: Эрдоган билан алоқам жуда яхши

724
0

Трамп: Эрдоган билан алоқам жуда яхши

Туркиянинг Россиядан сотиб олаётган С-400 ракета мудофаа тизими кун тартибидаги асосий мавзуларнинг бирига айланди. Аввалида АҚШ бунга акс муносабат билдирган бўлса, ҳозирда АҚШ перзиденти Доналд Трамп бу борада Обама маъмуриятини айблаб, Туркия бу ишга мажбур бўлганлигини билдирди.

“Президент Эрдоган билан алоқаларим яхши. (Туркия) биздан ракета тизимини сотиб олишни хоҳлади, аммо биз сотмадик. Сўнгра Эрдоган истамаган ҳолда Россия билан ракета тизими бўйича битим тузишга мажбур бўлди. Биз Туркиянинг Росиядан ракета тизими сотиб олишини пайқаб, “бўпти сизга патрол ракета тизимини биз сотамиз дейишни бошладик. Аммо бу пайтда Туркия Россия билан битим тузиб бўлган ва ва пулини ҳам тўлаб бўлган эди. Мана, ҳозир Туркия биздан ҳам 100дан ортиқ Ф35 самалёти учун буютма берди. Яна кўпроқ олишни ҳам режалаштирмоқда”, деди Трамп.

Европа Иттифоқи тарафидан Туркияга қарши қўлланиши айтилаётган санкциларга нисбатан муносабат билдирган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли руслардан сотиб олинаётган С-400 мудофаа тизимини жуда жиддий қабул қилишнинг ҳожати йўқлигини илгари сурди.

“Биз россиядан сотиб олаётган С-400 мудофаа тизими НАТО тизимларига, жумладан Ф-35 тизимига ҳам таҳдид туғирмайди. Бу бутунлай бизнинг назоратимиз остида бўладиган тизимдир. Ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Бу битим аллақачон тамомланди. Эндиликда уни қабул қилиш жараёни бошланди”, деди Чавушоғлу.

Туркия ҳукумати С-400 мудофаа тизимини ўз ҳудуларида дуч келиши мумкин бўлган хатарларга қарши сотиб олаётганини даъво қилмоқда. Лекин шундай савол туғилиши табиий: АҚШ Туркиянинг дўсти бўлса, Европа, Россия ва (Исроил) каби Исломга душман бўлган давлатлар Туркиянинг ҳамкори бўлса, дунёнинг бошқа давлатлари эса АҚШнинг ёки Европанинг оғзига қараб турса, Туркияга кимдан таҳдид келиши мумкин?! 2,5 миллиард долларга олинган бу ракета тизимини душманга қарши ишга тушириш у ёқда турсин, ўрнаштириладиган ўрни ҳам ҳали маълум эмас.

Аслида, Туркиянинг С-400 мудофаа тизимини Россиядан сотиб олиш битими АҚШ буйруғи билан амалга ошган эди. Маълумки, АҚШ Идлиб борасида Россияни ўз йўлидан юритиш учун, Туркияни ишга солди. Санкциялардан қийналган ва Сурия урушида улкан харажат сарфлаган Россияни Туркия орқали иқтисодий томондан тузоқга илинтирди. Яъни ушбу “С-400” битими орқали Россия Туркиянинг сиёсий таклифларини кабул қиладиган бўлиб қолди. Туркия таклифлари эса АҚШ сиёсатининг айнан ўзидир.

Масалага ёрқинроқ назар ташлайдиган бўлсак, НАТОга аъзо бир давлатнинг Россиядан С-400 ракета мудофаа тизимини сотиб олиши воқеликка умуман тўғри келмаслиги аён бўлади. Чунки С-400 ракета мудофаа тизимига НАТО давлатарининг ҳарбий самолётларини душман деб қабул қилиш схемаси ўрнатилган. Шунинг учун агар Туркия С-400 мудофаа тизимини ўрнатиб, актив ҳолга келтирса, бу тизим НАТОга аъзо барча давлатларнинг, жумладан ўзининг ҳам самолётларини уриб туширади. Шунинг учун баъзи мутахассислари С-400 мудофаа тизимининг дўст-душманни ажратиш хусусиятини НАТО давлатлари самолёларини нишонга олмайдиган қилиб ўзгартириш кераклиги ҳақида баёнот беришди.

Гарчи бу жиҳатни ўзгартирган тақдирда ҳам, масаланинг яна бир жиддий томони бор. НАТОга аъзо давлатлар ўртасида ЛИНК-16 номли стратегик алоқа тизими мавжуд. Бу тизим НАТОга аъзо барча давлатларни боғлаб турувчи ва ўзаро маълумот алмашувчи координацион тизимдир. Туркия С-400 мудофаа тизимини актив ҳолга келтириш учун уни бу тизимга боғлаши шарт. Агар Туркия бундай қилса, руслар НАТО давлатлари орасидаги сирли маълумотларни ўғирлаш имконига эга бўлади. Бунга эса АҚШ ҳам, бошқа давлатлар ҳам асло рози бўлмайди. Масалан АҚШ ўзининг Ф-35 самолётларини ҳеч бир радарга тушмаслик хусусияти билан мақтаниб келади. Агар Туркия С-400 мудофаа тизимини ишга тушириш учун ЛИНК-16 алоқа тизимига боғласа, руслар бунинг сирларидан воқиф бўлиши турган гап.

Агар Туркия С-400 мудофаа тизимини ўз тизимига боғлайман деса, бунинг учун НАТОдан чиқиши керак бўлади. Ҳатто баъзи тушунча ташкилотлари АҚШда бу ҳақида баҳс ҳам қилишди. Аммо НАТО бош котиби Женс Столтенберг буни кескин рад этди. У Туркиянинг С-400 мудофаа тизимини сотиб олиш жараёнини яқиндан кузатиб бораётганини ва бу борада ўзаро келишиб олганлигини таъкидлар экан, Туркиянинг НАТОга қўшган ҳиссаси ва унинг “терроризм”га қарши курашдаги муҳим ролига алоҳида урғу берди.

Шунинг учун айта оламизки, бу битим орқали АҚШ Сурияда Россияни ўз измида ушлаб турибди. Аммо АҚШ буни Туркиянинг қўли билан амалга оширяпти яъни ўзи тўлаш керак бўлган маблағларни Туркияга тўлатяпти.

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here