Охирги 3 йил ичида очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 миллионга кўпайди

595
0

Охирги 3 йил ичида очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 миллионга кўпайди

 Охирги 3 йил ичида дунёда очарчилик даражаси секин бўлса-да ошиб бормоқда, очарчиликдан азият чекаётганлар сони 10 млн кишига кўпайган. Бу ҳақда БМТнинг “Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги ва озуқа соҳасидаги вазият” деб номланган докладида айтилган.

 Очликдан азият чекаётганлар иқтисодий ўсиш секинлашган ҳамда дунё хом ашё савдосига кучли боғлиқ бўлган давлатларда энг кўп пайдо бўлмоқда. Очарчиликдан Жанубий Осиё давлатлари аҳолиси энг кўп азият чекмоқда, бу муаммо ушбу минтақада 500 млн кишини қамраб олган. Доклад муаллифлари Африкадаги вазиятни энг хавотирли деб аташган. Бу ерда очарчилик ўсишининг энг юқори даражаси қайд қилиниб, ундан 256 млн киши азият чекмоқда.    

 2018 йилда 820 млн киши етарли миқдорда озиқ-овқатга эга бўлмаган.

 Бугунги кунда бутун оламда юз бераётган оғир иқтисодий вазият учун капитализм жавобгар эканлиги инкор қилиб бўлмас ҳақиқатдир. Чунки бундай оғир иқтисодий шароитда минглаб инсонлар яшаб, аксари очлик натижасида ўлмоқда. Расмий маълумотларга кўра, дунёда ҳар сонияда бир шахс очликдан ҳалок бўлади. Халқаро Банк ва Халқаро Валюта Фонди капитализмнинг асосий қуроллари бўлиб, улар ривожланаётган давлатлардаги ёмон иқтисодий аҳволдан бевосита жавобгардир. Улар воситасида бир ховуч шахслар дунё бойликларининг асосий қисмига эга чиқиб, қолган инсонларни очлик ва қашшоқлик исканжасига улоқтирмоқда. Капитализм ер юзига қашшоқлик, касаллик, уруш ва очарчилик олиб келди.Капиталистлар моддий манфаат топиш мақсадида бу каби иқтисодий қийинчилик ва очарчиликларни сунъий равишда ҳам вужудга келтиришади.

 Оламнинг капиталистлар зулмидан қутқаришнинг ягона йўли ер юзида адолат билан ҳукм юритувчи пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини вужудга келтиришдир. Чунки, Ислом ҳар бир шахснинг асосий эҳтиёжларини қондиришга кафилдир. Ислом ер юзида татбиқ қилиниб, унинг устидан ҳукмронлик қилган пайтда қашшоқликка қарши курашиб, унга барҳам берган. Чунки Ислом шахсни меҳнат қилиш, ризқ топиш ва унга ҳаракат қилишга ундайди, қариндошларга алоқадор нафақани фарз қилди. Закот ва садақалар ҳамда умумий ва давлат мулкидан камбағаллар учун нафақа белгилаган.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

 “Қўшниси оч бўла туриб, тўқ ҳолда тонг оттирган киши менга имон келтирмабди”, деганлар. 

 Ислом жамиятдаги очарчилик ва қашшоқликка қарши қаттиқ курашади ҳамда уларга қарши курашишни Аллоҳга бўлган имоннинг бир қисми деб ҳисоблайди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here