Миср қимматчилик, қарздорлик, айбсиз одамларни ўлимга ҳукм қилиш, қотил ва жиноятчиларни эса оқлаш каби тўлқин орасида

619
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Миср қимматчилик, қарздорлик, айбсиз одамларни ўлимга ҳукм қилиш, қотил ва жиноятчиларни эса оқлаш каби тўлқин орасида

Устоз Саид Фазл

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Қимматчилик тўлқини авж оляпти, қашшоқлик кундан-кунга ортиб, қарз кетидан қарзлар қашшоқ халқнинг тинкасини қуритмоқда. Бу бечора халқ қачон режимнинг қарор ва истакларига эътироз билдиришга уринса, бунинг бадалини полиция ва армиянинг ўқларига нишон бўлиб, жонини бериш билан тўламоқда. Тирик қолганларини эса, суд заллари ҳамда оила фарзандларининг бир бурда нони ҳисобига маошлари тўланиб келинаётган судьяларнинг ўлим ҳукмлари кутмоқда… Бу судлар Оқ уйдаги хўжайинлари манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган Ғарб қўриқчиларини ҳимоя қилишмоқда.

Пайшанба куни Миср суди собиқ президент Ҳусни Муборак даврида ички ишлар вазири бўлган Ҳабиб Одилни оқлади. Би-Би-Си радиосининг 2019 йил 9 май хабарига кўра, Ҳабиб Одил ички ишлар вазирлиги молларини ноқонуний ўзлаштиришда айбланган эди. Бир вақтнинг ўзида, судьялар шубҳа остида гумонланган мисрлик йигитларга қаторасига ўлим ҳукми чиқаряпти. Бу ҳукмларнинг яқиндагиси, 13 нафар йигитга «Миср аскарлари» иши бўйича ўлим ҳукми берилди. Бир суд расмийсининг 2019 йил 7 май куни Би-Би-Сига берган интервьюсига кўра, кассация суди айни иш бўйича яна 17 нафар шахсни 25 йилга умрбод қамоқ жазоси, 2 нафар шахсни 15 йилга қамоқ жазоси, 7 нафар айбланувчини 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди. Қаранг, Миср судларининг икки хил ёндашувига: ҳаммага қонунбузарликлари яққол маълум бўлган собиқ ички ишлар вазирига озод этиш ҳукмини чиқарди, уйларидан кўчага чиқишлари билан қуруқ туҳматга қолган ва қамоққа ташланиб, қилмаган айбларини қаттиқ қийноқлар остида бўйинларига олган йигитларни эса, ўлимга ҳукм қилди… Бу билан режим аввало ўз мулозимларига, кейин халққа мурожаат қиляпти: мулозимларига кўнглингиз хотиржам бўлсин, ўз эркингизга қўйиб бердим, халқни истаганча ўлдиришингиз, бостиришингиз, бойликларини талон-торож қилишингиз мумкин, ҳеч ким сизни назорат қилмайди, мудом биз сақланиб турар эканмиз, мудом сиз ҳам бизни ҳимоя қилишда давом этаркансиз, сизга ҳеч қандай жазо қўлланмайди… сизни ҳар қандай қўзғолондан сақлаб турамиз… Бу режимнинг мулозимларига юбораётган номасидир. Режимнинг қўзғолон қилаётган Миср халқига юбораётган номаси эса бундай: режим қарорларига қарши чиққан ҳар бир фуқаронинг тақдири шундай бўлади, олдингизда фақат битта йўл бор: Ишлаб топган ҳамма нарсангизни тортиб олсак ҳам, бор-йўқ мулкингизни мусодара қилсак ҳам, нимани истасак, қандай қарорлар қабул қилсак, шунга тиз чўкиб рози бўласиз ва сиёсатларимизни ижро этасиз, биз учун ва бизнинг хўжайинларимиз учун сиз қулларсиз, акс ҳолда эса, сизни тирик қўймаймиз!!

Қаранг, режим шундай давом этяпти… ташқи ва ички қарзлари ортгандан ортиб боряпти, бу моллар ҳеч ким яшамайдиган қасрлари ва қароргоҳлари учун сарфланяпти, янги пойтахт ва катта йўллар, хизматлар харажати миллиардларни ташкил қиляпти. Халқ Кенгаши ҳарбийлар маошини 15 %га ошириш таклифини муҳокама қилаётган бир пайтда, Миср молия вазири 2019 йил май куни «Мисровий» веб-сайтига «Агар бизда маблағ бўлсайди, бахиллик қилмасдик, деб турибди, молиямиз аҳволи 15 % камомадни ташкил қиляпти», деб турибди. Бир вақтда, «Мисровий»нинг 2019 йил 2 майдаги хабаридан маълум бўлишича, давлат 13 миллион 782 минг фуқарони рацион картадан фойдаланувчилар рўйхатидан (ёрдам пули олишдан) чиқариб юборган. Бунинг акси ўлароқ эса, давлат экранлардан туриб ялиниб пул сўраб ётибди, ўзининг бурчи бўлган ишдан, яъни, одамларни бошқариш вазифасидан воз кечяпти.

Кинона юртининг аянчли вазияти мана шу ва бунга қуролини Миср аҳлига ўқталаётган, репрессия машинасини уларнинг устига ҳайдаётган шу режим сабабчидир. Зеро, аҳвол шу даражага етдики, одамлар олдида икки вариант қолди ва бу вариантнинг иккаласи ҳам бир-биридан аччиқ. Чунки одамлар завод-фабрикаларнинг чиқинди овқатларини еб кун кўришяпти, ҳатто бу чиқинди овқатлар бозорларда сотиладиган бўлиб қолди. Ахир, Кинонадек бир замин бундай манзарани тарихида кўрган эмасди, аксинча у илгари бутун дунёни едириб-тўйдирган эди… Росулуллоҳ ﷺнинг Мадина шаҳри очарчиликка юз тутганда ёрдам кўрсатганди. Бу ерда фақат битта фарқ бор: хоҳ Аллоҳнинг набийси Юсуф Kнинг замонида бўлсин, хоҳ Набиййимиз Kнинг замонасида бўлсин, у замонларда бу юрт Аллоҳ Азза ва Жалланинг ваҳисига асосланган тузум ва сиёсатлар билан бошқарилар эди.

Кинона шундай аламли кунларни бошдан кечираётганини барча юрт аҳли тушуниб турибди ва бу сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик каби барча соҳада Ҳусни Муборак замонидаги аҳволдан ҳам ёмон. Бугундан эртанги кун ёмонлашса, эртанги кундан ундан кейинги кун яна-да ёмонлашмоқда. Буларнинг барчасига татбиқ қилинаётган капиталистик тузум сабабчидир. Чунки у инсон муаммоларини ҳал этишдан ожиз ҳамда устига-устак, одамларни қашшоқлаштираётган ҳам, оч қолдираётган ҳам мана шу тузумдир. Уни татбиқ қилаётганлар хавфсизлик ечимидан ўзга ечимни билишмайди. Хавфсизлик ечими бўлса, одамларни бостириб, уларни мана шундай чорвалар ҳаётидан ҳам ёмон ҳаётга рози қилишга, ҳатто берган шу ушоқлари учун режим шаънига ҳамду сано айтишга мажбурлашдан иборатдир. Зотан, бу ушоқлар халққа бекорга берилмаяпти, балки сайловлар ва референдумларда режимга овоз беришлари эвазига бериляпти. Мана, сўнгги референдумда одамлар овоз беришлари учун уларга озиқ-овқат картонлари улашилди ва бу картонлар ҳам савдогарлар ва тадбиркорлардан тортиб олинган маблағ эвазига бўлди. Бундай аҳвол фавқулодда қашшоқликнинг зўрайиши олдида бирор «портлаш» келиб чиқиши муқаррарлигидан огоҳлантирмоқда. Чунки Кинона аҳли бундан ёмон аҳволни кўтара олмайди, шунча қаттиқ сабр-тоқат қилаётган бўлса-да, бироқ портлаш эҳтимоли юқоридир. Чунки очлик, қашшоқлик ва касаллик аҳлимизни еб тугатяпти.

Ушбу кутилаётган эҳтимолли қўзғолон онгли холис сиёсий етакчиликка муҳтож бўлади. Бу етакчилик қўлида туб ўзгариш содир этишга, барча муаммоларга вақтинчалик эмас, балки ҳақиқий ечимлар беришга қодир лойиҳаси бор ва шубҳасиз, бундай лойиҳа Ҳизб ут-Таҳрирдан бошқа ҳеч кимда йўқ. Бироқ бу етакчилик ҳам, лойиҳа ҳам Кинона аҳлининг қўллаб-қувватловига муҳтож. Унга армиядаги ростгўй қудрат аҳлининг нусрати керак. Қудрат аҳли ҳокимиятни олиб, инсонларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Ислом билан бошқарадиган мана шу етакчилик қўлига беради. Бугун ҳал қилувчи масала шу Кинона армияси сафидаги холис ҳарбийлар қўлидадир. Юрт аҳли бошига нима тушса, бунинг алами уларга ҳам етади. Чунки Аллоҳ Таоло армиянинг аҳли ва ака-укалари бошига тушаётган иш ҳақида қиёмат куни шу армиядан сўрайди. Айни дамда нафақат Миср, балки бутун Уммат ҳурмат-иззатларини ва фаровон ҳаётни қайта таъминлаб берувчи давлат барпо этилишига тайёр турибди. Ҳатто Уммат Ислом ва унинг тузумини бағрига олишга, бу йўлда ҳону монини қурбон этишга тайёр, десак хато қилмаймиз. Уммат ўнлаб йиллар мобайнида капитализмнинг бузуқлигига, бу тузум ижрочиларининг бузуқликлари-ю коррупцияларига, оддий муаммони ҳам ҳал этишдан ожизлигига, ҳаммасига сабр қилди, сабр қилишга мажбур бўлди. Демак, қайта эзгулик қайтаётганини кўрса, юртининг йўқотган куч-қудрат ва улуғлигига қайта эришганини ҳис этса, бунга ҳам албатта сабр қилиши муқаррар. Зотан, бу яхшиликларнинг барчаси Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатида Исломни ҳукмрон қилинмагунча қайтмайди ва ҳақиқатдан, бунга нусрат беришга қодир холис инсонларгина етишмаяпти, холос. Буни Ғарб кофирлари ҳам яхши тушуниб, кутилмаганда ушбу давлатнинг барпо бўлиб қолишидан чўчиб, минг бор ҳисоб-китоб қилиб туришибди… Чунки у барпо этилса, уларнинг давлатлараро тузумларига таҳдид солмай қолмайди, нафақат юртларимиздаги балки ўз юртларидаги хавфсизликларини хавф остига қўяди, агар у юртлари соғ-омон қолса, албатта.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here